Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Қўшработ туман “Домла Камолиддин Охун” жоме масжиди ободонлаштирилади

 
 

Қўшработ туманида жойлашган “Домла Камолиддин Охун” жоме масжиди ва Домла Камолиддин ҳазратларининг мақбарасини таъмирлаш, атроф ҳудудни ободонлаштириш ишлари режалаштирилгани ҳақида хабар берган эдик. Самарқанд вилоят ҳокими Э.Турдимов, вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов ва мутахассис ҳамда масъуллар 23 февраль куни мазкур масканда бўлдилар. Меҳмонлар дастлаб  Камолиддин Охун ҳазратларининг қабрларини зиёрат қилиб, Қуръони карим тиловати ва дуолар қилинди. Шундан сўнг маҳаллий аҳоли вакиллари, нуроний отахон ва намозхонлар билан учрашув бўлиб ўтди. Ушбу масканни обод этиш учун тайёрланган лойиҳа билан танишув бўлиб, мутасаддиларга бу борада вилоят ҳокими томонидан тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Бир сўз билан айтганда узоқ йиллар эътиборсиз, ўз ҳолига ташлаб қўйилган масжид ва зиёратгоҳлар бугунги кунда том маънода қайта ҳаётга қайтарилмоқда дейилса, муболаға бўлмайди. Иншааллоҳ, Қўшработ туманидаги “Домла Камолиддин Охун” масжидида ҳам таъмирлаш, обонлаштириш ишлари олиб борилиб, янги масжид биноси бунёд этилади.

  

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги ахборот хизмати


Киритилган вақти: 24/02/2020 14:21;   Кўрилганлиги: 2118
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/qoshrabot-tuman-domla-kamoliddin-oxun-jome-masjidi-obodonlashtiriladi
Чоп этилган вақт: 14/07/2025 16:43
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг