Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Нотиқ имом-хатибларнинг Ургут туманидаги масжидларга ташрифи

 
 

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ҳудудлардаги вакиллари, бош имом-хатиблар томонидан диний вазиятни соғломлаштириш бўйича ишлаб чиқилган “йўл харитаси” доирасида вилоятимиздаги чегара ҳудудларда жойлашган масжидларга нотиқ имом-хатибларнинг ташрифи режалаштирилган эди. Шу асосида бугун, 2 июл Жума куни вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Ёқубжон домла Мансуров Ургут тумани “Бойбул” масжидига, Самарқанд шаҳар “Шоҳи Зинда” масжиди имом-хатиби  Самариддин домла Мирзаев Ургут тумани “Ёқуб Охун” масжидига, Иштихон туман “Полвон ота” масжиди имом-хатиби  Алижон домла Ёқубов Булунғур тумани “Чўянтепа” масжидларига бориб Жума номозини жамоат билан адо этдилар.

Жума намозида имом-хатибларимиз “ СОЛИҲ АМАЛ – ҚАЛБ ЛАЗЗАТИ” мавзусида маъруза қилдилар.

Жума намози адо этилгач, ушбу масжидларнинг обод бўлиши йўлида беминнат хизмат қилган барча-барчага ажру савобини кўпайтириб беришини ва бу масжидларимиз қиёматгача намозхонлар учун ибодат маскани бўлишини Аллоҳдан сўраб дуолар қилинди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 02/07/2021 17:33;   Кўрилганлиги: 1130
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/notiq-imom-xatiblarning-urgut-tumanidagi-masjidlarga-tashrifi
Чоп этилган вақт: 11/10/2025 06:48
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг