Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Наманган вилоятида бир гуруҳ фуқаролар билан учрашди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари жойларда аҳоли билан бирма-бир суҳбат қилиш, намозхонлар билан самимий мулоқотлар ўтказиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож кишилар ҳолидан хабар олиш мақсадида, Наманган вилоятида хизмат сафарида бўлиб турибдилар.
Тўй-ҳашамларни тартибга солиш бўйича қатъий қарор қабул қилинди
Тўйлар ва бошқа маросимларда меъёридан ортиқ дабдаба, исрофгарчиликка йўл қўйиш каби ҳолатлар давом этаётгани оғриқли муаммолардан бири бўлиб қолмоқда.
Шу сабабли тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштиришга эҳтиёж туғилди.
Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси кенгашларининг қўшма мажлисида ташкил этилиб, унда айнан шу масала муҳокама марказида бўлди.
Сенат раиси Танзила Норбоеванинг қайд этишича, ўрганишлар таҳлили, шунингдек аҳоли билан бевосита ўтказилган мулоқотлар, жамоатчилик вакилларидан келиб тушган мурожаатлар ушбу соҳада бир қатор жиддий муаммо ва камчиликлар ҳамон сақланиб қолаётганини кўрсатди. Хусусан, айрим фуқаролар дабдабали тўй маросимлари ва уларни ўтказишга сарфланадиган катта харажатлар оқибатида қарзга ботмоқда ва ундан қутулиш мақсадида чет элга ишлаш учун чиқиб кетмоқда.
“Бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактаби”да навбатдаги машғулот
Оила қўрғонининг пойдевори, унинг мустаҳкам қалъаси, эр-хотинни маҳкам боғловчи ришта бу - никоҳдир. Никоҳ инсонлар жамиятида энг муқаддас битим ҳисобланади. Чунки ҳаётда ҳалол ва ҳаромни ажратиш, эр-хотиннинг ҳақ-ҳуқуқларига риоя этиш, оила тузиш, инсон наслининг давомийлигини таъминлаш, ёш авлод тарбияси никоҳга боғлиқ масалалардир. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Исломда никоҳ икки томоннинг ихтиёри билан барпо бўлади. Шу сабабдан никоҳ қилинаётган вақтда ҳар иккаласидан алоҳида розиликларини сўраш ва жавобни гувоҳлар ҳам эшитишлари никоҳнинг шартларидандир.
Тарбия учун ҳар бир инсон масъулдир
Ёшларимизни ҳар томонлама етук, соғлом ва маънавиятли қилиб тарбиялашга жамиятдаги ҳар бир инсон масъулдир. Ёш авлод онг-шуури, маънавияти ва маданияти, юриш-туриши, кийиниши, ўзини тутиши, муомаласида акс этадиган турли қусур ва иллатлар барчамизни ҳушёрликка ундаши зарур. Бу ҳолатларга эътиборсизлик, беписандлик ва совуққонлик билан қараш, уларни ўз ҳолига ташлаб қўйиш эса жиддий оқибатларга ва фожиага олиб келиши мумкин.
Шайх Абдулазиз Мансур янги лавозимга тайинланди
2019 йил 12 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари Ислом дини илмлари ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк алломаларимизнинг бой меросини чуқур ўрганиш, улар томонидан асос солинган илмий фаолиятни қайта тиклаш ва ривожлантириш борасидаги ишларни жадаллаштириш мақсадида, Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ўқувчи ва уларнинг ота-оналари билан тадбир ўтказилди
2019 йил 10 сентябр куни Каттақўрғон шаҳар Иқтисод коллежида ўқувчи ва уларнинг ота-оналари билан “Ота-онанинг фарзанд олдидаги бурчи” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Жомбой туманида "Оилада эр ва хотиннинг вазифалари" мавзусида тадбир бўлиб ўтди
Оила бахтига эришиш – ҳар бир инсоннинг орзуси. Бунинг учун эса оилада тинчлик-тотувлик, эр ва хотин ўртасида ўзаро ҳурмат, ишонч, садоқат бўлса кифоя. Зотан, бу жиҳатлар фарзандлар тарбиясида, уларнинг баркамол инсонлар бўлиб вояга етишларида муҳим аҳамият касб этади.
Ўқувчи ёшлар билан ҳаётнинг бебаҳо неъмат эканлиги ҳақида сўҳбат бўлиб ўтди
Ҳаётнинг ўзига хос паст-баланд, эгри, мураккаб йўллари ҳам бор, яъни инсон ҳаёти давомида турли қийинчилик, машаққат ва синовларга дуч келиши мумкин. Баъзан имон-эътиқоди суст юртдошларимиз бундай мусибатлардан қутулишнинг йўли деб, ўз ширин жонларига қасд қилиб қўядилар. Таъкидлаш керакки, бундай мудҳиш ишга қўл уриш мусибатдан қутулишнинг нафақат нотўғри йўли, балки ўзини унданда каттароқ мусибатга мубтало қилиш демакдир.
Тошкент халқаро аэропортида яна битта намозхона ташкил қилинди
Яқинда ижтимоий тармоқларда Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортининг қўниш залида ибодат қилиш учун шароит йўқлигига доир маълумотлар тарқалган эди.
Аҳоли билан жиноятчиликни олдини олиш ҳақида суҳбат бўлиб ўтди.
Ҳозир юртимизда шу даражада кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқдаки, бундай жараёнда жимгина тураверишнинг ўзи катта жиноят.Шундан келиб чиқиб, имом хатиб ва аҳли илмлар ўзларининг илмий салоҳияти билан халқимиз, хоссатан ёшларимиз ўртасида авж олиб бораётган жиноятларнинг барча турларига қарши курашишга киришиши зарур.
Президент қарори: Дин ишлари бўйича қўмитанинг янгиланган асосий вазифалари белгиланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти “Диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади
Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари: Диний таълим соҳасида тарихий янгилик
5 сентябрь куни Тошкент ислом институтида модуль таълим тизимида янги 2019-2020 ўқув йили бошланиши муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Тадбир Қуръони карим тиловати билан бошланди ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари томонидан янги ўқув шаклини муваффақиятли ўтишини сўраб дуолар қилинди.
ЯНА БИР ЗИЁ МАСКАНИ НУР СОЧА БОШЛАДИ
Қадимдан Самарқанд илм-фан, маданият ва маърифат бешиги сифатида жаҳон илм-фани тараққиётига кўплаб мутафаккирларини етиштириб беришда муносиб ўрин тутган. Аста секин бу табаррук маскан яна ўз мавқеини тиклаш сари илдамлаб бормоқда.
Муфтий ҳазратлари Имом Бухорий ҳадис мактабида бўлди
Ислом дини ва ҳадис илми ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг бой меросини чуқур ўрганиш, улар томонидан асос солинган ҳадис илми мактаблари фаолиятини қайта тиклаш ва
Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди
Президентнинг кўрсатмасига мувофиқ Имом Бухорий мажмуасини реконструкция қилиш ва кенгайтириш кўзда тутилган. Симметрик тарзда иккита масжид ва тўртта минора қуриш, йўлдан кириб келишда хиёбон, унинг атрофида кичик меҳмонхоналар ва битта йирик отель, бошқа инфратузилма объектларини бунёд этиш режалаштирилган.




















