Долзарб мавзу

Устоз ким?

Ривоят қилинишича, одамзотнинг кўнглига уч нарса ҳеч урмас, яъни инсон 3 нарсадан асло безор бўлмас, доимо ардоқлар экан. Биринчиси эр учун аёл, аёл учун эр. Чунки, аёл Одам Атонинг қовурғасидан, яъни бир вужуддан яралган. Вужудда эса ошиқча аъзо йўқ. Ҳеч ким бирон аъзосидан воз кечолмагани каби аёл жинси эрдан, эр жинси аёлдан айри кеча олмас экан. Иккинчиси эса нарса – ризқ-рўзи, яшаш омили бўлган нон экан. Мана неча минг-минг йиллар ўтса ҳам Одам Ато ва Момо Ҳаво илк бор таъмини татиб кўрган буғдой ҳамон уларнинг авлодлари насибаси бўлиб хизмат килиб келаётир. Дунёдаги не бир ширинликлар, таомлар нон ўрнини босолмаслиги барчага аён. Башарият фарзанди учун учинчи улуғ  нарса бу китобдир. Зеро, Қуръондаги дастлабки оят «Иқра!» Ўқинг!») эканлиги, улуғ Пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ўқишни ўрганиб, Аллоҳнинг сўзларидан хабардор бўлиб, уларни халққа етказгани, мусулмонлар дилига сингдиргани маълумдир.

 

31 МИНГДАН 31 ТА ФАКТ ЁХУД ИСТИҚЛОЛ ЙИЛЛАРИДАГИ ИШЛАРНИНГ ДЕНГИЗДАН ТОМЧИСИ

“Халқимизнинг улуғвор қудрати жўш урган Ҳозирги замонда Ўзбекистонда янги бир уйғониш – Учинчи Ренессанс даврига пойдевор яратилмоқда, десак, айни ҳақиқат бўлади. Чунки бугунги Ўзбекистон – кечаги Ўзбекистон эмас. Бугунги халқимиз ҳам кечаги халқ эмас.”

       Ш.М. МИРЗИЁЕВ

 Бугун шу азиз Ватаннинг ҳар бир фарзандининг юраги ҳапқириб турибди. Негаки, биз энг улуғ, энг азиз айём – Мустақиллик байрамини, Ўзбекистон Республикаси истиқлолини қўлга киритганининг 31 йиллик шодиёналарини катта тантана қилаяпмиз. 

 

Мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муборак бўлсин.

Маълумки, 2022 йилда халқимиз неча юз йиллик тарихи давомида орзу қилиб, интилиб яшаган ва ХХ аср сўнггида эришган, мамлакатимиз ҳаёти ва тақдирида туб бурилиш ясаган, том маънодаги буюк, оламшумул воқеа – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллиги эълон қилинганига ўттиз бир йил тўлади.

Мустақиллик, тинчлик ва тараққиёт. Бу улуғ тушунчалар доимо ёнма-ёндир. Халқимизнинг тарихий ютуғи – Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда бу ҳақиқат яна бир бор ўз ифодасини топмоқда.

 

Ўзбекистон – Саудия Арабистони: қадим алоқалар ва муштарак қадриятлар

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ҳамда Саудия Арабистони ўртасидаги муносабатларда янги саҳифа очилди. Икки мамлакат ўртасидаги дўстона алоқалар, мунтазамлик касб этаётган учрашувлар, самимий мулоқотлар ўзаро ҳамкорлик ривожига катта туртки бермоқда. Аслида ҳам, Ўзбекистон ва Саудия халқлари ўртасидаги илмий-маданий алоқалар узоқ ўтмишга бориб тақалади.

Имом Бухорий, Маҳмуд Замахшарий, Абу Исо Термизий, Ҳаким Термизий, Хожа Муҳаммад Порсо каби алломаларимизнинг илмий фаолиятида икки муқаддас шаҳар – Макка ва Мадинанинг ўрни беқиёс. Маҳмуд Замахшарийга бошқа бирор кишига насиб этмаган “Жоруллоҳ” – “Аллоҳнинг қўшниси” деган улуғ ном берилгани фикримизни тўла қувватлайди.

 

Имом Бухорий мажмуаси маънавият ва илм маскани бўлади

Давлатимиз раҳбари 23-24 август кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида ҳар галгидек Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюриб, муҳаддислар султонининг қабрини зиёрат қилди.

Айни пайтда бу қутлуғ зиёратгоҳ Президентимиз ташаббуси билан буюк муҳаддис бобомизнинг мусулмон оламидаги юксак ҳурматига муносиб тарзда қайта қурилмоқда. Давлатимиз раҳбари ушбу жараёнлар билан танишиб, “Бу лойиҳани кўп муҳокама қилдик, қайта-қайта келиб кўрдик. Энди қурилишда ҳам шошмаслик керак. Ҳам зиёрат, ҳам ибодат нуқтаи назаридан бу ерда ҳамма шароит бўлиши зарур”, деди Шавкат Мирзиёев.

 

Яратган роббимиз мустақиллигимизни абадий қилсин. Бизларни нъематлдарга шукр қилгувчилардан қилсин.

Мана катта хурсандчилик-жаннатмакон Ватанимиз Мустақиллигининг 31 йиллиги ҳам яқинлашиб қолди. Мустақиллигимизга хамрох бўлиб келаётган тинчлик-тотувлик, миллатлар ва динлараро дўстлик-бағрикенглик бизга ато қилинган катта неъматлардандир.

1991 йил туғилган гўдак ҳозир навқирон ёшда. Лекин мустақиллигимизга нисбатан бу гўё жуда катта даврга ўхшаб кўринади. Чунки деярли 31 йил давомида мустақиллигимизни мустаҳкамлаш йўлида қилинган меҳнатлар, чекилган заҳмат-машаққатлар барча яхши ниятли кишиларга яққол аён.

 

Ким Аллоҳдан савоб умидида масжид қурса

Исломда биринчи қурилган бино ҳам масжид ҳисобланади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага кўчиб ўтаётган пайтларида Мадина йўлида Қубо деб номланган жойга етиб, ўша ерда бир неча кун турганлар. У ерда биринчи бўлиб “Қубо” масжидига асос солганлар ва илк маротаба ўша масжидда жамоат намозини ўқиганлар.

 

Ватан осойишталиги улкан неъмат

Барчамизга маьлумки, ҳар қандай тараққиёт – ҳоҳ диний, ҳоҳ ижтимоий, ҳоҳ иқтисодий, ҳоҳ оилавий тараққиёт бўлсин, унинг негизида бир нарса – тинчлик, ҳотиржамлик ётади.

Боболаримиз, момоларимиз дуо қилганларида: “Тани сиҳҳат, хотиржамлик, дили беғамлик бергин”, деб айтар эдилар. Чунки, тинчлик – Аллоҳ таолонинг инсониятга берган улкан неъматлардан биридир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам муборак ҳадисларида тинчлик-хотиржамликни улкан неъмат эканлигини таъкидлаб шундай дейдилар:

 

Аллоҳ таоло ҳар бир бандасига ниятига яраша беради, амалига яраша тақдирлайди

Мўмин кишининг нияти –юрт тинч, ҳаёт фаравон, фарзандлар омон бўлмоғидир.

Аллоҳга беадад шукрлар бўлсинким, юртимизда тинчлик-осайишталик ҳукм сурмоқда. Ҳаётимиз кундан кунга фаравон бўлиб бормоқда. Фарзандларимиз бахтли бўлишлари учун барча имкониятлар эшиклари очилган. Буни ёшларимиз тарбия олишлари учун яратилган шарт-шароитларда яққол кўрамиз. Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар масканлари билим олиш, касбу ҳунар ўрганиш орзусида бўлган ёшлар учун замонавий технологиялар асосида хизмат кўрсатмоқда.

 

Мустақиллик халқ зийнати

Ассалому алайкум, азиз ватандошлар яқин кунларда Ўзбекистон Республикасининг 31 йиллигини нишонлаймиз.

Бу улуғ кун қадрини, ўзгаларга пахта етиштириб буғдой етиштириб оғир меҳнат қилиб қатағонга учраб сибр совуқларидан юрган отасини жанозасини эмин эркин ўқитолмай армонда ўтган  масжид ёнидан ўтаётиб қанийди шу Аллоҳни уйига кириб номоз ўқисам деб, масжидга тирмашиб ўтган боболаримиз билишади.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг