Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

Жомбой туманида "Оилада эр ва хотиннинг вазифалари" мавзусида тадбир бўлиб ўтди

 
 

Оила бахтига эришиш – ҳар бир инсоннинг орзуси. Бунинг учун эса  оилада тинчлик-тотувлик, эр ва хотин ўртасида ўзаро ҳурмат, ишонч, садоқат бўлса кифоя. Зотан, бу  жиҳатлар фарзандлар тарбиясида, уларнинг баркамол инсонлар бўлиб вояга етишларида  муҳим аҳамият касб этади.        

Ислом таълимотига кўра оила Яратганнинг розилигини топиш, Пайғамбар алайҳиссалом ахлоқлари, исломий одоб билан зийнатланиш мақсадида қурилади. Шунинг учун динимиз оилани никоҳ асосида қуришга алоҳида аҳамият беради. Аллоҳ таоло айтади: "Аллоҳ сизлар учун ўзларингиздан жуфтлар яратиб, жуфтларингиздан сизлар учун ўғиллар ва набиралар пайдо қилди" ("Наҳл" сураси, 72-оят). Пайғамбар алайҳиссалом бир ҳадисларида: "Никоҳ менинг суннатимдир, ким суннатимдан воз кечса, у мендан эмас" (яъни умматимдан эмас), деганлар. Демак, никоҳ асосида турмуш қуриш Аллоҳ таолонинг буйруғи, Пайғамбар алайҳиссаломнинг суннатлари экан. Никоҳ туфайли инсон ўз насл-насабининг поклигини сақлайди, иффатини асрайди, бузуқлик, зино сингари ҳаром ишлардан тийилади.

Жомбой туман бош имом хатиби Н.Хидиров  Жомбой туман Маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг йиғилишлар залида 100 нафардан зиёд бўлғуси келин-куёвларга "Оилада эр ва хотиннинг вазифалари" тўғрисида маьруза қилди. Йиғилганларга, динимизда эр ва хотиннинг ҳар бирига ўзига хос ҳуқуқлар берилгани, маълум мажбуриятларни ҳам юклаганлиги, мазкур ҳуқуқларнинг баъзилари эр ва хотин ўртасида муштарак бўлса, баъзилари эрга тегишли ва яна баъзилари хотиннинг ўзига тегишли бўлган ҳуқуқлар ҳисобланиши ҳақида сўзлаб берилди.  Тадбир савол-жавоб тарзида бўлиб ўтди. Ўзларини қизиқтирган саволларга етарлича жавоб олган иштирокчилар оила ва эр-хотиннинг ўзаро ҳуқулари ҳақида маълумотларга эга бўлди.  

 

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 11/09/2019 15:56;   Кўрилганлиги: 1204
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/seminars-briefings/jomboy-tumanida-oilada-er-va-xotinning-vazifalari-mavzusida-tadbir-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 26/02/2024 10:45
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг