Ахборот хизмати

Самарқанд туманида отинойиларнинг ўқув семинари бўлиб ўтди

Диний соҳа вакилалари – отинойилар доим халқ билан бирга, хотин-қизлар ичида юрадилар. Ҳозирги замон диний соҳа вакиласи юксак маънавиятли, чуқур ҳаётий тажрибага эга, дунёвий ва диний билимлар соҳибаси, эл-юрт орасида обрў-эътиборли, миллий-диний қадриятларни асл ҳолида аҳолига етказа оладиган, замонавий илм-фан сирларини эгаллаши, ислом дини моҳиятини тўлиқ тушуна билиши, дунёда юз бераётган ҳодисалардан хабардор бўлиши зарур. Шуларни назарда тутган ҳолда, Самарқанд туман бош имом-хатиби Б.Шарипов, туман ҳокимлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирокида ўқув семинар бўлиб ўтди.

 

Абдураҳмон ас-Судайс коронавирус бўйича эҳтиёт чораларига муносабат билдирди

Бугун дунёда шиддат билан тарқалаётган юқумли касалликдан хабарингиз бор. Шубҳасиз, бу нарсаларнинг барчаси Аллоҳ таолонинг буюк ҳикматидан, чексиз қудратидан далолатдир. Бу жараён бандалар Аллоҳга қайтиши учун бир имтиҳон ва синовдир. Аллоҳ таоло Каломи мажидида “Биз, албатта, сизларни қўрқув, очлик билан, мол-жон ва меваларга нуқсон етказиш билан синаб кўрамиз”, деб баён қилган. Банданинг вазифаси доимо Аллоҳ таоло билан боғлиқ бўлишдир. Чунки фойда етказувчи ҳам, зарарни даф қилувчи ҳам у Зот субҳанаҳу ва таолодир. Шунинг учун инсонлар Аллоҳ таолога бўлган ишончлари мустаҳкам бўлиши, Унинг қазо ва қадарига имон келтириши, доимо Унинг ўзига тазарруда бўлиши, Ўзига таваккал қилиши керак. Яна бу дарду ваболарни мусулмонлардан узоқ қилишини сўраб Унинг ўзига дуо қилиш лозим.

 

Муфтий ҳазратларининг Хоразм вилоятига ташрифлари бошланди

Бугун, 12 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида Хоразм вилоятига ташриф буюрдилар.

 

Самарқанд вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази Гемотология бўлимига янги бинокуляр микроскоп олиб берилди

Имом Муслим «Саҳиҳ»ида ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Инсон вафот этгач, барча амаллари ундан узилади: фақат учта амали(дан савоб келиб туради): садақаи жориядан, фойдаланиб туриладиган илмдан ва ҳаққига дуо қилиб турадиган солиҳ фарзанддан (Муслим (1631) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривояти). 

 

Вилоят бош имом-хатиби Каттақўрғон ва Нарпай туманларида бўлди

Самарқанд вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов масжидларнинг фаолияти билан танишиш, аҳоли билан учрашиш мақсадида Каттақўрғон ва Нарпай туманларида бўлди. Каттақўрғон тумани, Пайшанба шаҳарчасида фаолият юритаётган деҳқон бозорида бўлган вилоят бош имом-хатиби бозорнинг фаолияти билан танишар экан, яқинда ўз ишини бошлаган саховат растасини ҳам кўздан кечирди. Олдин хабар берганимиздек, бу растага саховатпеша инсонлар томонидан қўйилган озиқ-овқат маҳсулотларини муҳтож кишилар ўз эҳтиёжларига яраша ҳақ тўламасдан олиб, истеъмол қилишлари мумкин.

 

Каттақўрғон туманида Самарқанд вилояти туман ва шаҳар бош имом-хатибларининг навбатдаги сайёр йиғилиши бўлиб ўтди

10 март куни Каттақўрғон туманида Самарқанд вилояти туман ва шаҳар бош имом-хатибларининг навбатдаги сайёр йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари Д.Мамадкулов, вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов, бош имом-хатиб ўринбосари Х.Саттаров ҳамда 16 нафар бош имом-хатиблар, Каттақўрғон туман ва Каттақўрғон шаҳар масжидларининг имом-хатиблари ва имом-ноиблари иштирок этди.

 

Сайёр йиғилиши доирасида бош имом-хатиблар томонидан турли тадбирлар ўтказилмоқда

Самарқанд вилояти туман ва шаҳар бош имомларининг  Каттақўрғон туманида бўлиб ўтадиган сайёр йиғилиши доирасида имом-хатиблар томонидан масжидларнинг фаолиятини ўрганиш ҳамда диний-маърифий тадбирларда иштирок этиш, аҳоли хонадонларида бўлиб, улар билан суҳбатлашиш ҳамда маънавий ва моддий ёрдамлар кўрсатиш бўйича ҳозир қадар бир қанча ишлар амалга оширилди. Қуйида ушбу тадбирлардан фофтолавҳалар тақдим этамиз:

 

Бош имом-хатибларнинг сайёр йиғилиши Каттақўрғон туманида бўлиб ўтмоқда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллиги ўз иш режасига асосан ҳар ойда икки марта шаҳар ва туман бош имомлари иштирокида йиғилиш ўтказиб унда белгиланган вазифалар ижроси бўйича муҳокамалар бўлиб ўтади. Хабарингиз бор, 2020 йил бошидан буён ушбу йиғилишлар сайёр тарзида ўтмоқда.

 

Сув улашиш – садақанинг афзали

Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳунинг оналари вафот қилганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: "Онам вафот қилди, унинг номидан садақа қилсам бўладими?" деганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳа", дедилар. У: "Садақанинг қайси бири афзал?" деган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сув улашиш”, деб айтдилар (Имом Аҳмад ва Насаий ривояти).

 

Ҳарбийлар билан учрашув бўлиб ўтди

Самарқанд вилоятининг Ургут тумани қўшни Тожикистон Республикаси билан чегарадош ҳудудлардан ҳисобланади. Туманнинг марказдан узоқ ҳудудлари аҳолиси билан имом-хатиблар томонидан доимий тарзда маънавий-маърифий тадбир ва учрашувлар ўтказиб келинмоқда. Бугун Самарқанд вилоят ҳокимининг ўринбосари Д.Мамадкулов ва вилоят бош имом хатиби З.Эшонқуловлар Ургут тумани чегара ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмда бўлиб, ҳарбийлар ва чегара қисми хизматчилари билан давра суҳбати ўтказди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати

 

Ёшларга терроризм ва унинг оқибатлари ҳақида тушунчалар берилди

Самарқанд шаҳар Саттепо масканидаги 24- ўрта мактабда 11-синф ўқувчилари, устозлари ва маҳалла фаоллари иштирокида ўтказилган тадбирда “Хўжа Абду Мўмин” жоме масжиди имом-хатиби Жаҳонгир ҳожи Хатамов ҳамда шаҳар ИИБ бошлиғи Ж.Қодиров иштирок этди. Унда терроризм, унинг хавфи ва оқибати тўғрисида маъруза қилинди. Тадбир якунида қатнашчилар эътиборига Терроризм ҳақида фильм намойиш этилди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги ахборот хизмати

 

Меҳримиздан баҳраманд бўлинг!

Каттақўрғон туман “Қаландархона” жоме масжиди жамоаси ажиб бир саховат ишига қўл урдилар. Гап шундаки, жамоа туман марказий бозорида ўзига хос савдо растаси ташкил этдилар. Уни “Меҳр-мурувват растаси” дея номлаб, холис, Аллоҳнинг розилиги учун, риёдан холи тарзда озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлатиб қўйдилар. "Эҳтиёжманд, йўқсил кимсалар бу растадаги озиқ-овқат маҳсулотларини эҳтиёжларига яраша олишлари мумкин бўлади. Бунинг учун ҳеч кимга ҳеч қандай тўлов қилишлари шарт эмас. Шу билан бирга ушбу растларга  саховатли кишилар маҳсулот қўйишлари мумкин", деди туман бош имом-хатиби Х.Шомуродов.

Демак, бор беради, муҳтожлар олади. Эҳсоннинг бу кўриниши риё ёки миннатдан холи бўлади, иншааллоҳ. Дунё ва унинг матоҳларига берилган, охиратни унутиб, ўз нафси, жиғилдонини ҳаром луқма билан тўлдираётган, хайру саховатни унутган айрим шахсларга бу ишлар ўрнак бўлса ажабмас. Ушбу саховат ишига ҳисса қўшаётган барча мурувватли инсонларнинг ажрини Аллоҳ таоло зиёда қилсин.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги ахборот хизмати

 

ТАШАККУРНОМА

Жорий йилнинг 3-4 март кунлари Самарқандда “Имом Абу Мансур Мотуридий ва Мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзуидаги халқаро анжуман бўлиб ўтди.

 

Ургут туман ҳокимлиги ташаббуси билан масжидда ҳашар бўлиб ўтмоқда

Ургут туман хокимлиги ва туман имом-хатиблиги, ташаббускор тадбиркорлар билан биргаликда туман марказида янги қурилаётган "Чубин" жоме масжидига манзарали ва мевали кўчатлар эҳсон қилиниб, ободонлаштириш ишларини бошладилар.

 

“Муаллими соний” китобининг видео қўлланмаси ҳамда AlQuranuz номли мобил иловасининг тақдимоти бўлиб ўтди

“Муаллими соний” китобининг видео қўлланмаси ҳамда AlQuranuz номли мобил иловасининг тақдимоти бўлиб ўтди

 

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг