ЭР КИШИ ХАЛҚ ДАРДИ ИЛА ЯШАЙДИ
Ўн саккиз минг оламни йўқдан пайдо қилган зот бу борлиқда шу ўн саккиз минг турлик мавжудод орасидан фақат инсонни улуғ ва мукаммал бўлишини ихтиёр килди. Дархақиқат инсон, кун келиб ерда халифа бўлди. Сўнгра бутун оламларни яратган зот, инсонга шу ерни обод қилишни буюрди ва бу ишда парвардигор инсонга ўзи кўмак берди. Кейин ўз қўли билан обод қилган шу ерда ҳеч қачон фисқу-фасод ишлар қилма деди. Инсонга Аллоҳ, шу заминни обод қилиш учун етарли шижоат ҳам берди. Аллоҳ таоло ўз каломи қуръони-каримда айтади:
САБР ИЙМОННИНГ АФЗАЛИ
Набий алайҳисалом айтадилар. "Вабо тарқалган жойдан қочган киши ба мисоли урушдан кочган одам кабидир. Вабо тарқалган жойда сабр қилиб ўтирган киши ба мисоли урушда сабр қилган каби савоб олур”.
Яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам синовдир
Сўрашганда, қазо ва қадарнинг яхшиси ҳам, ёмони ҳам Аллоҳдан эканлигига иймон келтириш шу асослардан бири эканлигини айтиб ўтган эканлар. Яъни, дунёдаги барча яхшилик ва ёмонлик маълум ўлчовга биноан, Аллоҳ хоҳлаган сабабларга кўра содир бўлар экан. Инсонга бирор мусибат етса, бу аввалдан тақдир қилинган нарсадир. Инсон бунинг учун қайғу чекиб ўзини қийнамаслиги зарур. Чунки тақдирда бор нарса у хоҳласа ҳам, хоҳламаса ҳам содир бўлиши муқаррар. Шунингдек, унга бир яхшилик етса ҳам, бу тақдирдаги нарса бўлиб, инсоннинг хоҳишига қарамайди. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилган:
РЎЗА – МОЛИЯВИЙ ИБОДАТ
“Совм” сўзининг луғавий маъноси йемоқ, ичмоқ, калом, сайр-саёҳат ва бошқа нарсалардан тийилишдир.
Истилоҳий маъноси – Рамазон ойида Аллоҳ таолога ибодатни қасд қилиб, субҳдан то қуёш ботгунча йеб-ичиш ҳамда шаҳвоний ҳирсини қондирмоқдан ўзини тийиб туриш ва шунга ният қилишдир. Эс-ҳуши, соғлиги жойида, балоғат ёшига йетган, шаҳрида муқим бўлган мўминлар ҳамда покиза мўминлар тутиб бериши шарт бўлган фарз ибодатидир.
ЯХШИЛИКНИНГ МУКОФОТИ ФАҚАТ ЯХШИЛИКДИР!!!
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Сен Иймон келтирган бандаларимга айтгин, намозни тўла-тўкис адо этсинлар. Савдо-сотиқ, оғайнигарчилик йўқ бўлган Кун келмасидан олдин уларга ризқ қилиб берган нарсаларимиздан махфий ва ошкор инфоқ қилсинлар. (Иброҳим сураси, 31-оят)
РАМАЗОН ҚУРЪОН ОЙИ
Рамазон ойи рўзасини тутишни бизларга фарз қилган Аллоҳ таолога Ўзининг Жалолига мувофиқ ҳамдлар бўлсин. Рамазон ойи кечаларини қойим қилишни бизларга суннат қилган Муҳаммад Мустафо соллоллоҳу алайҳи васалламга ҳисобсиз саловат ва саломлар бўлсин.
Дарҳақиқат, Рамазон ойи Қуръон ойи, унда Қуръони карим нозил қилинган. Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 185 - оятида шундай деб марҳамат қилди: “Рамазон ойики, унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ баёнотлар бўлиб Қуръон туширилгандир. Сиздан ким у ойда ҳозир бўлса, рўзасини тутсин”.
БУГУНГИ КУН ЖОНКУЯРЛАРИ
Аллоҳ таоло яратган руҳий ҳаётнинг энг афзал томонларидан бири яхшиллик йўлидаги ўзаро ёрдамдир. Бу нарса ижтимоий ҳаётни юқори даражага кўтариш, жамият аъзоларининг фаровонлигини ошириш ва уларнинг дарду-ғами, қайғу-аламларини енгиллатишдан иборатдир. Ҳозирги замон маданияти ўзаро ёрдамни яхши тушунган.
Закот кандай ибодат?
Бизларни махлуқотлар ичида мукаррам қилган ва Ўзининг ибодатида бардавом қилиб қўйган ҳамда молларимизни ҳалол йўл билан топишимизни таъкидлаган Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин ҳамда биз умматларига ибодат ва солиҳ амалларни мерос қилиб қолдирган Ҳабибимиз, Шафоатгўйимиз Муҳаммад (с.а.в)га саловату саломлар бўлсин.
Инсоннинг тирикчилиги уч нарсага боғланган бўлади...
Аллоҳ таоло мўминлар учун абадий мукофот бўлган жаннатни таърифлаганда жудаям кўп ўринларда дарахтзорларни, боғу-роғларни, турли хил меваларни зикр қилган. Хусусан, Роҳман, Воқеъа сураларида боғу бўстонлар, мевалар ва дарахтларнинг зикри жудаям кўп такрорланади. Масалан:
БЕФАРҚ БЎЛМАНГ!
Аллоҳ таолонинг биз бандаларига инъом этган неъматлари чексиз. Булар учун қанча шукр келтирсак ҳам ҳаққини адо эта олмаймиз. Аллоҳ таоло Қуръони каримда инсонларни бу неъматларнинг қадрига етмай, унга шукр қилмайдиганлар ҳақида ҳам баён қилган.




















