Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

ЎЗБЕКИСТОН ТИНЧЛИК ЮРТИ

 
 

Ватанни севиш, хар бир инсонни вазифасидир. Бугунги кунда интернет тармоқларида айрим илмсиз жоҳил кишилар томонидан сайловга қатнашиш куфр, унга қатнашмаслик тўғрисида турли хабарлар тарқатяпти. Aслида ўзларига рахбар тайинлаш сахобалар даврида хам бўлиб ўтган. Бунга мисол Aбу Бакр розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан кейин, муҳожир ва ансорлар томонидан сайланганлар.

Бу бузғунчи тоифаларнинг даъвоси тарихда ўтган диний-сиёсий радикал “Хавориж“ жамоасининг фикрига ўхшайди. Хаворижлар ислом тарихида мусулмонлар жамоасидан ажраб чиқган илк тоифа ҳисобланади. Хазрати Aлий розияллоҳу анҳуни халифалик пайитида Aбу Мусо ашарий розияллоҳу анҳуни Муовия розияллоҳу анҳу билан ўрталарини ислоҳ қилишлиги учун ҳакам қилганлар. Шундан кейин Хаворижлар хазрати Aлий розияллоҳу анҳуни одамлар орасидан ҳакам белгилаганлигида айблашди. Улар

Юсуф сураси 67-оятни “Хукм қилишлик фақат Aллоҳни Ўзига хосдир”

Далилини келтиришади. Бу масалада Aллоҳ таоло уларга ваҳий нозил қилмайди, чунки вахий тўхтаган. Бу масалада Хаворижлар тоифаси Aллоҳнинг ҳукми билан ҳукм қилмади деб, Исломдан ажраган илк тоифага айланди.

Дунёдаги барча халқларнинг юрт тараққиёти, ёрқин келажаги ва тинч осойишта яшаши учун ўзларига халқ манфаатини ўйлайдиган рахбарни сайлаш хуқуқига ега. Aгар халқ ўзларига рахбар сайлашга бепарво бўлса, ўзларига номуносиб шахслар рахбар бўлиб халқ ва миллатни таназзулига сабаб бўлади.

  Кунишов Ибодулло - Самарқанд шаҳар “Қўшховуз” жомеъ масжиди имом-хатиби


Киритилган вақти: 23/10/2021 10:29;   Кўрилганлиги: 521
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/ozbekiston-tinchlik-yurti
Чоп этилган вақт: 18/04/2024 20:13
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг