Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси Қозоғистон ва Украина муфтийларини қабул қилди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги халқаро анжуман доирасида ушбу анжуманга ташриф буюрган Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Таған ўғли ва Украина давлати муфтийси Аҳмад Тамим ҳазратларини қабул қилди.
Қабул жараёнида Қозоғистон ва Украина Республикларининг муфтийлари Самарқандда бўлиб ўтадиган ушбу илмий анжуман орқали қардош халқларнинг ўзаро дўстлик ва бирдамлик ришталари янада мустаҳкамланишини таъкидлаб, илмий, услубий ва бирдамлик йўлларида ҳамкорлик муносабатларини давом эттиришга келишиб олинди.
Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Таған ўғли Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларига қабул учун миннатдорчилик изҳор этиб, дўстлик рамзи сифати қозоқ халқининг миллий либосларини муфтий ҳазратларига туҳфа қилди.
Элатиб ўтамиз, бугун “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги халқаро анжуман ялпи йиғилиши ўз ишини бошлайди.
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги ахборот хизмати
Киритилган вақти: 03/03/2020 09:13; Кўрилганлиги: 1155
Чоп этилган вақт: 12/10/2024 14:43