УЧИНЧИ РЕНЕСАНС – УЙҒОНИШГА УНДАЙДИ
Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо салоллоҳу алайҳи васааламга нозил бўлган илк “Алақ” сураси “Иқро” деган калом билан бошланган. Бу – ўқи дегани. Кейин, илмини зиёда этишлигини сўраш марҳамат қилинган. Илм исташ аслида машаққатли юмуш. Мирзо Бедил уни поёнсиз уммонга ўхшатиб, кимки сувнинг тубига чуқур шўнғисагина марварид териши мумкинлигини таъкидлаган. Шукрки, ўтмишимиз мана шундай беназир зотларга бой. Тарихимиз тархида рўй берган иккита ренесанс даври ана шунинг яққол тасдиғидир. Олиму алломаларимиз фаннинг қайси йўналишида машғул бўлишмасин дунёга довруқ таратганлар. “Устоз ул-араб вал-ажам” – Маҳмуд Замахшарий арабларга араб тилини ўргатган олим сифатида мусулмон шарқида машҳур. Имом Бухорийнинг “Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ" асари Қуръони каримдан кейин тургувчи муҳим манбаа сифатида талқин қилинади. Аҳмад Фарғоний Нил дарёсининг сатҳини белгиловчи асбоб ясаб – нилометрга асос солган; асарлари “Алфраганус” номи билан таржима қилиниб Европанинг бир қатор университетларида дарслик қўлланма сифатида амалда бўлган. Ибн Сино – медицина асосчиси, Абу Райҳон Беруний бобомиз эса Христофор Колумбдан бир неча аср муқаддам улкан уммон ортида қуруқлик борлигини башорат қилиб – Америка заминини очган. Амир Темур Соҳибқиронга фарангистонда Европанинг халоскори сифатида тилладан ҳайкал қўйишган бўлса, Улуғбек Мирзонинг даҳоси ва бетакрор закоси бутун дунёга фалакиёт илмидан ҳозирга қадар сабоқ бериб келади.
Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг одоб-ахлоқлари
Бизларни пайғамбарларнинг охиргиси бўлган Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматларидан қилган Аллоҳ таолога чексиз ҳамду-санолар бўлсин.
Ҳаётларининг ҳар бир лаҳзаси биз учун ибрат манбаи бўлган ҳабибимиз ва шафоатчимиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга саловоту саломлар бўлсин.
Ибратли дунё
Аллоҳ таоло инсон зотини азиз ва мукаррам қилиб яратганини ўзининг каломида таъкидлайди. Жумладан:”Биз инсонни азиз ва мукаррам қилиб яратдик”, деб марҳамат қилган. Мана шу азизликка мушарраф бўлишлик учун инсон яратувчисининг яъни, Аллоҳ таолонинг итоатида ва ибодатида қоим бўлиши лозим. Шундагина инсон олий мақомга, азизликка етишади. Ер юзи инсон учун қароргоҳ қилиб берилган. Мана шу қароргоҳни обод қилиш, унда истиқомат қилиш инсонга тақдир қилинган. Инсоният дунё юзини кўргандан бери бошидан турли ҳолатларни ўтказди. Кўрган кечирганлари тарихга айланди. Оқил инсон ўтмишдаги ҳолатлардан ўзига керакли хулосаларни чиқармоғи лозим.
Жаннатга киритадиган бир нечта амал
Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий саллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир аъробий келди ва:
“Мени жаннатга киритадиган амални ўргатинг”,-деди.
“Гапни қисқа қилсанг ҳам,сўровини кенг қилдинг. Жонни озод қил. Бўйинни еч”,-дедилар.
“Ё Расулуллоҳ! Иккиси бир эмасми?”-деди.
“Йўқ! Жонни озод қилиш бир ўзинг уни қулликдан чиқаришингдир. Бўйинни ечиш баҳосида ёрдам беришингдир.Серфойда маниҳа . Золим қариндошга қайтиш. Агар бунга қурбинг етмаса, очга таом бер. Чанқоқни сероб қил. Амру маъруф қил. Наҳий мункар қил. Бунга ҳам қодир бўлмасанг,тилингни яхшиликдан бошқадан тий”-дедилар”.
Бирники мингга, мингники туманга…
Лоқайдлик инсон умрига ўхшайди. Фарқи, у ўз ниҳоясига етганда, бутун борлиқни ҳалок қилади. Гуруч курмаксиз бўлмаганидек, жамиятдаги одамларни бир хил ижобий сифатлай олмаймиз. Ўзининг қусури билан нафақат ҳаёти, балки борлиқ, бутун инсоният учун хавф туғдирадиган кимсалар ҳам талайгина. Улар ичида энг ёмони лоқайд одамлардир.
Амир Темур томонидан масжид-мақбарага совға қилинган шамдонлар
Ватанимиз тарихидаги 31 январь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.
1907 йил (бундан 114 йил олдин) – Туркистон генерал-губернатори девонхонаси бошлиғи Тошкент шаҳар ҳокимига махфий хат йўллади. Унда шаҳар ҳокимига шахсан императорнинг топшириғини тушунтирилган эди. Унга кўра, Аҳмад Яссавий масжиди шайхлари билан мазкур масжид-мақбарага Амир Темур томонидан совға қилинган, ўша вақтда олтитадан бештаси мавжуд бўлган бронза шамдонларни Петербургдаги Эрмитаж музейига бериш тўғрисида музокара олиб борадиган эътиборли ва ишончли маҳаллий вакилни тавсия этишни сўради.
Эр-хотиннинг икки ота-онаси
Шариъатнинг бир масъаласи шуки, никоҳдан олдин эрнинг бир отаси ва бир онаси бўлади. Лекин никоҳдан кейин, энди, унинг икки отаси ва икки онаси бўлди. Яъни, унинг қайнонаси она ва қайнотаси ота кабидир. Худди шундай тўйдан олдин қизнинг бир онаси ва бир отаси бор эди.
Бир ҳадис шарҳи
Ибни Умар Розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз (с.а.в) марҳамат қилиб айтдиларки: “Ислом бешта устун устига қурилди. Биринчиси “Ла илаҳа илаллоҳ, Муҳаммадун расулаллоҳ”, деб шаҳодат беришлик. Иккинчиси намоз ўқиш. Учинчиси закот беришлик ва тўртинчиси ҳаж қилишлик ва бешинчиси рамазон ойининг рўзасини тутишликдир”.
Эьтиборли бўлайлик, кўзимизни очайлик, алданиб қолмайлик.
Ўзларини дин ҳимоячиси қилиб кўрсатадиган, уларнинг хатоларини фош қилган аҳли илмга тош отадиган бузғунчилар аввал ҳам бўлганми? Ҳа бундай нохуш ҳолатлар аввал ҳам бўлган. Улар ҳатто уламоларнинг устози Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳам қарши даъво билан чиқишган.
Мазҳабсизлик – очиқ залолат
Мазҳабсизлик – шариатимизга таҳдид соладиган хатарли бидъат. Бу борада сўз юритар эканмиз, аввало, “мазҳаб” сўзининг маъносини аниқлаштириб олмоғимиз зарур. “Мазҳаб” сўзи араб тилидаги “заҳаба” феълидан олинган бўлиб, ўзбекчада “йўл” деган маънони ифода этади. Истилоҳда эса тўртта фиқҳий мазҳаб имомларининг йўлларидир.




















