ФИТНАГА АРАЛАШГАН КИШИ, ҲАЛОКАТГА УЧРАЙДИ!
Тарихдан маълумки, ҳамма даврда ҳам давлатнинг ривожланиши жамиятнинг осойишта ҳаёт кечиришига боғлиқ бўлган. Тинчлик – барча миллат ва элатлар қаторида ўзбек халқининг ҳам асраб-авайлайдиган энг олий қадриятларидан ҳисобланади. Қуръони каримдаги 50 дан зиёд сурадаги юзлаб оятларда инсонларни мўмин-қобиллик, тинчликпарварлик ва бағрикенгликка чақирилган.
АСЛИЯТНИ АТАЙИН БУЗИШ ХИЁНАТДИР!
Бугунги кунда экстремистик кайфиятдаги мутаассиб шахслар томонидан “жиҳод” ва “ҳижрат” каби тушунчаларни атайин аслиятидан бузиб талқин этиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бундай қарашларга ҳали Исломни яхши тушунмайдиган кишилар, айниқса, ёшлар кўп чалғимоқда, оқибатда уларнинг ширин ҳаёти буткул издан чиқмоқда.
ТЕРРОРИЗМ ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?
Маълумки, терроризм ва экстремизм балолари нафақат бугунги кунда, балки у мавжуд бўлган барча замон ва маконларда инсоният ва жамият учун том маънодаги фожиа бўлиб келган. Бугунги нотинчликлар ҳукм сураётган минтақаларнинг деярли барчасидаги барқарор вазиятни издан чиқарувчи омиллари ҳам мазкур икки нарсадир.
МИССИОНЕРЛАРНИНГ МАҚСАДЛАРИ
Миссионер сўзи лотин тилидаги “missio “ сўзидан олинган бўлиб, “юбориш”, “вазифа топшириш”, миссионерлар эса “вазифани бажарувчи” деган маъноларни англатади. Жумладан, ҳар йили қайта нашр этиладиган “ world Book” (жаҳон китоби) энциклопедиясида “Миссионерлар бирор диний гуруҳ томонидан бошқаларни ўз динига тарғиб қилиш ва киритиш учун юборилган инсон”, -деган фикр қайд этилган. Демак, миссионерлик - бир динга эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир динни тарғиб қилишни англатади. Миссионерлик билан бир қаторда прозелетизм ҳам тўғридан-тўғри бирон бир динга ишонган фуқарони ўз динидан воз кечишга ва ўзга динни қабул қилишга қаратилган ҳаракатларни англатади. У ўз моҳиятига кўра миссионерликнинг таркибий қисми ҳисобланади.
ИСРОФ-ЭНГ ОҒИР ГУНОҲЛАРНИНГ БИРИДИР
Аллоҳ таоло инсонларни турли миллат ва элат шаклида яратди. Уларни Ер юзини макон тутиб, ундаги неъматлардан истифода қилган ҳолда ҳаёт кечиришга буюрди. Яна бандаларига беҳисоб неъматларни ато этиб қўйдики буларни санаб адоғига етиб бўлмайди.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда: “...Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангиз, саноғига ета олмайсиз. ҳақиқатан, инсон (ўзига) ўта золим ва (Роббига) жуда ношукурдир” (Иброҳим-34).
БУЗҒУНЧИ ОҚИМЛАРНИНГ БЕЛГИЛАРИ
Бузғунчилик характеридаги кўплаб оқимлар (секта) ҳеч бир давлатга ҳам миллатга ҳам ҳеч қачон фойда етказмаган. Аксинча, ҳамма вақт моддий, руҳий ёки жисмоний зарар етказиб келган. Диний оқим аъзоларини секта деб аташлари уларнинг ўзларига ҳам сира ёқмайди. Чунки “сектантлик” деганда ислом, насроний, яҳудий каби илоҳий динларга итоат қила туриб, ўша динлардаги тўғри йўлдагилардан ажралиб чиққан оқимлар тушунилишини ҳамма билишини уларнинг ўзлари ҳам билади.
КЎРИНМАС ДУШМАН ХАҚИДА
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ
Куч ва Қудрат эгаси бўлган Аллоҳ таолога ҳамду-санолар ҳамда оламларга раҳмат ўлароқ юборилган, тўғри сўз ва ишончли бўлган Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга, у зотнинг аҳли оиласи, саҳобалари ва тобиъинларига кўплаб солату саломларимиз бўлсин.
ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМ- ЖАМИЯТ ДУШМАНИДИР
Бутун оламлар Роббиси Аллоҳ таоло ҳақ бўлган дини-ислом динини Ўзининг ҳақ, бутун оламларга раҳмат пайғамбари Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васалламга юборди. Бу дин бутун дунёга тез фурсатлар ичида тарқала бошлади, инсонлар секин-секин, аммо тўп-тўп, жамоа ҳолида бу динга кира бошладилар. Аллоҳ таоло Ўзининг муқаддас китоби Қуръони каримда бу ҳақда шундай дейди:
"БИЗ ЁШЛАРНИ ЁТ ҒОЯЛАР ТАЪСИРИДАН САҚЛАЙЛИК!"
Йигирма биринчи асрда мафкуравий курашларнинг ақлбовар қилмайдиган турлари пайдо бўлмоқда. Хусусан, ҳеч бир халқни миллий, маънавий ананаларига асосланмаган-фақат инсоний ахлоққа терс ҳаёт тарзига чақирувчи “оммавий маданият”нинг ташвишли томонлари жуда кўп. Айрим ғоявий тузоқлар кўринишидан аср янгилиги ёки “маданият”ига ўхшасада улар кишиларга, айниқса, ёшларга мойдек ёқиши билан янада хатарлидир. Гарчи, “оммавий маданият” бирор бир миллатнинг маънавиятига асосланмаганлиги, балки ҳар бир миллатнинг маданият ва маънавиятига таҳдид бўлганлиги учун ҳам айни маданиятсизликдир. Бугунги кунда унинг таъсири кучайиб, ҳеч бир халқнинг миллий ва маънавий анъанаси, одатларига тўғри келмайдиган турли “урф-одатлар” кўпаймоқда. Ачинарлиси, айрим ёшлар унинг таъсирига тушиб қолишмоқда.
ИСЛОМ ФИРҚАЛАНИШ ДИНИ ЭМАС!
Ислом байроғи остида фаолият кўрсатаётган экстремизмнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши тарихнинг муайян даврида устувор бўлган кўплаб омиллар, турли жараёнларнинг ўзаро таъсирлашувининг натижаси деб тушуниш мумкин. Ўрганиш, дин ниқоби остида пайдо бўлган экстремистик ҳаракатларнинг ғоявий илдизлари ислом тарихининг биринчи асрига бориб тақалишини кўрсатади.
ИНТЕРНЕТДАН ОЛИНГАН НАРСА ТЎҒРИ ВА ЗАРАРСИЗ ЭКАНИНИ ТЕКШИРИШ ЗАРУР
Бугунги кунда мафкуравий таҳдидлар аҳолининг маълум бир қатламлари, айниқса, ёшларнинг қарашларини ўзларига маъқул бўлган йўналишда ўзгартириш, экстремизм, ахлоқсизлик каби бузғунчи ғояларни сингдиришга уринишдек кўринишларда содир бўлмоқда.
СОФ ИСЛОМ ҒОЯЛАРИ
Бугунги кунда ислом ниқоби остида ҳаракат қилаётган экстремистик ҳаракатларнинг инсон онги ва қалбини эгаллаш мақсадида ҳар кандай разил йўллардан фойдаланиш ҳоллари авж олаётганини афсус билан қайд этиш лозим.
Бундай кучларнинг динимиз асосларини, Қуръон оятлари ва ҳадисларнинг асл моҳиятини бузиб талқин қилиши, жамият ҳаётига таҳдид соладиган ишларни ислом билан боғлашга уриниши эса, уларнинг ҳар қандай қабиҳ ишлардан ҳам қайтмаслигидан далолат беради.вазият шуни кўрсатмоқдаки, улар ер юзидаги ҳар қандай давлатдаги тинчликни бузиш, мавжуд тузумни издан чиқариш йўлида ислом дини ғояларини ғаразли талқин этиш услубидан фаол фойдаланмоқда.




















