Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Таълим-тарбия

ҚЎЛЛАР УЧ ХИЛ БЎЛУР...

 
 

Абу Довуднинг ривоятида:
«Қўллар уч хил бўлур. Аллоҳнинг қўли олийдир. Берувчининг қўли ундан кейин турур. Сўровчининг қўли пастки қўлдир. Ортиқчасини бер ва ўз нафсингни (жиловлашда) ожизлик қилма», дейилган.

Шарҳ: Бу ривоятда садақа, хайр-эҳсон берувчи қўл Аллоҳнинг қўлига яқин қўл сифатида васф қилинмоқда. Шунинг ўзи бировдан бирор нарса олишдан кўра, бировга бир нарса беришга уриниш учун етарлидир. Бировга бир нарса берганда ҳам ўзидан ортиқчасини берган маъқул экан. Шу билан бирга, ҳар бир мусулмон киши ўз нафсини жиловлаб, ҳеч нарсани тама қилмагани афзал экан.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 23/04/2022 12:49;   Кўрилганлиги: 547
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/eductaion/qollar-uch-xil-bolur
Чоп этилган вақт: 19/04/2024 17:27
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг