Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

МАСЖИД ВА ЗИЁРАТГОҲЛАРДА ҲАШАРЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА

 
 

Мамлакатимизнинг барча ҳудудлари, маҳаллалар, корхона ва ташкилотлар, меҳнат жамоаларида бўлгани сингари бугун эрта тонгдан Самарқанд вилоятидаги барча масжид ва зиёратгоҳларда ҳам ҳашар бўлиб ўтмоқда.

Ҳашар давомида масжидлар, зиёратгоҳ ва буларга туташ бўлган қабристонларда тозалик ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб, манзарали ва мевали дарахтларга ишлов берилди. Сувлар сепилиб, супур-сидир ишлари билан ҳаммаёқ озода, саранжом-саришта қилинди.

Ҳашар эртага, 18 август куни ҳам давом эттирилади.

 

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 17/08/2019 15:56;   Кўрилганлиги: 1234
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/masjid-va-zityoratgohlarda-hasharlar-otkazilmoqda
Чоп этилган вақт: 22/06/2024 02:28
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг