Хабарлар

Хайрли ишни хар ким хар кун қилиши керак

بسم الله الرحمن الرحيم

Эҳсон қилиш энг олдин сизни туғиб катта қилган, едириб-ичирган, кийинтирган, чиройли таълим, хулқу одоб ўргатган, камолга етказиб уйли-жойли қилган ота-онадан бошланади. Имом Насафий ва Хозин тафсирларида зикр қилинишича, фарзанд учун ота-онанинг мақоми шунчалар улуғки, у ота-онани номи билан чақирмай, балки «отажон, онажон» каби ширин сўзлар мурожаат қилиши, уларни ранжитадиган гапларни гапирмаслиги, улар олдида ўзини ҳокисор тутиши лозим. Шундан кейин қариндош-уруғлар, ўзгалар меҳр-мурувватига муҳтож бўлиб қолган етимлар, камбағал-фақирлар, сафарда азият чекаётган мусофирларга эҳсон қилинади.

 

ЯХШИЛИКНИНГ МУКОФАТИ ДОИМ ЯХШИЛИКДИР!

Аллоҳнинг ҳукми билан инсонлар моддий имкониятларига кўра турли тоифаларга бўлинди. Албатта Аллоҳ барчани бой қилишга қодир бўла туриб уларни бой ва камбағал қилиб қўйишида жуда кўп ҳикматлар бор. Аллоҳ баъзиларга ризқни кенг ва баъзиларга эса тор қилиб берганидаги асосий ҳикматлардан бирини баён қилиб шундай дейди:

وَلَوْ بَسَطَ اللَّهُ الرِّزْقَ لِعِبَادِهِ لَبَغَوْا فِي الْأَرْضِ وَلَكِنْ يُنَزِّلُ بِقَدَرٍ مَا يَشَاءُ إِنَّهُ بِعِبَادِهِ خَبِيرٌ بَصِيرٌ

яъни: «Агар Аллоҳ бандаларининг ризқларини кенг-мўл қилиб юборса, албатта, улар ер юзида тажовузкорликка ўтиб кетган бўлур эдилар. Лекин У ўзи хоҳлаганича ўлчов билан (ризқ) туширур. Албатта, У бандаларидан хабардор ва (ҳамма нарсани) кўриб турувчидир»(Шўро сураси 27 оят).

 

ЯХШИЛИК ҚИЛИШДА МУСОБАҚАЛАШИНГ!

Ушбу биз яшаб турган ажиб дунё ўзи шундоқ тузилганки, бу ҳаёти дунёда қийинчилик билан кун кечирадиган, камбағал, бечора кишилар доимо учраб туради. Бундай ҳолат олдин ҳам ва бундан кийин ҳам бўлиши муқаррардир. Лекин, ушбу кишиларга нисбатан бошқа мўмин-мусулмонлар ҳеч қачон бефарқ бўлмайди ва қандай муносабатда бўлиш кераклигини ҳам унутмайди. Чунки мўмин-мусулмон ояти карима ва ҳадиси шарифлардан камбағалликдан қийналган ва машаққат чекканларга ёрдам қўлини чўзганларга қандай мукофотлар борлигини яхши биладилар.

 

Хайирли ишлар давом этмоқда!

Қанча қанча оғир дамларни бошидан матонат билан ўтказган халқимиз бугунги вазиятда ҳам иродасини намоён қилмоқда. Мана куни кеча Аллоҳ талонинг инояти билан 7 нафар беморлар коронавирус эпидемисидан тузалдилар.

 

Вилоятдаги масжид ва зиёратгоҳларда қурбонликлар адо этилмоқда

Ҳикоя қилишларича, бир аёл тушида бир одамни заҳарли илон чақиб, ўлдирганини кўрди. Бу туш аёлни жуда қўрқитди. Тонг отгач, аёл ўша тушида кўрган одамнинг уйига бориб, кўрган тушини унинг ўзига айтиб берди. Ундан эҳтиёт бўлишни, хушёрроқ бўлиб юришни илтимос қилди. Аёл кетгач, халиги одам Аллоҳ учун иккита қўй сўйиб, садақа қилишни назр қилди. Шояд, ўша сўйган қўйлари сабабли халиги қўрқинчли тушнинг хатаридан саломат бўлса. Дарҳақиқат, Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи вассаллам ҳам ўз ҳадиси шарифларида  “Садақа балони қайтаради ва умрни узайтиради”-деганлар.

 

Хушхабар: Тинимсиз саъй-ҳаракатлар сабабидан коронавирус касаллари соғаймоқда

Бутун дунёга катта ташвиш ва муаммо бўлиб турган коронавирус инфекциясига қарши кураш бўйича давлатимиз Раҳбарининг бевосита бошчилигида тизимли ишлар қилинмоқда.

Хабарингиз бор, ушбу йўналишларда ҳукуматимиз томонидан кенг кўламли чора-тадбирлар узлуксиз амалга оширилмоқда. Ўз навбатида, юртимиз аҳолиси томонидан ушбу хасталикни инсоният бошидан аритиш мақсадида, хатми Қуръонлар ўқилди, саловотлар, айтилди, дуою тазаррулар ва хайриялар қилинди. Халқимиз орасида Аллоҳ таолонинг валий бандалари, дуолари мустажоб чин дўстлари бор. Уларнинг биргина дуолари балоларни аритиши, енгиллик ва кушойишлар келтириши мумкин.

 

Халқсевар-мурувватли инсонлар

Инсониятни жоҳилият залолатидан Ислом нури сари юзланишга сабаб бўлган улуғ зот Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб айтганлар: "Қуёш балқиган ҳар бир кунда икки киши ўртасини адолат билан ислоҳ этишинг эҳсондир.

 

САВОБЛИ КАСБ ЭГАЛАРИГА ЭҲТИРОМ

Ҳаммамизга маълумки, мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини халқаро андозалар асосида ривожлантириш йўлида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Шу ўринда бугунги кунда бутун дунёни ларзага солиб турган Коронавирус (СOVID 19) инфекцияси бизнинг жонажон юртимизни ҳам назардан четда қолдирмаганини таъкидлаш ўринлидир. Мана шундай қалтис вазиятда ўз соғлигини кейинга суриб, инсонлар соғлигини биринчи ўринга қўйган ва бу йўлда бор билими ва салоҳияти билан хизмат қилаётган тиббиёт ходимларининг хизматлари таҳсинга сазовор.

 

Ушбу синовлардан бирдамлик билан ўтамиз

Бугунги синовли кунларда ёнма-ён туриб, ўзаро ҳамжиҳатликда қийинчиликларни енгиб ўтишда кўплаб соҳа вакиллари намуна бўлмоқда. Буларга мисол тариқасида тиббиёт ва барча давлат ташкилотлари ходимларини келтиришимиз мумкин. Уларнинг касалликни енгиб ўтиш бўйича амалга ошираётган меҳнатлари, аҳолининг тинчлик ва хотиржамлигини сақлаш борасида куну-тун сайъ-ҳаркатлари алоҳида таҳсинга сазовор. Аҳолимиздан эса фақат жорий қилинган тартибга риоя этган ҳолларида, иложи борича кўчага чиқмасликлари талаб этилади.

Шу йўналишда имом-хатибларимиз ҳам ўз ҳиссаларини қўшишга ҳаракат қилмоқдалар. Улар томонидан аҳоли ўртасида тушунтириш, тарғибот ишлари олиб борилиб, тиббиёт ниқоблари тарқатиилмоқда. Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдамлар кўрсатимоқда. Сиз ҳам хайрли ишларга ўз ҳиссангизни қўшинг, ҳурматли ватандош!

 

Яхшиларнинг муруввати

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадисларида “Қиёмат фақатгина ёмон одамлар устида қоим бўладир”, деганлар (Икки шайх  ривояти). Яъни, ер юзида яхши одамлар қолмаса, шунда қиёмат бўлар экан.

 

Қуръон тиловати, зикр-салавот, садақот офатларнинг даф бўлиши омилларидандир

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси бутун дунёга жиддий ташвиш олиб келаётган коронавирус каби юқумли хасталикни тез орада инсоният бошидан аритиш борасида Қуръони Карим ва ҳадиси шарифларга мувофиқ махсус амалларни адо этиш вазифасини диний соҳа ходимларига тавсия қилди. Унда, жумладан, Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти, Тошкент шаҳри ва вилоятлар вакилликлари томонидан бир бош қорамол ва ҳар бир туман-шаҳарларда бир бош қўй сўйилиб, гўштлар ва ҳадялар ила кам таъминланган оилалар, ёрдамга муҳтож кишилар, дуоси мустажоб инсонлар ва меҳрибонлик уйларига хайрия қилиниши белгиланган эди.

 

Самарқанд шаҳар “Хўжа абду Дарун” масжиди биносига илк ғишт қўйилди

Масжид барпо этиш ёки ёки унинг қурилишига ҳисса қўшиш улкан савоблиги динимиз аҳкомларида алоҳида таъкидланган. Аллоҳ таоло масжидларни Ўзига энг маҳбуб маконлар қилган. Масжидларни обод қилувчиларнинг иймони борлигига гувоҳлик бериб шундай деди: “Албатта, Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар, намозни тўкис адо этганлар, закотни берганлар ва Аллоҳдан бошқадан қўрқмаганларгина обод қилурлар. Ажаб эмаски, ана ўшалар ҳидоят топгувчилардан бўлсалар” (Тавба сураси, 18-оят).

 

Ургут тумани “Ғўс” жоме масжидига ташриф

Самарқанд вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Хайрулло домла Сатторов куни кеча Ургут туманидаги “Ғўс” жоме масжидида бўлиб, бу жойда қурилиш ишлари бўйича ҳомийлар билан маслахатлашишди.

 

Имом-хатиб бозорда аҳоли ва сотувчиларга тушунчалар берди

Юртимизда коронавирус қайд этилгач айрим бозор ва озиқ-овқат дўконларида тирбандлик кузатила бошланди.  Баъзи жойларда тадбиркорлар аҳоли талаби ошганидан фойдаланиб, озиқ-овқат ва бирламчи истеъмол маҳсулотлари нархини ошириб сотишга уринишлар ҳам бўлди. Аҳоли маҳсулотларнинг тақсиллиги ёки нархларнинг ошиб кетишидан бироз хавотирга тушиб, кунлик эҳтиёжларидан зиёд егуликларни жамлаб олишга интилишлар кузатилди. Самарқанд шаҳар “Лоҳутий” жоме масжиди имом-хатиби Ўткир домла Умирқулов шаҳардаги “Мармар” бозорида бўлиб, сотувчи ва харидорларга бугунги вазиятни оғирлик, босиқлик, сабр ва интизом билан босиб ўтишга, мутахассисларнинг кўрсатмларига риоя қилиш, сотувчилар нарх-наволарни сунъий оширишга интилмасликлари, ўз навбатида аҳоли томонидан ҳам харид қилишда меъёр билан иш кўришлари ҳақида тушунчалар берди.     

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги ахборот хизмати

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг