Дуо
Дуо ёмонликларни даф бўлишига ва мақсаднинг ҳосил бўлишига сабаб бўладиган энг қувватли нарсадир.
Лекин, кўпинча дуонинг натижаси руёбга чиқмайди, бунга сабаб, дуонинг шартлари тўла адо қилинмаганидадир. Хусусан, қалбдаги ишончнинг заиф бўлиши, ҳаром ейиш, зулм қилиш, қалбни гуноҳлар қоплаб, нафрат ва нафсу ҳаво эгаллаб олган бўлиши кабилар дуони тўсувчи сабаблардир.
Расулуллоҳ((с.а.в.)) дедилар: «Аллоҳга дуо қилинглар ва дуонинг қабул бўлишига ишонинг! Билингларки, Аллоҳ ғофил қалбнинг дуосини қабул қилмайди ».
Муртазо Ўзбеков
Оқдарё тумани “Лойиш”жоме масжиди имоми
Киритилган вақти: 08/08/2023 10:33; Кўрилганлиги: 649
Чоп этилган вақт: 11/10/2025 01:16