Долзарб мавзу

Инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича МУРОЖААТ

Куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг коронавирус (COVID-19) инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича ФАТВОСИ эълон қилинган эди. Унда бир қанча вазифалар қатори мамлакатда эпидемиологик вазият барқарорлашгунгача жума намозлари ўрнига уйда пешин намози, беш вақт намозларни ҳам уйда адо этилиши айтилди.

 

ФОТИҲАДАН КЕЙИН “ОМИН” АЙТИШ МАСАЛАСИ

ФОТИҲАДАН КЕЙИН “ОМИН” АЙТИШ МАСАЛАСИ

Ҳанафий мазҳабимизга кўра намозда, “Фотиҳа” сурасидан кейин, “омин”ни махфий (овоз чиқармасдан) айтилади. Бунга уламолар қуйидаги далилларни келтирадилар:

  1. “Омин” лафзи дуо бўлиб, “ижобат қил”, “дуони қабул қил”,деган маъноларни англатади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда дуони махфий қилишга буюрган:

 

ادْعُوا رَبَّكُمْ تَضَرُّعًا وَخُفْيَةً إِنَّهُ لَا يُحِبُّ الْمُعْتَدِينَ

яъни: “Раббингизга зорланиб ва хуфёна (овозсиз) дуо қилингиз! Зеро, У (дуода ва бошқада) ҳаддан ошувчиларни ёқтирмагай” (Аъроф сураси, 55-оят).

Демак, “омин”ни ичимизда айтсак, оятга амал қилган бўламиз.

 

"ЁШЛАРНИ ЁТ ҒОЯЛАР ТАЪСИРИДАН САҚЛАЙЛИК!"

Йигирма биринчи асрда мафкуравий курашларнинг ақлбовар қилмайдиган турлари пайдо бўлмоқда. Хусусан, ҳеч бир халқни миллий, маънавий ананаларига асосланмаган-фақат инсоний ахлоққа терс ҳаёт тарзига чақирувчи “оммавий маданият”нинг ташвишли томонлари жуда кўп. Айрим ғоявий тузоқлар кўринишидан аср янгилиги ёки “маданият”ига ўхшасада улар кишиларга, айниқса, ёшларга мойдек ёқиши билан янада хатарлидир. Гарчи, “оммавий маданият” бирор бир миллатнинг маънавиятига асосланмаганлиги, балки ҳар бир миллатнинг маданият ва маънавиятига таҳдид бўлганлиги учун ҳам айни маданиятсизликдир. Бугунги кунда унинг таъсири кучайиб, ҳеч бир халқнинг миллий ва маънавий анъанаси, одатларига тўғри келмайдиган турли “урф-одатлар”  кўпаймоқда. Ачинарлиси, айрим ёшлар унинг таъсирига тушиб қолишмоқда.

 

Экстремизм ва терроризм- жамият душмани

Бутун оламлар Роббиси Аллоҳ таоло ҳақ бўлган дини-ислом динини Ўзининг ҳақ, бутун оламларга раҳмат  пайғамбари Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васалламга юборди. Бу дин бутун дунёга тез фурсатлар ичида тарқала бошлади, инсонлар секин-секин, аммо тўп-тўп, жамоа ҳолида бу динга кира бошладилар. Аллоҳ таоло Ўзининг муқаддас китоби Қуръони каримда бу ҳақда шундай дейди:

وَرَأَيْتَ النَّاسَ يَدْخُلُونَ فِي دِينِ اللَّهِ أَفْوَاجًا

“Ва, сиз инсонларни тўп-тўп бўлган ҳолларида Аллоҳнинг динига кираётганини кўрасиз”(Наср сураси, 2-оят).

 

Кўринмас душман

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Куч ва Қудрат эгаси бўлган Аллоҳ таолога ҳамду-санолар ҳамда оламларга раҳмат ўлароқ юборилган, тўғри сўз ва ишончли бўлган Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга, у зотнинг аҳли оиласи, саҳобалари ва тобиъинларига кўплаб солату саломларимиз бўлсин.

 

Бузғунчи оқимларнинг аломатлари

Бузғунчилик характеридаги кўплаб оқимлар (секта) ҳеч бир давлатга ҳам миллатга ҳам ҳеч қачон фойда етказмаган. Аксинча, ҳамма вақт моддий, руҳий ёки жисмоний зарар етказиб келган. Диний оқим аъзоларини секта деб аташлари уларнинг ўзларига ҳам сира ёқмайди. Чунки “сектантлик” деганда ислом, насроний, яҳудий каби илоҳий динларга итоат қила туриб, ўша динлардаги тўғри йўлдагилардан ажралиб чиққан оқимлар тушунилишини ҳамма билишини уларнинг ўзлари ҳам билади.  

 

Шаҳидлик ниқобидаги хунрезлик

Ислом дини асослари бўлмиш Қуръони карим оятлари ва Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида инсон ҳаётига тажовуз этиш, ўзини ўзи ўлдириш қатъиян ман этилади. Ҳаёт Аллоҳ таоло томонидан инсонга топширилган имконият ва масъулиятдир.

 

Исроф-энг оғир гуноҳ

Аллоҳ таоло инсонларни турли миллат ва элат шаклида яратди. Уларни Ер юзини макон тутиб, ундаги неъматлардан истифода қилган ҳолда ҳаёт кечиришга буюрди. Яна бандаларига беҳисоб неъматларни ато этиб қўйдики буларни санаб адоғига етиб бўлмайди.

 

Миссионерлар ва уларнинг мақсадлари

Миссионер сўзи лотин тилидаги “missio “ сўзидан олинган бўлиб, “юбориш”,  “вазифа топшириш”, миссионерлар эса “вазифани бажарувчи” деган маъноларни англатади. Жумладан, ҳар йили қайта нашр этиладиган  “ world Book” (жаҳон китоби) энциклопедиясида “Миссионерлар бирор диний гуруҳ томонидан бошқаларни ўз динига тарғиб қилиш ва киритиш учун юборилган инсон”, -деган фикр қайд этилган. Демак, миссионерлик - бир динга эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир динни тарғиб қилишни англатади. Миссионерлик билан бир қаторда прозелетизм ҳам тўғридан-тўғри бирон бир динга ишонган фуқарони ўз динидан воз кечишга ва ўзга динни қабул қилишга қаратилган ҳаракатларни англатади. У ўз моҳиятига кўра миссионерликнинг таркибий қисми ҳисобланади.

 

Терроризм ҳақида нима биламиз?

Маълумки, терроризм ва экстремизм балолари нафақат бугунги кунда, балки у мавжуд бўлган барча замон ва маконларда инсоният ва жамият учун том маънодаги фожиа бўлиб келган. Бугунги нотинчликлар ҳукм сураётган минтақаларнинг деярли барчасидаги барқарор вазиятни издан чиқарувчи омиллари ҳам мазкур икки нарсадир.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг