Аслиятни атайин бузиб талқин этиш хиёнатдир!
Бугунги кунда экстремистик кайфиятдаги мутаассиб шахслар томонидан “жиҳод” ва “ҳижрат” каби тушунчаларни атайин аслиятидан бузиб талқин этиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бундай қарашларга ҳали Исломни яхши тушунмайдиган кишилар, айниқса, ёшлар кўп чалғимоқда, оқибатда уларнинг ширин ҳаёти буткул издан чиқмоқда.
Мотуридийлик таълимотида иймон масаласи (5-мақола)
Олимлар томонидан гуноҳи кабира қилган кишининг иймони масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Яъни унга кўра гуноҳи кабира қилган кишининг иймони гуноҳ қилмаган киши билан бир хил бўлиши, балки у бу билан имкони йўқ бўлиб, завол топмаслиги, фақат гуноҳи учун гуноҳкор бўлиши айтилган. Ҳамда бу борада қуйидаги хулосалар ўринлидир: Мотуридия таълимотига кўра куфр иймоннинг зиддидир. Куфр иймонни ёлғонга чиқариш ва ундан юз буришдир. Бу иккиси қалбда бўлади. Иймон билан куфрнинг бир бирига зидлиги ҳам шундадир.
Мотуридийлик таълимотида иймон масаласи (4-мақола)
Шу тарзда Қуръонда зикр этилган “иймонлари зиёда бўлди” ояти шарҳини имом Мотуридий ва унинг издошлари ва барча ҳанафийлик олимлари тўғри англаш лозимлигини таъкидлашган. Маълумки, бошқа оқим ва тоифалар иймон зиёда бўлиши мумкинлиги ҳамда унинг ноқис бўлиши мумкинлигини таъкидлашган. Ҳамда иймоннинг зиёда бўлиши Қуръонда зикр этилган экан, демак уноқис бўлиши мумкин, деган қоидани ишлаб чиқишган. Аслида бу оят иймоннинг ўзи айнан зиёда ва ноқис бўлишига далолат қилмаслиги, зиёдалик, яъни олдинги ҳолатдан кейинги ҳолатга ўтишни табиатдаги ўсиш жараёнидаги каби бўлиши мумкинлиги олим томонидан зикр этилган.
Ҳамда Абул-Муъин ан-Насафий ўзининг “Табсират ал-адилла” асарида “Аслида иймон шартларига амални киритганлар унинг зиёда бўлиши ҳақидаги сўзни ҳам айтмасликлари лозим бўлади. Чунки, улар амалларни ҳам иймон деб санаганларидан сўнг, унда ҳеч кимнинг иймони мукаммал, тўлиқ бўла олмайди. Ҳамда зиёда бўлиб бориши ҳам бу ҳали мукаммал, комил бўлмаганлигини англатади ва у нуқсон чегарасида бўлиб қолаверади. Ҳамда бу қаршга кўра бирор ибодат йўқки, иймон бўлмаса.. (яъни, иймон шарти бўлмаса)”. Яъни олим иймон соҳиби учун агар унинг иймонига амал шарт қилинса унда меъёрини белгилашнинг имкони йўқилигини айтмоқда.
Шу тарзда Қуръон ва суннага кўра иймон шартига амалнинг киритилиши имкони йўқдир.
Юқоридаги ақидавий қараш, яъни иймоннинг шарти сифатида қалб билан тасдиқлаш, тил билан айтиш ҳамда иймоннинг зиёда ва ноқис бўлмаслиги Абу Ҳанифа, Имом Мотуридий, Абу Лайс Самарқандий, Ҳаким Самарқандий, Абу Жаъфар Таҳовий, Абул Муъин Насафий, Абу Ҳафс Насафий, Абул Баракот Насафий, Алоуддин Самарқандий, Абул Юср Пазвадий каби кўплаб машҳур олимлар томонидан далиллар билан исботлаган.
Зайниддин ЭШОНҚУЛОВ - ЎМИ Самарқанд вилоят вакили (манбалар асосида)
Кимки фитнага аралашса, ҳалокатга учрайди!
Тарихдан маълумки, ҳамма даврда ҳам давлатнинг ривожланиши жамиятнинг осойишта ҳаёт кечиришига боғлиқ бўлган. Тинчлик – барча миллат ва элатлар қаторида ўзбек халқининг ҳам асраб-авайлайдиган энг олий қадриятларидан ҳисобланади. Қуръони каримдаги 50 дан зиёд сурадаги юзлаб оятларда инсонларни мўмин-қобиллик, тинчликпарварлик ва бағрикенгликка чақирилган.
Мақсадимиз: Жаҳолатга қарши – маърифат
Имони бутун, руҳи пок, иродаси бақувват, виждони уйғоқ одамни асло енгиб бўлмайди. Ана шундай фазилатларга эга бутун бир халқнинг қудратини тасаввур этиш қийинмас. Бугун бизни турли ахборот воситалари, хусусан, интернет сайтларининг хавфи, “оммавий маданият”нинг салбий оқибатлари кўпроқ ташвишга солмоқда.
Ер юзида бузғунчилик қилишдан сақланиш
Ер юзида бузғунчилик, фисқу фасоднинг тури кўп. Ҳар бир тури учун Аллоҳ таоло алоҳида жазо тайин қилган. Жаноб Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай деганлар: “Қайси бир қавм савдода ўлчов ва тарозидан уриб қолса, Аллоҳ азза ва жалла уларга ёмғирни тўхтатиб қўяди. Қайси қавм зинони очиқчасига қилар экан, улар орасида ўлим кўпаяди, қайси қавмда рибо авж олса, улар тепасига ақлсиз кимсани ҳоким қилади, қайси қавм ичида қотиллик кўпайса, Аллоҳ улар устига душманларини ҳукмдор қилиб келтиради. Қайси қавм ичида баччабозлик зоҳир бўлса, уларни Ер ютиб юборади. Қайси қавм амри маъруф ва наҳйи мункарни тарк этса, уларнинг амаллари ва дуолари қабул бўлмайди”.
Мотуридийлик таълимотида иймон масаласи (2-мақола)
Имом Мотуридиий ва мотуридийлик йўналиши уламолари ҳанафийлик анъаналарига мос тарзда, балки ақидавий таълимотни янада ривожлантириб, ҳар томонлама мукаммал тарзда ўз даврларида юзага келган масалаларга жаваоб берганлар. Жумладан, улар юқорида зикр этилган иймон ва бошқа ақидавий масалаларни Қуръон ва суннага мос тарзда ечиб, жумладан, иймон шартига амалнинг кирмаслиги, унинг зиёда ва ноқис бўлмаслигини далиллар билан доимо таъкидлаб келдилар. Чунки, қайси бир юртимизда етишиб чиққан соҳа олимларининг асарларини олсак, айнан ушбу масала бўйича якдил қараш, яъни иймон бу – қалб тасдиғи ва тил иқрори эканлиги ҳамда у зиёда ва ноқис бўлмаслиги, ҳар бир қалбида иймони бор киши комил иймон соҳиби эканлиги, амал эса иймондан ташқари нарсалиги таъкидланган.
Мазҳаб деса, энсаси қотадиганларга!
Хўп, мазҳабда Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳга эргашмас экансан, “мазҳаб” сўзини эшитсанг, энсанг қотар экан.
“Қуръон ва Суннатга эргашаман” деб бор овозинг билан бақирар экансан.
Ислом – тинчлик дини
Бугун биз шундай даврда яшаяпмизки “фалон киши коинотда яшаш учун жой буюртма қилибди, фалон компания у номдаги энг юқори технологияларга эга маҳсулотини тақдимот қилибди, буниси қуёш нури билан ҳаракатланадиган учар машина ишлаб чиқибди”, деса ҳеч ким ажабланмай қўйди.
Мотуридийлик таълимотида иймон масаласи (1-мақола)
Иймон масаласига тарихда турли оқимлар томонидан турлича ёндашилган. Суннийлик йўналиши олимлари томонидан ушбу оқимлар қарашларининг иллатлари кўрсатиб берлиши билан бирга ўзаро жузъий маслаларда унга таъриф бериш ва униннг шартларини баён этишда ихтилоф қилганлар. Умуман ушбу ихтилофлар асосида кишининг мўмин ёки мўмин эмаслги, унга иймон номини мансуб қилиш ёки мансуб қилмаслик масаласи кабилар юзага келган.




















