ЭР КИШИ ХАЛҚ ДАРДИ ИЛА ЯШАЙДИ
Ўн саккиз минг оламни йўқдан пайдо қилган зот бу борлиқда шу ўн саккиз минг турлик мавжудод орасидан фақат инсонни улуғ ва мукаммал бўлишини ихтиёр килди. Дархақиқат инсон, кун келиб ерда халифа бўлди. Сўнгра бутун оламларни яратган зот, инсонга шу ерни обод қилишни буюрди ва бу ишда парвардигор инсонга ўзи кўмак берди. Кейин ўз қўли билан обод қилган шу ерда ҳеч қачон фисқу-фасод ишлар қилма деди. Инсонга Аллоҳ, шу заминни обод қилиш учун етарли шижоат ҳам берди. Аллоҳ таоло ўз каломи қуръони-каримда айтади:
“Эркакларни аёллардан кучли қилиб яратдим”.
Бу оятда бизга Аллоҳ таоло нимани таълим бермоқда? Яъни эй эркаклар зиммаларингизга умр давомида дуч келадиган энг оғир ишларни сизлар ҳал қилингиз деганидир. Оилангизни, жамиятингизни қурғони бўлинг деганидир. Аёлларни эса эркаклардан кучсиз қилиб яратдик дегани, шу умр давомида оилангни, жамиятингни энг осон ва нозик ишларини сиз аёлларга буюрдик деганидир. Демак, жамиятда эркак ўз вазифасини аёл ҳам ўз вазифа бурчларини адо этса, бу ерда доим тинчлик омонлик ва барака бўлади. Бундан бир улкан маъно маълум бўлади. Эр кишининг ҳақиқий дарди элнинг дарди бўлиши лозим. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Мусулмон киши сувга ўхшаши керак». Сувнинг хусусияти шундан иборатки, турмуш давомида биз ҳеч нарсани сувсиз тасаввур қила олмаймиз. Мана бир таомга сув аралашмаса, у таом истеъмолга лаёқатсиз бўлади. Ўша учун сув таом пишгунча бирга бўлиб, ўзини фидо қилиб сўнг айтар экан: «Мана сен тайёр бўлдинг мен эса сен учун фидо бўлдим, буёғига энди ўзинг астойдил бўл» дер экан. Буюк мутафаккир Алишер Навоий ижодида шундай деган:
Одамий эрсанг демагил ани одамий,
Онийки йуқ халк ғамидин ғами.
Бундан маълум бўладики, халқ ғамида бўлмаган инсонни инсон деб бўлмас экан. Ўтмиш улуғ тарихга назар солсак, “Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакир Сиддиқ (р.а) га нисбатан шундай гўзал сўзни айтганлар: «Менга одамлар орасида молида ҳам, жонида ҳам, суҳбатида ҳам энг бемалол бўлганим Абу Бакир Сиддиқдир”.
Бундан маълум бўладики Абу Бакир Сиддиқ пайғамбаримизни бу ишончларини оқлаганликлари ўзини жонини-ю молини пайғамбаримиз ва у зотдан кейин қиёматгача келувчи бандаларга ўзини фидо қилгани ва бутун эл дардида бўлгани маълум бўлади.
Бир куни кечаси Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига Жаброил фаришта келиб деди: “Эл Аллоҳнинг пайғамбари дўстингиз Абу Бакирнинг айни пайтдаги ибодатига қолган умматингизни етмиш йиллик ибодатидан кўп ажр берилди”. Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ярим кечаси бўлишига қарамасдан Абу Бакир Сиддиқни уйларига борди. Абу Бакир Сиддиқ ҳаёжонланиб, ота-онам сизга фидо бўлсин ё расуллоллоҳ ярим тунда сизни нима безовта қилди? Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам сўрадилар: «Эй Абу Бакир айни пайтда нима қилаётган эдингиз?». Абу Бакир (р.а) дедилар: «Икки ракаат намоз ўкиб турувдим хаёлимга бир нарса келди, жаннат-у дўзах яратилган қиёматда ўзига тегишлилар билан тўлдирилади шунда мен дуо қилдим: Эй роббим мени жуссамни шу қадар катта қилгин ва дўзахга ташлагин, дўзах мен билан тўлсин ва бошка одамга жой қолмасин!». Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам йиғлаб дедилар: «Эй биродарим Абу Бакр сиз очиқ азобни ихтиёр этдингизми?”. Абу Бакир (р.а) дедилар “Ё расуллоллоҳ мен дузах ўтига бардош бера оламан, лекин шу дўзахга тушадиган умматингизни кўриб, қалбингиз озор чекишлигига бардош бера олмайман”. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайхи васаллам дедилар: “Умматим сизни фидойилигингиз туфайли нажот топади”. Яқин тарихга назар солсак, Жалолиддин Мангуберди ўттиз ёшларида буюк саркарда бўлган ва ўттиз икки ёшида эл дарди ғамида ўзини жонини фидо қилган. Бу зотларнинг шижоатларида хақиқий эр киши учун улкан ибратлар бор.
Мана марҳум юртбошимиз ўз умрларини йигирма беш йилини элига, ватанига бағишлаб шу эл дардида ўтдилар. У зотнинг шиори “Биздан озод ва обод ватан қолсин” эди. Бугун эса шу муборак йўлни давом эттирган ҳолда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев Миромонович эса шу эл-у халқ дарди, манфаати йулида самарали ислоҳатлар олиб бормокда. Демак, биздан ҳам бугун ва бундан кейин ҳам шундай фидойилик талаб қилинади. Эл дарди билан яшашнинг ажри шариатда жуда улуғ баҳоланган. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Қайсики банда кечаси ухлар экан, умматни бошига тушган мушкулни осон қилиш дардида бўлмас экан, тонгда уйғонганда умматим бўлмай уйғонади”.
К.Азимов Пастдарғом туман “Ошиқ ота” жоме масжиди имом хатиби
Киритилган вақти: 02/05/2020 11:31; Кўрилганлиги: 1151
Чоп этилган вақт: 12/10/2024 15:48