Ахборот хизмати

Аҳмад Муҳаммад Таййиб бошчилигидаги делагация Самарқандга етиб келди

“Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидага халқаро конференцияда иштирок этиш учун дунёнинг турли мамлакатларидан кўзга кўринган мотуридийшунос уламолар, нуфузли таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказларининг раҳбарлари Самарқанд шаҳрига ташриф буюрмоқдалар. Ҳозир Миср Бош имоми, Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари шайх Аҳмад Муҳаммад Таййиб бошчилигидаги делагация Самарқанд халқаро аэропортида кутиб олинди.

Самарқанд заминига қадамга қўйган аллома ўз ҳиссиётларини изҳор қилар экан, “Ушбу заминга қадам ранжида қилганимдан нечоғлик ҳаяжонда эканимни тасвирлашим мушкул. Биз Самарқанд заминидан таралган имом Бухорий, имом Мотуридийларнинг илм зиёси сабабидан бугун Самарқандга ташриф қилиб турибмиз”, деди шайх Аҳмад Муҳаммад Таййиб.

 ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги ахборот хизмати

 

Уламоларда анжуманга қизиқиш катта

Рамил АДИГАМОВ, Қозон ислом университети араб тили кафедраси мудири:

– 20 йилдан буён ақида таълимоти билан шуғулланаман. Абу Мансур Мотуридийнинг “Китоб ат-тавҳид” асарини рус тилига таржима қилиб, бу улуғ зотнинг илмий қарашлари, мероси билан яқиндан танишганман. Шу боис ҳеч иккиланмай айтишим мумкинки, Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимотини ўрганишга бағишланган бундай халқаро конференциянинг ташкил этилиши муқаддас ислом дини софлигини таъминлаш, уни турли ақида ва қарашлардан асрашда муҳим аҳамиятга эга. Шу боис айни пайтда ислом олами уламоларида мазкур анжуманга қизиқиш жуда катта.

Ўйлайманки, буюк мутакаллим камолга етган заминда ўтказилаётган ушбу конференция Имом Мотуридий илмий меросини янада чуқур ўрганишга, мотуридия таълимотининг бузғунчи оқимларга қарши курашишдаги аҳамиятини очиб беришга, бу борада биз олимларнинг тажриба алмашишимизга хизмат қилади.

Манба: zarnews.uz

 

“Бутун ислом дунёси бу шахсларни Ўзбекистон марваридлари, деб тан олади”

"Дунё" ахборот агентлиги Малайзия Миллий университети профессори, Ислом цивилизацияси институти асосчиси Моҳд Юсуф Ҳожи УСМОНнинг интервьюсини эълон қилди:

 

Қозоғистон делегация Самарқандга етиб келди

Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридий таълимотига бағишланган халқаро илмий -амалий конференцияда қатнашиш учун меҳмонлар ташрифи бошланди. Бугун Тошкент шаҳрига етиб келган Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий Наврўзбай ҳожи Таған ўғли бошчилигидаги делегация куннинг иккинчи ярмида Самарқанд шаҳрига етиб келишди.

 

Муфтий ҳазратлари ва раҳбарлар Имом Бухорий мажмуасида бўлдилар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси Р. Қосимов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлар бўйича қўмита раиси А.Аҳмедов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари 3-5 март кунлари Самарқандда “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусида халқаро анжуманининг шўъба йиғилишлари бўлиб ўтадиган Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда Ҳадис илми мактабида бўлдилар. Ташриф жараёнида дастлаб Имом Бухорий ҳазратларининг қабрлари зиёрат қилиниб, тиловат ва дуолар қилинди.

 

Халқаро анжуманга меҳмонлар ташрифи бошланди

Хабарингиз бор, буюк мутафаккир, калом илмининг асосчиси Имом Абу Мансур Мотуридий таваллудининг 1150 йиллиги муносабати билан жорий йил 3-5 март кунлари Самарқандда “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусида халқаро анжуман ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу анжуман Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳамда Мисрнинг ал-Аҳзар мажмуаси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

 

“Жўш ота” масжиди таъмирдан сўнг фойдаланишга топширилди

Узоқ Қўшработ туманининг “Жўш” қишлоғи 2019 йил “Обод қишлоқ” дастурига киритилган эди. Дастур асосида кўплаб қишлоқлар обод бўлди. Йўлларга асфалт ётқизилди. Боғча, мактаб, қишлоқ врачлик пунктлари, шифохоналар, савдо шаҳбчалари, дам олиш масканлари, маҳалла масканлари қурилди. Шунингдек, қишлоқдаги муқаддас қадамжо – XII асрга оид Жўш ота масжиди ва зиёратгоҳида ҳам ободонлаштириш, қурилиш ишлари олиб борилди. Ўтган бир йил мобайнида масжид ва мақбара биноси тўлиқ реконструкция қилинди. Мажмуа атрофида таҳоратхона, зиёратчилар дам олиш маскани ва бошқа маиший хоналар бунёд этилди, атроф боғга айлантирилди. Ушбу хайрли ишга вилоят, туман ҳокимликлари кенг кўламда ёрдам кўрсатдилар. Ўзларининг хайр-сахвати билан кўмак берган ҳомийлар ва доимий ҳашарда иштирок этган аҳоли вакиллари ҳам бу савобли ишдан четда қолмадилар.

 

Меҳр-мурувват динимиз ардоқлаган амал

Муқаддас Ислом динимизда жамиятнинг ҳар бир аъзосига алоҳида эътибор билан муносабатда бўлинади. Зеро, хоҳ кичик, хоҳ катта бўлсин, ҳар бир инсон ҳурмат-эҳтиромга лойиқдир. Маълумки, ҳар қандай жамиятда турли табақа вакиллари мавжуд. Улар ичида ўзгалар томонидан эътибор, меҳр-мурувватга муҳтож тоифалар бўлиб, уларнинг ҳақлари ҳақдорларнинг зиммасида бўлади. Ургут туманида жойлашган мурувват уйида истиқомат қилаётган шахсларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга эҳсонлар улашиш Ургут туман имом-хатибларииннг доимий одатларидандир. Туман бош имом хатиби Ш.Ҳақбердиев ҳам мурувват уйига ҳомийларни жалб қилган ҳолда 2500000 сўмлик моддий ёрдам кўрсатиб, уларнинг кўнгилларига сурур бахш этди. Аллоҳ таоло муҳтожларга ёрдам кўрсатганларга Ўзи мададкор бўлади, иншааллоҳ!

 

БУЮК ФАҚИҲ

Имом Маждуддин ал-Уструшаний таваллудининг 840 йиллигига

Ўзбекистон – буюк алломалар юрти. Имом Бухорий, ал-Хоразмий, ат-Термизий, ал-Беруний, Ибн Сино, Марғиноний, Мотуридий, Замахшарий, Абдухолиқ Ғиждувоний, Баҳоуддин Нақшбанд, Зангиота, Насафий, Қаффол Шоший сингари улуғ сиймоларимизни бугун дунё танийди, тан олади. Уларнинг бебаҳо асарлари жаҳоннинг йирик университетлари дарсликларига киритилган. Илмий-маънавий меросига қизиқиш йилдан-йилга ошиб бормоқда. 

 

Ургут туманида имом-хатибларнинг сайёр йиғилиши бўлиб ўтди

Хабар берганимиздек бугун, 25 феврал куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллиги навбатдаги йиғилишни сайёр тарзида Ургут туманида ўтказишини режалаштирган эди. Ушбу сайёр йиғилишга вилоятдаги барча шаҳар ва туман бош имом-хатиблари, Ургут туманида фаолият юритаётган 61 та масжид имом-хатиб ва имом ноиблари жалб этилди.

 

Ургут туманида сайёр йиғилиш ўтказилмоқда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллиги навбатдаги йиғилишини сайёр тарзида бугун, 25 феврал куни Ургут туманида ўтказишни режалаштирган. Ушбу сайёр йиғилишга вилоятдаги барча шаҳар ва туман бош имом-хатиблари, тажрибали, нотиқ имом-хатиблар жалб этилди.

Дастлаб имом-хатиблар гуруҳларга бўлинган ҳолда Ургут туманида жойлашган масжидларга тарқалдилар. Кўзланган мақсад, масжид фаолияти билан танишиш, таълим масканлари, маҳалла ва корхоналарда бўлиб, аҳоли билан учрашиш, жойлардаги қабристон, бозорлар фаолияти билан танишиш эди. Ҳозирги дақиқагача кўзда тутилган барча ишлар амалга оширилди. Кузатувчи тарзида ташриф буюрган имом-хатиблар жойлардаги масжидларда пешин намозини адо этиб, жамоат билан ҳозирги ислоҳотлар, шукроналик фазилати каби мавзуларда суҳбатлар уюштирди.

 

Умранинг фазилатлари бисёр

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: — “Ким мана бу Байтуллоҳ – Каъбатуллоҳни етти бор санаб тавоф қилса ва (тавофдан кейин) икки ракаъат намоз ўқиса, бир қулни озод қилгандек (савобга эришган) бўлади. Унинг ҳар бир босган ва кўтарган қадами сабабли Оллоҳ ундан бир гуноҳни кечириб, у сабабли унга бир яхшилик – савоб ёзади”. (Термизий, Насоий, Ибн Можа, Ҳоким ривоятлари).

         Дарҳақиқат, Умрада савоб кўп. Уни адо этишда суннатда белгиланган одоб ва тартибига риоя қилинса ҳадиси шарифларда башорати берилган савобларга киши дохил бўлади. Ҳозирги кеча-кундузда Самарқанд вилоятидан борган 244 нафар зиёратчиларимиз Макка шаҳрида бўлиб, зиёрат ва ибодатларини адо этмоқда. Уларга беш нафар тажрибали, салоҳиятли имом-хатибларимиз раҳбар сифатида ибодатларини мукаммал бўлиши, муаммо ва қийинчиликларга дуч келмасликлари учун саъй ҳаракат қилмоқда. Ўзларининг маъруза ва кўрсатмалари билан зиёратчиларга Умра ибодатининг шартлари, одоб ва тартиблари, муқаддас масканларнинг тарихи каби мавзуларда тушунчалар бериб бормоқда.

 

Қўшработ туман “Домла Камолиддин Охун” жоме масжиди ободонлаштирилади

Қўшработ туманида жойлашган “Домла Камолиддин Охун” жоме масжиди ва Домла Камолиддин ҳазратларининг мақбарасини таъмирлаш, атроф ҳудудни ободонлаштириш ишлари режалаштирилгани ҳақида хабар берган эдик. Самарқанд вилоят ҳокими Э.Турдимов, вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов ва мутахассис ҳамда масъуллар 23 февраль куни мазкур масканда бўлдилар. Меҳмонлар дастлаб  Камолиддин Охун ҳазратларининг қабрларини зиёрат қилиб, Қуръони карим тиловати ва дуолар қилинди. Шундан сўнг маҳаллий аҳоли вакиллари, нуроний отахон ва намозхонлар билан учрашув бўлиб ўтди. Ушбу масканни обод этиш учун тайёрланган лойиҳа билан танишув бўлиб, мутасаддиларга бу борада вилоят ҳокими томонидан тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

 

Доимо огоҳ ва ҳушёр бўлайлик

Мустақил фикрлайдиган, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан қарайдиган, қатъий ҳаётий эътиқод ва қарашларга эга бўлган, миллий менталитетимизга ёт зарарли таъсирларга қарши туришга қодир ёшларни тарбиялашга қаратилган “Экстремизм ва терроризм – ёшлар келажагига таҳдид” мавзусидаги маърифий учрашув ва тадбирлар Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида ўтказилмоқда.

 

Чекка ҳудуларга ташриф

ЎМИ  Самарқанд вилояти вакиллиги режасиига биноан нотиқ, тажрибали имом-хатиблар вилоятимизнинг чекка ҳудудларидаги жоме масжидларга бориб Жума номозини адо этиш ва номозхонлар билан суҳбат ўтказиш белгиланган.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг