Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Вилоят вакиллигида имом-хатиблар ишитрокида йиғилиш бўлиб ўтди

 
 

Бугун, 18 февраль куни Самарқанд вилоят вакиллиги биносида шаҳар, туман бош имом-хатиблари ҳамда Самарқанд шаҳар ва Самарқанд туман масжидларининг имом-хатиблари иштирокида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Самарқанд вилоят ҳокимининг ўринбосари Д.Мамадқулов ҳам иштирок этди. Д.Мамадқулов сўзга чиқиб, вилоятда ижтимоий-маънавий муҳитнинг барқарорлигини таъминлаш, диний-маърифий ишларнинг самарадорлигини ошириш ҳамда аҳоли орасида диний экстремизм ва терроризм ҳолатларини олдини олиш, вилоятда мунтазам равишда маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш, оилаларни мустаҳкамлаш, махсус ҳисобдан чиқарилган ва афв этилган шахслар билан алоҳида суҳбатлар ўтказилиб, ҳар бирининг оиласи ва фарзандларининг тарбияси, уларнинг таълим олиши, тўгаракларга жалб этилиши юзасидан ўзининг таклифларини билдирди.

Шунингдек, йиғилишда масжидларда Муборак Рамозон ойига тайёргарлик кўриш, Хатми Қуръон ўтказиладиган масжидлар рўйхатини шакллантириш, бош имом-хатиблар томонидан 2020 йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишлар таҳлили, жорий йил 3-5 март кунлари Абу Мансур ал-Мотуридий ҳаёти ва илмий меросига бағшлаб Самарқандда ўтказиладиган конференциясига таёргарлик ишлари каби масалалар муҳокама қилинди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 18/02/2020 15:49;   Кўрилганлиги: 1032
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/viloyat-vakilligida-imom-xatiblar-ishitrokida-yigilish-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 22/01/2025 03:08
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг