Хайрли ишни хар ким хар кун қилиши керак
بسم الله الرحمن الرحيم
Эҳсон қилиш энг олдин сизни туғиб катта қилган, едириб-ичирган, кийинтирган, чиройли таълим, хулқу одоб ўргатган, камолга етказиб уйли-жойли қилган ота-онадан бошланади. Имом Насафий ва Хозин тафсирларида зикр қилинишича, фарзанд учун ота-онанинг мақоми шунчалар улуғки, у ота-онани номи билан чақирмай, балки «отажон, онажон» каби ширин сўзлар мурожаат қилиши, уларни ранжитадиган гапларни гапирмаслиги, улар олдида ўзини ҳокисор тутиши лозим. Шундан кейин қариндош-уруғлар, ўзгалар меҳр-мурувватига муҳтож бўлиб қолган етимлар, камбағал-фақирлар, сафарда азият чекаётган мусофирларга эҳсон қилинади.
ЯХШИЛИКНИНГ МУКОФАТИ ДОИМ ЯХШИЛИКДИР!
Аллоҳнинг ҳукми билан инсонлар моддий имкониятларига кўра турли тоифаларга бўлинди. Албатта Аллоҳ барчани бой қилишга қодир бўла туриб уларни бой ва камбағал қилиб қўйишида жуда кўп ҳикматлар бор. Аллоҳ баъзиларга ризқни кенг ва баъзиларга эса тор қилиб берганидаги асосий ҳикматлардан бирини баён қилиб шундай дейди:
وَلَوْ بَسَطَ اللَّهُ الرِّزْقَ لِعِبَادِهِ لَبَغَوْا فِي الْأَرْضِ وَلَكِنْ يُنَزِّلُ بِقَدَرٍ مَا يَشَاءُ إِنَّهُ بِعِبَادِهِ خَبِيرٌ بَصِيرٌ
яъни: «Агар Аллоҳ бандаларининг ризқларини кенг-мўл қилиб юборса, албатта, улар ер юзида тажовузкорликка ўтиб кетган бўлур эдилар. Лекин У ўзи хоҳлаганича ўлчов билан (ризқ) туширур. Албатта, У бандаларидан хабардор ва (ҳамма нарсани) кўриб турувчидир». (Шўро сураси 27 оят).
ЯХШИЛИК ҚИЛИШДА МУСОБАҚАЛАШИНГ!
Ушбу биз яшаб турган ажиб дунё ўзи шундоқ тузилганки, бу ҳаёти дунёда қийинчилик билан кун кечирадиган, камбағал, бечора кишилар доимо учраб туради. Бундай ҳолат олдин ҳам ва бундан кийин ҳам бўлиши муқаррардир. Лекин, ушбу кишиларга нисбатан бошқа мўмин-мусулмонлар ҳеч қачон бефарқ бўлмайди ва қандай муносабатда бўлиш кераклигини ҳам унутмайди. Чунки мўмин-мусулмон ояти карима ва ҳадиси шарифлардан камбағалликдан қийналган ва машаққат чекканларга ёрдам қўлини чўзганларга қандай мукофотлар борлигини яхши биладилар.
Хайирли ишлар давом этмоқда!
Қанча қанча оғир дамларни бошидан матонат билан ўтказган халқимиз бугунги вазиятда ҳам иродасини намоён қилмоқда. Мана куни кеча Аллоҳ талонинг инояти билан 7 нафар беморлар коронавирус эпидемисидан тузалдилар.
Вилоятдаги масжид ва зиёратгоҳларда қурбонликлар адо этилмоқда
Ҳикоя қилишларича, бир аёл тушида бир одамни заҳарли илон чақиб, ўлдирганини кўрди. Бу туш аёлни жуда қўрқитди. Тонг отгач, аёл ўша тушида кўрган одамнинг уйига бориб, кўрган тушини унинг ўзига айтиб берди. Ундан эҳтиёт бўлишни, хушёрроқ бўлиб юришни илтимос қилди. Аёл кетгач, халиги одам Аллоҳ учун иккита қўй сўйиб, садақа қилишни назр қилди. Шояд, ўша сўйган қўйлари сабабли халиги қўрқинчли тушнинг хатаридан саломат бўлса. Дарҳақиқат, Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи вассаллам ҳам ўз ҳадиси шарифларида “Садақа балони қайтаради ва умрни узайтиради”-деганлар.
Хушхабар: Тинимсиз саъй-ҳаракатлар сабабидан коронавирус касаллари соғаймоқда
Бутун дунёга катта ташвиш ва муаммо бўлиб турган коронавирус инфекциясига қарши кураш бўйича давлатимиз Раҳбарининг бевосита бошчилигида тизимли ишлар қилинмоқда.
Хабарингиз бор, ушбу йўналишларда ҳукуматимиз томонидан кенг кўламли чора-тадбирлар узлуксиз амалга оширилмоқда. Ўз навбатида, юртимиз аҳолиси томонидан ушбу хасталикни инсоният бошидан аритиш мақсадида, хатми Қуръонлар ўқилди, саловотлар, айтилди, дуою тазаррулар ва хайриялар қилинди. Халқимиз орасида Аллоҳ таолонинг валий бандалари, дуолари мустажоб чин дўстлари бор. Уларнинг биргина дуолари балоларни аритиши, енгиллик ва кушойишлар келтириши мумкин.
Халқсевар-мурувватли инсонлар
Инсониятни жоҳилият залолатидан Ислом нури сари юзланишга сабаб бўлган улуғ зот Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб айтганлар: "Қуёш балқиган ҳар бир кунда икки киши ўртасини адолат билан ислоҳ этишинг эҳсондир.




















