Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Чегара ва чекка ҳудудларда жойлашган масжидларга ташриф давом этмоқда

 
 

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ҳудудлардаги вакиллари, бош имом-хатиблар томонидан диний вазиятни соғломлаштириш бўйича ишлаб чиқилган “йўл харитаси” доирасида вилоятимиздаги чегара ва чекка ҳудудларда жойлашган масжидларга тажрибали имом-хатибларнинг ташрифи режалаштирилган эди. Шу асосида бугун, 9 июл Жума куни Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби Зафар домла Маҳмудов Ургут тумани “Сойғўс” масжидига, Самарқанд тумани “Имоми Аъзам” масжиди имом-ноиблари Абдураҳим домла Пўлатов ва Нурулло домла Набиев Ургут тумани “Сарой” масжидига, Каттақўрғон шаҳар “Муҳаммад Нақиббек” масжиди имом-хатиби  Анвар домла Назаров Нарпай тумани “Нақишбандий” масжидига, Каттақўрғон шаҳар “Қорироват” масжиди имом-хатиби  Сайдулло домла Рўзиев Пахтачи тумани “Хўжа Зиёвуддин” масжидига, Каттақўрғон тумани “Хўжа Абдураҳмон ота” масжиди имом-хатиби  Сирожиддин домла Шамсиддинов Нарпай тумани “Хўжа Карзон” масжидига, Каттақўрғон тумани “Абул Ҳасан Андоқий” масжиди имом-хатиби  Сафахон домла Бокаев Пахтачи тумани “Тошкўприк” масжидларига бориб Жума номозини жамоат билан адо этдилар.

Жума намозида имом-хатибларимиз “ПОРАХЎРЛИК – ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИ” мавзусида сермазмун маъруза қилдилар.

Жума намози адо этилгач, ушбу масжидларнинг обод бўлиши йўлида беминнат хизмат қилган барча-барчага ажру савобини кўпайтириб беришини ва бу масжидларимиз қиёматгача намозхонлар учун ибодат маскани бўлишини Аллоҳдан сўраб дуолар қилинди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 09/07/2021 18:09;   Кўрилганлиги: 1092
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/chegara-va-chekka-hududlarda-joylashgan-masjidlarga-tashrif-davom-etmoqda
Чоп этилган вақт: 19/09/2025 17:55
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг