Вилоят вакиллигида Имом Мотуридий таълимотига бағишланган тадбир ва китоблар тақдимоти ўтказилди
Жорий йил 3-5 март кунлари Самарқандда буюк мутакаллим, калом илмининг асосчиси Имом Абу Мансур Мотуридий таваллудининг 1150 йиллиги муносабати билан “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусида халқаро анжуман ўтказилиши режалаштирилган. Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, вилоят ҳокимлиги, вилоятдаги Олий таълим муассасалари ҳамкорлигида Имом Мотуридий ҳаёти ва илмий меросига бағишланган тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Вилоят вакиллигида имом-хатиблар ишитрокида йиғилиш бўлиб ўтди
Бугун, 18 февраль куни Самарқанд вилоят вакиллиги биносида шаҳар, туман бош имом-хатиблари ҳамда Самарқанд шаҳар ва Самарқанд туман масжидларининг имом-хатиблари иштирокида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Самарқанд вилоят ҳокимининг ўринбосари Д.Мамадқулов ҳам иштирок этди. Д.Мамадқулов сўзга чиқиб, вилоятда ижтимоий-маънавий муҳитнинг барқарорлигини таъминлаш, диний-маърифий ишларнинг самарадорлигини ошириш ҳамда аҳоли орасида диний экстремизм ва терроризм ҳолатларини олдини олиш, вилоятда мунтазам равишда маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш, оилаларни мустаҳкамлаш, махсус ҳисобдан чиқарилган ва афв этилган шахслар билан алоҳида суҳбатлар ўтказилиб, ҳар бирининг оиласи ва фарзандларининг тарбияси, уларнинг таълим олиши, тўгаракларга жалб этилиши юзасидан ўзининг таклифларини билдирди.
Самарқандлик зиёратчилар Умра сафарига жўнаб кетди
Бугун, 18 февраль куни Самарқанд вилоятидан 242 нафар зиёратчилар Умра сафарига йўл олдилар. Кейинги вақтларда Умра сафарига бориш ниятида бўлган фуқароларимиз учун кенг имконият ва қулайликлар яратилмоқда. Албатта бундан халқимиз хурсанд. Ушбу мамнуниятни зиёратга отланган юртдошларимизнинг юзларида ҳам кўришимиз мумкин. Уларни вилоят вакиллигида вилоят бош имом-хатиби ҳамда имомлар, масъул ташкилотларнинг вакиллари, зиёратчиларнинг яқинлари кузатиб қўйдилар. Уларнинг ҳақларига дуолар қилиниб, сафар давомида ибодат ва дуолари ижобат бўлишини ҳамда юртимиз ва халқимиз ҳақларига дуо қилишлари сўралди.
Вилоят бош имоми Пайариқ туманида бўлиб, намозхонлар билан учрашди
Бугун, 17 феврал куни вилоят бош имом-хатиби Пайариқ туманида бўлди. Туман марказий “Ислом нури” жоме масжидида пешин намози адо этилгач, жамот билан суҳбат бўлиб ўтди. Суҳбат жараёнида вилоят бош имом-хатиби халқимизнинг асрий орзулари рўёбга чиқиб, Диний маросимлар, ибодатларимиз ва миллий урф-одатларимизни эмин-эркин адо этиш бахтига мушарраф бўлганимиз, муборак Ҳаж ва Умра зиёратларига бориш имкониятлари янада кенгайгани ва бошқа кўплаб хайрли ишлар амалга оширилдики, бунинг учун ҳар қанча шукроналар айтсак арзишлиги, тинчлик ва осойишталик неъмати, шукроналик, фарзандларимизни комил инсон этиб тарбиялаш, уларни турли ёт ғоялар таъсиридан сақлаш каби долзарб мавзуларда борасида сўз юритди.
“Умра кейинги умрагача қилган гуноҳларига каффоратдир...”
Ҳар бир амалларнинг ижобати ниятга боғлиқ. Агар бажариладиган амалда риё, манманлик ёхуд қандайдир дунёвий мақсадлар кўзланса, унга савоб берилмақди, Аллоҳ таоло қабул қилмайди. Умра ибодатини ҳам мукаммал адо қилиш учун аввало ниятни тўғри қилиб олиш лозим. Барча амаллар ниятга боғлиқ бўлгани учун, ибодатда ягона мақсад Аллоҳ таолонинг розилигини исташ бўлиши керак. Агар дунё ноз – неъматларига эришмоқчи, “ҳожи ая” ёки “умрага борган” номларини қозонмоқчи, “хўжакўрсин” ёки асосий мақсади ўзга юртларни сайр қилиб, бир йўла умрани адо этиб келмоқчи бўлса, умра ибодати қабул бўлмайди. Аллоҳ таоло буюради:
Ургут туманидаги “Боғишамол” масжидида қурилиш ишлари жадал олиб борилмоқда
Яратганга шукрлар бўлсинки, юртимиздаги масжидлар кундан-кунга обод бўлмоқда. Кўплаб масжидлар замонавий шаклда таъмирланиб, чиройли ва қулай ҳолатга келтирилаётган бўлса, бир қанчаси тубдан янгидан қурилмоқда. Самарқанд вилояти Ургут туманида бугунги кунда 9 та масжидда қайта қуриш, таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. 2018 йилда тумандаги “Боғишамол” масжидида янги бино қурилиши бошланган эди. Бугунга келиб масжид биноси қад ростлаган, том қисми ёпилган бўлиб, гумбаз, эшик-ромлар ўрнатилган. Маҳаллий, қўли гул устолар томонидан пардозлаш, жиҳозларни ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Масжид имом-хатиби Самиев Абдукаримнинг таъкидлашича масжид 2021 йил мустақиллик байрами арафасида намозхонларга туҳфа қилиниши режалаштирилган. Унда 4500 нафар намозхон ўз ибодатларини адо этиш имконига эга бўлади. Албатта масжидларни обод этиш ҳамда уларни таъмирлаш улуғ савобли амаллардир. Масжидга ибодат қилиш учун келган халқимиз она-Ватан тинчлиги, халқ осойишталигини сўраб, дуо қилишади.
Ёшларни турли таҳдидлардан асрайлик
Мамлакатимизда баркамол авлодни шакллантириш, ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларни олиб борилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлантириш, ёш авлод онгига Ватанга содиқлик ва унинг тақдири учун дахлдорлик ҳиссини сингдиришга, уларда ёт ғоя ва қарашларнинг салбий таъсирига нисбатан мафкуравий иммунитетни шакллантиришга қаратилган чора-тадбирлар долзарб масалалардан бири бўлиб турибди.
“Вақф” хайрия жамоат фонди Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази билан ҳамкорликни йўлга қўйди
“Вақф” хайрия жамоат фонди ўз олдига қўйилган юксак ва шарафли мақсадларни адо этишда самарали фаолият олиб бормоқда. Кўплаб йўналишларда хайрия акцияларини амалга ошириб келаётгани барчамизга аён. Бугун, 14 февралда хайрия жамоат фонди раҳбари Искадар Халилов Самарқанд вилоятига ташриф буюриб, Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказида бўлди. Бу масканда Самарқанд вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов, халқаро марказ раҳбар ва илмий ходимлари, Ҳадис мактабининг устоз ва талабалари иштирокида тадбир бўлиб ўтди. Тадбир якунида “Вақф” хайрия жамоат фонди ва Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Унга кўра фонд томонидан марказнинг илмий ишлари, янги адабиётлар нашри, марказ кутубхонасини зарурий адабиётлар билан бойитиш каби хайрли ишларда ёрдам кўрсатиладиган бўлди.
Шунингдек хайрия жамоат фонди раҳбари ва вилоят бош имом-хатиби Миср Араб Республикасининг ал-Азҳар университети профессори, Ҳадис мактаби устози Маҳмуд Абдуллоҳ билан суҳбатлашди.
Имом-хатибларимиз маънавий-маърифий тадбирларда
Каттақўрғон шаҳрида бугунги кунда 5 та жоме масжид фаолият юритмоқда. Масжид имом-хатиб ва имом ноиблари жамоатнинг диний эҳтиёжлари, диний-маърифий саводхонлигини ошириш, соф ислом ва ҳанафий мазҳаби таълимотларини етказиш борасида самарали меҳнат қилиб келмоқда. Шу билан бирга маҳалла, таълим муассасалари ва ташкилотларда бўлиб, аҳолига тинч-хотиржам ҳаётимиз, фаровон ўтаётган кунларимизга шукр қилиб, энг аввало, ҳушёр бўлмоғимиз, ана шу неъматлардан айирмоқчи бўлаётган ғаразли кучлар, нопок тоифаларнинг найрангларидан огоҳ бўлиб, уларга муносиб жавоб қайтариш, манфур кимсаларнинг ҳийлаларига алданиб, пировардида оиласидан, яқинларидан, тинчлигидан ажралиб қолган кишилар қисматига назар солиш орқали бу кунларимизга қанчалар шукр келтиришимиз лозимлиги борасида тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб бормоқда.

Ақида тўғрилиги халқ тинчлигидир
Самарқанд халқаро аэропортида «Диний экстремизм ва терроризм – жамият тараққиётига таҳдид» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Вилоятдаги ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, «Самарқанд халқаро аэропорти» МЧЖ раҳбар ва мутахассислари ҳамда диний идора вакиллари иштирок этган тадбирда тинчликни асраб-авайлаш, ҳушёрликни янада ошириш, айниқса, ёшлар тарбиясига, уларнинг турли ёт оқимлар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш масъулияти ва бу борада бажариладиган ҳар бир ишни ҳамжиҳатликда амалга ошириш зарурлиги таъкидланди.
Терроризм ва диний экстремизм - давр муаммоси
Бугунги кунда тажовузкор экстремизм ва терроризм дунёда барқарор ривожланиш ва миллатлараро тотувликка муайян таҳдидларни юзага келтирмоқда. Бу эса уларни бартараф этиш учун биргаликда амалий ечим топишни тақозо қилмоқда.
Умра зиёратингиз қабул бўлсин!
Самарқанд вилоятидан Умра зиёратига борган 196 нафар зиёратчиларимиз Мадинаи мунаввара шаҳридаги табаррук масканларни зиёрат этиб, бугунги кунда Макка шаҳрида бўлиб турибдилар. Умра зиёратларини адо этаётган юртдошларимизнинг кайфиятлари аъло даражада. Уларга раҳбарлик қилаётган гуруҳ раҳбарлари зиёратчиларимизнинг ибодатларини мукаммал адо этишлари, меҳмонхона ва ттранспорт хизматлари, таомланишларида қийинчиликларга учрамасликлари учун саъй-ҳаркат қилмоқдалар.


Самарқандда Имом Мотуридий ҳаёти ва илмий меросига бағишланган тарғибот тадбирлари бошланди
Шонли тарихимиздан маълумки, Мовароуннаҳрдан нафақат ислом цивилизацияси, балки жаҳон илм-фани тараққиётига беқиёс ҳисса қўшган кўплаб буюк шахслар етишиб чиққан ва самарали ижод қилган. Ана шундай алломалардан бири буюк мутафаккир, калом илмининг асосчиси Имом Абу Мансур Мотуридийдир. Аввал хабар берилганидек, Аллома таваллудининг 1150 йиллиги муносабати билан жорий йил 3-5 март кунлари Самарқандда “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусида халқаро анжуман ўтказилиши режалаштирилган. Айни кунларда вилоятда мазкур анжуманга қизғин тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Ислом – илм-маърифат дини
Ислом дини мусулмонларга илм ўрганишни фарз қилган, кишиларни илмга ундаган. Чунки инсон шахсиятини илмдан бошқа нарса тўғри йўлга сола олмайди, тараққиётга ҳам эриштира олмайди. Илмга қизиқтириш борасида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
Вилоят бош имом-хатиби Иштихон тумани аҳолиси билан учрашув ўтказди
Ислом динининг маърифий-маънавий моҳияти ва мазмунини халқимизга етказиш, уларни ҳар хил ғаразли оқимлар ҳамда манқурт кимсаларга алданмасликка чақириш, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги, диннинг софлигини таъминлаш, жаҳолатга қарши маърифат ила, адашганларга соф эътиқод билан курашиш, бугунги кунларимизга шукроналик келтириш каби фазилатларни жамиятга етказишда имом-хатибнинг жуда катта ўрни бор. Чунки имом-хатиб инсонларни фақат ва фақат эзгуликка чорловчи, маърифатга ундовчидир.




















