Ўзбекситон муслмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари анжуманда нутқ сўзладилар
“Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги халқаро анжуман иши самарали давом этмоқда. Ҳозир анжуман дастури доирасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси, раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари сўзга чиқиб, Имом Мотуридий меросининг бугунги мутаассиб оқимларга қарши курашдаги ўрни, уларга қарши кураш бўйича халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари ҳамда Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида буюк алломаларимизнинг диний-маърифий меросини ўрганиш, тарғиб қилиш бўйича мамлукатумизда амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапирди. Муфтий ҳазратлари ўз маърузаларини араб тилида баён қилдилар. Анжуман давом этмоқда.
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги ахборот хизмати
Киритилган вақти: 03/03/2020 10:35; Кўрилганлиги: 1158
Чоп этилган вақт: 16/09/2024 01:50