Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

Тарбия учун ҳар бир инсон масъулдир

 
 

Ёшларимизни ҳар томонлама етук, соғлом ва маънавиятли қилиб тарбиялашга жамиятдаги ҳар бир инсон масъулдир. Ёш авлод онг-шуури, маънавияти ва маданияти, юриш-туриши, кийиниши, ўзини тутиши, муомаласида акс этадиган турли қусур ва иллатлар барчамизни ҳушёрликка ундаши зарур. Бу ҳолатларга эътиборсизлик, беписандлик ва совуққонлик билан қараш, уларни ўз ҳолига ташлаб қўйиш эса жиддий оқибатларга ва фожиага олиб келиши мумкин.

Булунғур тумани “Оломон” жоме масжиди жамоаси тумандаги  масжидга яқин ҳудуддаги касб-ҳунар коллежи ва мактаблар билан доимий алоқани йўлга қўйган.  “Оломон” жоме масжиди имом хатиби вазифасини бажарувчи Абдуманнон Муродов ўқувчи талабалар билан тез-тез учрашиб,  уларга Илм ўрганишнинг фарзлиги, Ота-онани эъзозлаш, одоб - инсон зийнати каби  мавзуларда ҳамда “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида диний-маърифий мавзуларда суҳбатлар ўтказиб келмоқда. Бу каби учрашувлар ўзаро савол-жавоб тарзида ўтказилиб, унда ўқувчи ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга кераклича маълумот ва жавобларни олмоқдалар. Албатта, бу каби учрашувлар маънавий ахлоқий жиҳатдан баркамол шахсларни тарбиялаб етиштиришига хизмат қилади деб умид қиламиз.

 

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 13/09/2019 15:57;   Кўрилганлиги: 1449
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/seminars-briefings/tarbiya-uchun-har-bir-inson-masuldir
Чоп этилган вақт: 16/09/2024 00:09
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг