Ахборот хизмати

Соф ислом билан бузғунчи оқимларнинг йўлларини адаштириб қўйманг!

Муқаддас динимизнинг асл моҳиятини ўрганишни бугунги ҳаётнинг ўзи тақозо қилади. Чунки диннинг асл моҳиятини билмаган ёшлар бугун  нохолис, ишончсиз манбалардан Исломни ўрганишга ҳаракат қилаётганлари, бунинг натижасида ҳар хил бузғунчи оқимларнинг таъсирига тушиб қолаётгани сир эмас.

 

ИЛМНИ ЕТКАЗИШ ФАЗЛИЛАТЛИ АМАЛ

Ҳозирги имом-хатиб нафақат масжидда жамоатга намоз ўқиб бериши, маърака маросимларда иштирок этиши, балки аҳоли, айниқса ёшларнинг таълим тарбия, одобу ахлоқ, дунёқарашининг тўғри шаклланишида ўз ҳиссасини қўшиб бормоғи лозим.

 

ИҲТ Инсон ҳуқуқлари бўйича доимий комиссияси делегацияси Хўжа Исмоил шаҳарчасида

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ташаббуси билан айни кунларда Тошкент шаҳрида Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссиясининг олтинчи семинари бўлиб ўтмоқда.

 

Ҳарбийлар билан давра суҳбати ўтказилди

Каттақўрғон шаҳар “Муҳаммад Нақиббек” масжиди имом хатиби Анвар қори Назаров иштирокида Каттақўрғон шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмда барча поғонадаги шартнома асосидаги ҳарбий хизматчилари, Қуролли Кучлар ишчи ва хизматчилари билан “Ватанни ҳимоя қилиш, бу йўлда ҳарбий хизматни жорий этиш ислом динида фарз даражасига кўтарилган ибодатдир” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги

 

ШУКУРЖОН ЗУҲУРОВНИНГ ТАШРИФИ

Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Вакиллар палатаси раиси Шукуржон Зуҳуров 8 октябрь куни Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилди.

 

“Вақф” фонди яна бир оилага ёрдам берди

“Вақф” хайрия жамоат фонди Самарқанд вилоят филилали ҳамда филиалга қарашли “Ҳазрати Довуд” зиёратгоҳи ходимлари томонидан ҳомийларни жалб қилган ҳолда Нуробод тумани Оқсой қишлоғида яшовчи Фозилов Абдураҳимнинг яшаётган уйининг том қисми тўлиқ таъмирлаб берилди. Бир қисми қисми шифер, қолган жойлари лой сувоқ бўлган том тўлиқ тунука билан ёпилди. Ушбу ишларни амалга ошириш учун етти миллион икки юз минг сўм пул сарфланди.

 

Шайх Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон

1856 йили Тошкентда уламо оиласида туғилган. Отаси Абдулмажидхон эшон таниқли олим, машҳур “Мўйи Муборак” мадрасаси мударриси, бобоси Юнусхон ибн Аюбхон мударрис ва шайхулислом бўлишган. Бухородаги “Мир Араб” мадрасасидаги машҳур устозлардан, хусусан, Домла Икромчадан таҳсил олди. Умр бўйи илм талабида бўлиб, тафсир, ҳадис, ақида, фиқҳ илмлари билимдони, Мовароуннаҳрнинг атоқли олимлари ва дин арбобларидан бўлиб етишди. Бир неча йил “Мўйи Муборак” жомеида имом-хатиб ва мударрис бўлди, нақшбандия тариқати сулукини юритди.

 

Булунғур туманида хатна-суннат тўйлари ўтказилди

Булунғур туман бош имом хатиби Тўлқин ҳожи Равшанов бошчилигида тумандаги тўрт нафар ва бошқа туманлардан ўн саккиз жами йигирма икки нафар  кам таьминланган оила фарзандларига ҳомийларни жалб қилган ҳолда хатна тўйи ўтказилди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги

 

ТЎЙ-МАЪРАКАЛАРДАГИ БИДЪАТ ВА ДАБДАБОЗЛИКНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ

Самарқанд шаҳар “Лаҳутий” жоме масжиди имом хатиби Ўткир Умирқулов шаҳардаги “Халифа Иброҳим” маҳалласида бўлиб, маҳалла фаоллари билан “Тўй ва маъракаларда бидъат-хурофотлар, дабдабозлик ва исрофдан сақланайлик “мавзусида давра суҳбати ўтказди.

 

Ислом инсоний фазилатларни асраб-авайлашга ундайди

Юртимизда барча соҳалар каби диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда ҳар бир имом-хатиб ўз билим ва салоҳияти билан дин ривожи ва халқ фаровонлиги учун ўз ҳиссаларини қўшмоғи лозим.

 

Жаҳолатдан кўра зарарлироқ нарса йўқ

Илмсизлик, жаҳолат инсониятни тубанликка, ҳалокатга олиб бориши муқаррар. Жаҳолат ва жоҳилликнинг давоси – бир қанча бўлиб, улардан энг асосийси – китоб ўқишдир.

 

“ТАФСИРИ ИРФОН” КИТОБИНИНГ ТАҚДИМОТИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг қаламларига мансуб “Тафсири Ирфон” номли Қуръони карим оятларининг ўзбекча таржимаси ва тафсири тўлиқ ҳолда, 30 жузи 6 та китоб қилиниб нашр этилгани ҳақида хабар қилинган эди.

 

Болаларга хурсандчилик улашилди

Қўшработ тумани “Қовунчи” маҳалласида яшовчи боқувчисини йўқотган оиланиинг уч нафар фарзанди ва кам таъминланган яна уч нафар оилаларнинг фарзандалирига “Қовунчи” жоме масжиди имом хатиби Аҳмедов Амриддин ҳомийлар билан биргаликда 6 дона велосипед эҳсон қилди.

 

Маҳаллага барчамиз бирдек масъулмиз

Келажагимиз бўлган ёшларни турли таҳдидлар, “оммавий маданият”, диний экстремизм каби хатарларнинг ўнглаб бўлмас таъсирларидан ҳимоя қилиш ва уларни ҳар жиҳатдан етук инсонлар этиб камолга етказиш бугун ҳар қачонгидан ҳам долзарб ҳисобланади.

 

Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари дунёнинг энг нуфузли 500 мусулмони орасида

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари жаҳоннинг энг нуфузли 500 мусулмон рўйхатидан жой олдилар. Бу ҳақда «The muslim 500» нашри хабар бермоқда.

Уммонда жойлашган Султонлик Исломий cтратегик тадқиқотлар маркази томонидан шу йилнинг 30 сентябрь куни "Дунёнинг энг нуфузли 500 мусулмони" рўйхати эълон қилинди.

Ушбу рўйхат 2009 йилдан бери Американинг George Town университети қошидаги Шаҳзода Ал-Валид бин Талал маркази билан ҳамкорликда мунтазам равишда чоп этиб келинади.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг