Ақидавий ва фиқҳий мазҳаблар
Умумисломий масалаларда мазҳаблар ўртасида катта фарқлар учрамаса-да, хусусий ҳолларда улар ўртасида муайян тафовутлар ва ўзига хос хусусиятлар учрайди.
Ўзини салафий деб номлаб олган билан суҳбат
-Мен, салафийман!
-Ҳа, сен аввалги уч аср вакиллариданмисан? Ёшинг ҳам 1400 да а, шундайми?
-Йўқ, мен бошқа нарсани назарда тутяпман.
-Сен салафий деганда салафларни эмас, уларнинг тутган йўлларини айтмоқчимисан?
Мамлакатимизда давлат ва дин муносабатлари
Ўзбекистон мустақилликка эришган илк йилларидан диний соҳага ўзбек халқининг миллий маънавиятининг ажралмас қисми сифатида алоҳида эътибор қаратилди. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистонда давлат ва дин муносабатлари қуйидаги тамойиллар асосида олиб борилмокда:
диндорларнинг диний туйғуларини ҳурмат қилиш;
диний эътиқодларни фуқароларнинг ёки улар уюшмаларининг хусусий иши деб тан олиш;
диний қарашларга амал қилувчи фуқароларнинг ҳам, уларга амал қилмайдиган фуқароларнинг ҳам ҳукуқларини тенг кафолатлаш ҳамда уларни таъқиб қилишга йӱл қўймаслик;
маънавий тикланиш, умуминсоний ахлоқий қадриятларни қарор топтириш ишида турли диний уюшмаларнинг имкониятларидан фойдаланиш учун улар билан мулоқот қилиш йӱлларини излаш зарурати;
диндан бузғунчилик мақсадларида фойдаланишга йӱл кўймасликни эътироф этиш.
Мустақиллик йилларида диннинг ҳуқуқий давлат, фуқаролик жамиятида тутадиган ўрни ва мавқеи аниқ белгиланиб, бу соҳада мустаҳкам қонунчилик пойдевори яратилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида "диний ташкилотлар ва бирлашмалар давлатдан ажратилган ҳамда қонун олдида тенгдирлар",деган демократик тамойил мустаҳкамлаб қўйилган. Фуқаролар миллати, ирқи ва динидан катъи назар, тенг ҳуқуқли эканлиги белгиланиб, уларнинг виждон эркинлиги, урф-одатлари, миллий анъаналари ҳурмат қилиниши кафолатланган. Ушбу конституциявий қоида 1998 йил 1 май куни қабул қилинган янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тӱғрисида” ги қонуннинг 5-моддасида ҳам ўз ифодасини топган. Қонунда тарихий, маданий, ижтимоий омилларни ҳисобга олинган ҳолда давлат ва диний ташкилотлар орасидаги муносабатлар белгиланган. Унга кўра, Ўзбекистон Республикасида дин давлатдан ажратилган. Ҳеч бир динга ёки диний эътиқодга бошқаларига нисбатан бирон-бир имтиёз ёки чеклашлар белгиланишига йўл қўйилмайди. Давлат турли динларга эътиқод қилувчи ва уларга эътиқод қилмайдиган фуқаролар, ҳар хил эътиқодларга мансуб диний , ташкилотлар ўртасида ўзаро муроса ва ҳурмат ўрнатилишига кўмаклашади ва экстеремизм асосида диний муносабатларни кескинлаштирилишига, турли конфессиялар ўртасида адоватни авж олдиришга қаратилган хатти-ҳаракатларга йўл қўймайди. Муаййан динга эътиқод қилувчиларни бошқасига киритишга қаратилган прозелитизм ва миссионерлик фаолияти қонунан ман этилади.
З.Эшонқулов- ЎМИ Самарқанд вилоят вакили (манбалар асосида)
Дунёга келишга ҳозирланаётган чақалоқ Тангри таолодан сўради!
Ривоят қилишларича, дунёга келишга ҳозирланаётган чақалоқ Тангри таолодан сўради: Эй Аллоҳим, мени дунёга келтиришинг ҳақида айтишди. Аммо у ерда қандай яшайман, ҳали жуда кичик ва кучсиз бўлсам?
Жамоат Aл-Муслимин (Ташкилот ғоялари)
Ҳаркатнинг асосий ғояси гуноҳи кабира (катта гуноҳ) қилиб, тавба қилмаган киши, жамоанинг талимотлари етиб борган бўлса-ю, уни қабул қилмаган инсонни “такфир”да айблаш ҳибобланади. Яни, улар ўз ғояларига қўшилмаган мусулмонларни имонсизликда айблашади. Шунингдек, иддаоларига кўра, ижмо, қиёс, маслаҳат ал-мурсала, истеҳсон каби шарий манбалардан ҳукм олган киши ҳам кофир, мушрик саналади.
Ўлимга тайёр туринг
Ўлимингиз олдидан: Менинг танамга нима бўлар экан?,‒ деб қайғурманг... Одамлар керакли ишларни қиладилар: Кийимларингизни ечадилар... Ювадилар... Кафанлайдилар...
Аллоҳдан қўрқиб тўкилган ёшлар
Ҳазрати Ашраф Али Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳ қачонки дуо қилсалар ва кўзларидан ёш оқса, уни юзларига суртиб олар эдилар. Бир куни талабалари: “Ҳазрат! Сиз нега бундай қиласиз?” деб сўрашди.
Жамоат Aл-Муслимин (Ташкилот номи ва асосчиси ва юзага келиш тарихи)
“Жамоат ал-муслимин” (араб.-Мусулмонлар жамоаси) Мисрдаги диний-экстремистик ташкилот “ат-Такфир вал-ҳижра” номи билан ҳам машҳур.
Ҳизбут-таҳрир ал-Исломий (Ҳаракатга муносабат).
Буюк Британянинг бир қатор шаҳарлари, Франкфурт-на-Майне (Германия), Истамбул (Туркия), Лакнау (Ҳиндистон), Жидда (Саудия Aрабистони), Қуддус (Фаластин), Куала-Лувпур (Малайзия) ва Жакарта (Индонизия)да “Ҳизбут-таҳрир” марказлари фаолият олиб борган.
ҲИЗБУТ-ТАҲРИР ал-ИСЛОМИЙ (Террорчилик ҳаракатларидаги иштироки).
“Ҳизбут-таҳрир” фаолларининг мусулмон дунёсига мансуб бир қатор давлатларда конституциявий тузумга қарши қаратилган террорчилик амалиётарида иштирок етгани ҳам уларнинг асл қиёфасини очиқ-ойдин намойиш етади.




















