Динни нозик жойларигача чуқур англаш учун уни чуқур ўрганган устоздан ўрганиш керак
Маълумки ҳар бир соҳада бўлгани каби динда ҳам ўз мутаҳасиси ва пайғамбаримиз алайҳи солату васалламгача устозлар силсиласи орқали боғланган олимдан дин илмини ўрганиш лозим. Бизнинг ҳанафий мазҳабимиз ҳам шаҳсан саҳобалардан таълим олган устозлар орқали пайғамбаримиз алайҳи саломгача етади.
Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ тобеъинлардан илм олгани ҳақида ҳеч қандай шубҳа йўқ. У киши қуйидаги зотлардан илм олганлар:
- Шаъбий. Асарга кўп этибор берган зот эди.
- Икрима розияллоҳу анҳу у киши ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг шогирди эди.
- Нофеъ розияллоҳу анҳу У киши Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг шогирди эди.
- Ато ибн Абу Рабоҳ розияллоҳу анҳу Ибн Аббоснинг илми ўша кишида эди.
Шу билан бирга Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ бошқа устозлардан ҳам дарс олар эдилар. У киши жуда кўп ҳаж қилар, Макка ва Мадинада кўплаб уламолар билан илм мажлислари қурар эдилар. Айниқса тобеъинлардан ҳадис ривоят қилар ва фиқҳ музокарасини олиб борар эдилар.
У зот Зайд ибн Али ибн Ҳусайн, Жаъфар Содиқ, Абдуллоҳ ибн Ҳасан Нафсуззакия ва бошқа улуғ кишилардан илм олганлар.
Зайд ибн Али ибн Ҳусайн Зайнулобидийн розияллоҳу анҳу (112 –ҳ.й.да вафот этган). У киши қироатлар ва улумул Қуръон илмлари, фиқҳ ва ақоид илмларида кўзган кўринган алломаси эди. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ у кишидан икки йил дарс олганлар.
Шунингдек, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи Абдуллоҳ ибн Абу Авфо, Восила ибн ал-Асқоъ, Омир ибн Восила розияллоҳу анҳум каби сахобалар билан ҳам кўришганлар.
Жумҳур муҳаддислар киши бирор саҳобийни кўриши ва учрашишининг ўзи билан тобеъинга айланади, маълум муддат у билан ҳамсуҳбат бўлиш шарт эмас, деганлар.
Асосий таълим йўналиши эътибори билан ҳанафийликнинг устоз-шогирдлик силсиласи Абу Ҳанифа – Ҳаммод – Иброҳим – Алқама – Абдуллоҳ ибн Масъуд тизимидан иборат бўлган.
Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ мазҳабининг асосий булоғи буюк саҳобий Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг фиқҳи ва ривоят қилган асарларидир. Ҳанафийлик илдизлари Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан бошланади ва деярли барча тамойиллари у зотга бориб тақалади.
Ҳозирги кундаги юртимизда фаолият юритаётган устозлар ҳам анашу саҳиҳ силсила орқали саҳобаларга ва пайғамбаримизга боғланган устозлардан таълим олган олимлардир.
Шуни яхши билишимиз керакки халқимизда устоз кўрмаган шогирд ҳар мақомга йўрғалар деаган мақол бор.Бу гапнинг замирида устоз кўрмаган,Пайғамбаримиз соллоллоғу алайҳи васалламдан илмий омонат тарзида қабул қилинган илимларни устоз орқали ўрганмаган одам,хадис оятларни ўз райи билан шарҳлайди.Натижада ўзи билмаган ҳолда мусулмонларга зарар берадиган фатво бериб, ўзига эргашганларни адаштиради деган ҳақиқат ётибди.
Ҳозирги кунда ўзларини “Ҳизбут Таҳрир”жамоасига мансублигини даво қилаётган кишилар юртимиз уламоларини ҳиёнатда айблаб,илмни ҳудди кимнингдир фойдасига тўғирлаб беряпди деган даъво билан чиқаяпдилар. Шунинг учун диний илмдан нимани ўрганган бўлсанг шуни бошқаларга ўргатавер, Қуръон ва ҳадисдан ўзинг ҳукум олавер дейишмоқда.
Агар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “Мендан бир калима сўз бўлса ҳам етказинглар”деган ҳадисни далил қилиб келтираётган бўлсалар, ҳадиси шарифлардаги Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга тушинтириб берган маънони англата олмасангиз ҳам диндан гапираверасизми? деймиз
Мана нима учун набийга силсила орқали боғланиб илм ўрганган устоз керак. Аллоҳ таъоло Қуръони каримда динни чуқур англаб етган олимлар жамоаси ҳақида айтади:
«Ҳар жамоадан бир нафар тоифа бўлсайди. Улар динни чуқур англаб, қайтиб келган вақтларида қавмларини огоҳлантирардилар. Шоядки, улар ҳазир бўлсалар”.
Ояти каримага эътибор берсак, “Улар динни чуқур англаб” деяпди. Динни нозик жойларигача чуқур англаш учун уни чуқур ўрганган устоздан ўрганиш керакда.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам муборак ҳадиси шарифларида мураббий ва олимларни ҳурмат қилиш, муаллим ва устозларни улуғлаш борасида жуда кўп кўрсатмалар берганлар.
Имом Аҳмад, Табароний ва Ҳоким Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кексаларимизни улуғламаган, кичикларимизга меҳрибон бўлмаган ва олимларимизни (ҳақини) билмаган менинг умматимдан эмас”, дедилар.
Имом Аҳмад Саҳл ибн Саъд Соидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ё Аллоҳ, олимнинг орқасидан юрилмайдиган, ҳалим (беозор, ювош) кишилар тирик қолдирилмайдиган, қалблари ажамларники ва тиллари араб бўладиган замон келмасин”, дедилар.
Табароний “Авсат” деб номланган китобида Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Илм ўрганинглар ва билинглар, илмда хотиржамлик ва салобат бор, ўргатувчига тавозеда бўлинглар”, дедилар.
Бу ўзига “Ҳизбийлик”ни нисбат бераётган кишилар юртимиз олимларини қадрини қочириш,обросини тушириш орқали ўзларига эргашишга даъват қилмоқдалар.
Табароний “Кабир” деб номланган китобида Абу Умомадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Мунофиқлар уч тоифа кишини: Исломда сочи оқарган кишини, илмли кишини ва одил имом (раҳбар)ни қадрламайди”, дедилар.
Ҳулоса шуки бундай тоифалар ўз манфаатлари йўлида халқни ўз тарафларига оғдириш мақсадида ҳеч нарсадан тап тортмайдилар.
Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар: “Ким бир олимни ҳурмат қилса, гўё мени ҳурмат қилгандек бўлибди. Кимки бир олимни хорласа, гўё мени хорлагандек бўлибди”.деган сўзларини ҳеч ҳам унутмайлик.олимларимиз илим олишда устозлари силсиласи орқали Пайғамбаримиз алайҳисоломга тақалишини айтиб ўтдик.
Энди бу “Ҳизбийлар”ўзларининг устозлари кимлигини унинг силсиласи кимга бориб тақалишини бир келтирсинлар.Аллоҳнинг ҳизби бўлиш учун илмда ва амалда унинг расулига саҳиҳ санад ила боғланган бўлиш керакмасми?
Азизлар бундай тоифалар фирибига алданманг ва ўз улмоларингизга маҳкам боғланинг!
Аброров Жаҳонгирхон манбалар асосида
Киритилган вақти: 17/11/2022 13:31; Кўрилганлиги: 618
Чоп этилган вақт: 19/09/2025 23:14