Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Исрофгар бўлмайлик

 
 

Бахтли, саодатли турмуш кечириш, оилани чинакам бахт қасрига айлантириш, фарзандлар камолини кўриш ҳар бир муслим ва муслиманинг энг эзгу орзусидир. Бундай бахтли турмуш қуришнинг муҳим омилларидан бири эса аёлларнинг камхарж бўлиши ва исрофгар бўлмаслигидир.

Оилани боқиш, уни моддий жиҳатдан таъминлаш, ўзгаларга муҳтож қилиб қўймаслик эркаклар зиммасидаги асосий вазифалардандир. Бироқ, харажатда чегара ва камхаржлик бўлмаса, эркак қанча даромад қилишига қарамай уни етказиш имкони бўлмайди. Бу борада хотин кишининг вазифаси эркакка нисбатан катта. Даромадга қараб харажат қилишда аёл киши эътиборли бўлиши лозим. Эр қанчалик кўп топмасин хотин исрофгар бўлса, пулни ўйламай сарфлашга ўрганса, албатта бунга тоғ ҳам чидамайди. Холбуки, бир неча кунлаб, хатто ойлаб пешона тери тўкиш орқали қўлга киритилган даромадни бир лаҳзада ўйламасдан сарф қилиб юбориш уни ҳавога совуриш кабидир. Албатта, пул сарфлаш, эҳтиёжларини қондириш учун топилади. Аммо кераксиз ерга пул сарфлаш уни исроф қилиш демакдир. Исроф қилиш эса ҳаром саналади.

Бошқа томондан, оиланинг топиш-тутиши яхши бўлганда эридан мамнун бўлиб, вазият ўзгариб қўлда сариқ чақа ҳам қолмаганида эридан юз ўгирадиган, “сизга тегиб нимани кўрдим?”, дейдиган хотинда хайр йўқлигини, жаҳаннам мана шундай аёллар билан тўлдирилишини суюкли Пайғамбаримиз (САВ) хабар берганлар.

Барча аёлларимизга турмуш ўртоқларининг розиликларини олиб жаннат аҳлидан бўлишлик бахти  насиб қилсин.

Н. Темирова – вилоят бош имом хатибиниг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси.


Киритилган вақти: 13/12/2022 10:28;   Кўрилганлиги: 704
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/isrofgar-bolmaylik
Чоп этилган вақт: 10/10/2025 19:45
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг