Долзарб мавзу

Пайғамбарлар ва авлиёлар билан тавассул қилиш Аллоҳ таолога куфр келтиришми?

Бу ном — гарчи ўқувчи учун ғариб туйилаётган бўлсада — ер юзида бугун бор бўлган инсонлардан ушбу сўзнинг маъносини айтадиганлари ва бирор пайғамбар ёки валий билан тавассул қилиб, Роббисидан эҳтиёжини ўташини сўраган киши устидан қонини ва молини мубоҳ қилувчи куфр, дея ҳукмларини жорий қиладиганлари бор.

 

АЗИЗ ЁШЛАР! МАФКУРАВИЙ ТАХДИДЛАРДАН  ХУШЁР БЎЛАЙЛИК

Бугун биз дунёнинг иқтисодий, ижтимоий ва турлий маънавий, мафкуравий тортишувлари кескин тус олаётган мураккаб бир даврда яшамоқдамиз. Бу мураккаб вазиятда ҳам, маърифатли дунё халқлари, ҳалқаро хамжамиятлар билан тинч тотув, эркин ва фаровон ҳаёт кечириш, ўзаро манфаатли хамкорлик қилиш тарафдоримиз. Хозирги кунда бир давлат устига қўшин тортиб бориш, бостириб кириш каби катта тахдидлар олдида, арзимас кўринадиган маънавий ва мафкуравий тахдидлар ҳам борки, бу мафкуравий тахдидларга эътибор берилмаса, олдини олинмаса, ўрнини ҳеч нарса билан қоплаб бўлмайдиган зарар етказиши мумкин.

 

ОТАНИНГ ҲИММАТИ

Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳнинг олдиларига бир одам ўғлини ўқишга олиб келган экан. 20 йил ўтибди ҳамки, у толиб деярли ҳеч нимани ўрганмабди. Абу Ҳанифа толибнинг отасини чақириб айтган эканлар:
- Ўғлингизни олиб кетаверинг. Олим чиқмади ундан. Энди уни бориб ишлатинг. Пул топсин.
Ўғлидан жуда катта нарсани умид қилиб юрган отаси дунёнинг ўша пайтдаги энг катта мужтаҳидига шундай деган экан:
- Тақсир, ҳеч бўлмаса сизчалик бўлмайдими? Отанинг ҳимматини кўриб, Имоми Аъзам айтган эканлар:
- Сизнинг ҳимматингиз жуда катта экан. Энди ташлаб кетаверинг. Иншааллоҳ ўғлингиз олим бўлади.

 

КЕЛИНГ, ҚОТИЛДАН ЎРГАНАМИЗ!

Ҳадисда келишича, бир киши тўқсон тўққизта инсонни ўлдиради. Сўнгра тавба қилишга қарор қилади. Бир обиднинг олдига бориб деди:
-Мен тўқсон тўққизта инсонни ўлдирдим. Тавба қилсам бўладими?

Обид:

-Йўқ, деб жавоб берди.

У киши уни ҳам ўлдирди ва ўлдирганларининг сонини юзта қилди.

 

Насиб бўлса келар Ҳинду Ямандан

Кўҳна Самарқанд шаҳридан узоқ сафарга чиққан савдогар туяларнинг бирида эгар жабдуқ йўқлигини сезиб, биринчи учраган ҳунармадчилик дўконига кирди. Дўкон эгаси намоз ўқиш учун масжидга чиқиб кетган, ўрнига шогирдини қолдирган эди.

 

ҲУШЁРЛИК ТИНЧЛИК ДЕМАКДИР!!!

Хисобсиз неъматлар ичра бир неъмат  борки, бу неъмат барчага бирдек зарур. Бу неъмат “Тинчлик” эканини барчамиз биламиз. Чунки, ҳар қайси жамият ривожи, тараққиёти, истиқболи, халқининг фаровон турмуш тарзи учун биринчи навбатда тинчлик керак. Аллоҳнинг бизга берган бу неъмат қадрини, борор бир миқдор ёки бирор бир ўлчов билан ўлчаб бўлмайди.

Тинчлик Аллохнинг энг улкан энг азиз ва бебахо неъмати. Уни асраш қадрига етиш ва бу неъматга шукр қилиш ҳаммамиз учун бирдек шарт.  Пайғамбаримиз с.а.в. хадиси шарифларида “Икки неъмат борки, инсонларнинг кўплари ундан ғафлатдадирлар. Булар тинчлик ва саломатликдир” деганлар. 

 

АБУ ҲАНИФА ТОБЕЪИНМИ?

Сақланиш керак бўлган одатларидан бири: Ўзининг фикрига мувофиқ келган гапни гарчи ихтилофли гап эканини билса ҳам, «унга ижмо қилинган», деб айтиши Ибн Таймия ва унинг (баъзи) шогирдларининг одатидан эди. Инсонлар подшоҳларининг динидадир! Бунга ўхшаган мисоллар унинг ёзган асарларида кўп учрайди. Улардан бирини зикр қилиш билан кифояланамиз. «Абжадул улум» рисоласида Имом Абу Ҳанифанинг таржимаи ҳолида шундай келтиради: «У саҳобалардан бирортасини аҳли ҳадисининг иттифоқи билан кўрмаган».

 

ФАРЪИЙ МАСАЛАЛАРДАГИ ХИЛОФ

Фаръий масалаларда хилофнинг бор экани ҳақдир. Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларининг даврида ҳам ва у зотлардан кейин келган, салафи солиҳлар, деб танилган зотларнинг даврида ҳам бу нарса содир бўлган. Бироқ, ушбу хилоф уларни низолашишига, хусуматлашишига, жанжаллашишига ёки иттиҳом, залолат ва куфр билан айблашига олиб бормаган. Бу ишда ҳеч шак-шубҳа йўқдир. Фаръий масалалардаги хилоф «зонний далиллар» ёки «бир-бирига тескари далиллар» ёки у иккисидан бошқа далиллар устига қоим топади. Буларнинг барчаси бир қоида асосига кўра бўлади: «Бизнинг сўзимиз тўғри, хато эҳтимоли бўлиши мумкин. Бошқаларнинг сўзи тўғри бўлиш эҳтимоли бор».

 

Касал ва ногиронлар ҳолидан хабар олиш ҳам суннатдир

Ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллоллоҳу алайҳи ва саллам биз умматларга ҳар жабҳада ўрнак, устоз ва мураббийдирлар. Ул Зотни қилган ишларида ажиб бир ҳикмат бор. Бу ҳикмат ортида уммат учун яхшилик туради. Анашу яхшилик инсонга бу дунёда фойда бўлиши ёки охиратда буюк даражага кўтариши мумкин.

 

Мазҳабсизлик диндан чиқишга олиб борадиган кўприкдир!!!

Мазҳабсизликни ёйилиши Ислом динига хусусан мусулмонлар бирлигига улкан таҳдид туғдирадиган омил эканига шубҳа йўқ. Мазҳабсизлар ўзларини бирор-бир мазҳабга амал қилмасликларини даъво қиладилару, аслида намоз ва бошқа ибодатларда тўрт мазҳаб имомларидан бирига эргашадилар. Бундан бошқа иложлари ҳам йўқ. Негаки, ижтиҳод қилишга ҳар ким ҳам қодир бўлолмайди. Чунки бу ишни қилиш учун шаръий далиллардан ҳукмларни чиқариб олишга етарли даражада илмий ва ақлий қувват лозим

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг