Хабарлар

Юртбошимиз Самарқандга ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев вилоятгаташрифини Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрини зиёрат қилишдан бошлади. Зиёрат чоғида Қуръон тиловат қилиниб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари марҳум Биринчи Президентимизнинг охиратлари обод бўлишини сўраб дуо қилдилар. Кейин Давлатимиз раҳбари Ислом Каримов дафн этилган ҳудудда барпо этилаётган ёдгорлик мажмуасида бораётган ишлар билан танишиб, лойиҳани янада такомиллаштириш, зиёратчилар учун қулайликларни ошириш бўйича тавсиялар берди.

 

МАЪНАВИЯТ СОАТЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

2017 йил 13 апрел пайшанба куни вилоятдаги барча имом хатиблар иштирокида навбатдаги “маънавият соати” бўлиб ўтди. Шаҳар ва туманлар кесимида ўтказилган тадбирларда маънавият тарғибот маркази шаҳар ва туман бўлими раҳбарлари асосий маърузачи сифатида қатнашдилар.

 

Бош имом хатиблар йиғилиши ўтказилди

2017 йил 11 апрел куни Самарқанд вилоятида вакиллиги ҳамда шаҳар ва туман бош имом хатиблари иштирокида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.

 

ИМОМЛАРИМИЗ ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТДА

Инсон ­­- қадри улуғ, шаъни юксак, манфаати эса ҳар нарсадан устун бўлган мавжудоддир. Дунёдаги барча нарсалар унга хизмат қилиш, мушкулини осон этиш, умри давомида осуда ҳаёт кечиришини таъминлаш учун инъом этилган.

 

Баҳор эзгулик фаслидир

Янгиланиш, яшариш фасли баҳор кириб келиши билан дарахт шохларида бўлгани каби қалбларда ҳам эзгулик куртаклари ғунча оча бошлади. Жойларда ёши улуғлар, кўмакка муҳтожлар, ногиронлар, “Меҳрибонлик”, “Мурувват” ва “Саҳоват” уйларида истиқомат қулувчилар ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий-маънавий кўмаклар кўрсатилди. Айниқса Наврўз байрами муносабати билан эзгулик ишлари ҳар доимгиданда жадал суратда олиб борилди. Жумладан:

 

Умрага кузатиш ниҳояланди

Жорий йилнинг 19 март куни Самарқанд вилоятидан “Умра-2017” зиёратининг баҳор мавсуми зиёратчиларининг охирги гуруҳлари вилоятдан пойтахтга қараб жўнаб кетдилар. Уларни кузатиш жараёни алоҳида эҳтимом ва кўтаринки кайфият билан ташкил этилди. Зиёратчи отахону онахолар дастлаб вакиллик биносига тўпландилар. У ерда уларга Самарқанддан бошлаб Саудия Арабистонигача бўлган сафар қоидалари ва манзилга етиб борганда қилиниши лозим бўлган ишлар яна бир бор қисқача эслатиб ўтилди. Сўнгра уларни йўлга кузатиш ишлари бошланди. Замон талабларига тўлиқ мос келадиган, қулай шароитли автобусга чиққан зиёратчиларнинг юзларида хурсандчилик, завқу-шавқ, шукроналик балқ уруб турарди. Уларни Самарқанддан вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари вакиллари, вилоят вакиллиги ходимлари ва зиёратчиларнинг яқинлари кузатиб қолишди.

 

Коллеж талабалари Имом Бухорий мажмуаси зиёратида

Пайариқ туман ҳокимлиги ташаббуси билан ёшларга ўзлигини англатиш, шонли тарих зарварақларини эслатиш, қандай буюк аждодларнинг авлоди эканини доимий ҳис этиб туришларига эришиш мақсадида тумандаги касб-ҳунар коллежлари талабаларининг Имом Бухорий мажмуасига ташрифи ташкиллаштирилди.

 

Ўзбекистон Ҳаж ва умра тадбирларини ташкил этишда намунали давлатлар қаторида

Ватанимиз мустақилликка эришганидан кейин юртимизда барча соҳаларда тубдан ислоҳотлар олиб борилди. Бошқа соҳалар каби диний соҳага ҳам катта эътибор қаратилди. Қадамжолар тикланди, қайта таъмирдан чиқарилди, янги масжидлар барпо этилди, диний ўқув юртлари қайта таъмирланди. Бу ҳаракатлар тўхтамай изчиллик билан давом этмоқда.

 

Юрт сарҳадлари томон сафар

Жорий 2017 йилнинг 17-18 март кунлари Самарқанд вилоятининг чегара ҳудудлари ҳисобланган Ургут ва Булунғур туманларида аҳоли билан ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга қаратилган қатор учрашувлар ўтказилди. Уларда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходими Шаҳрух Абдурасулов, Тошкент ислом университети докторанти Ҳайдархон Юлдашходжаев, Тошкент ислом университети исломшунослик маркази ходими Донёр Муродов қатнашдилар.

 

МАЪНАВИЯТ СОАТЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

2017 йил 16 март пайшанба куни вилоятдаги барча имом хатиблар иштирокида навбатдаги “маънавият саоти” бўлиб ўтди. Шаҳар ва туманлар кесимида ўтказилган тадбирларда маънавият тарғибот маркази шаҳар ва туман бўлими раҳбарлари асосий маърузачи сифатида қатнашдилар.

 

Тўйларимиз ҳақида ўйларимиз

Мустақиллик йилларида ҳаётимиз, яшаш тарзимиз яхшиланиб бормоқда. Турли техника воситалари кишилар, хусусан аёл-қизларимизнинг оғирини енгил қилмоқда. Қулай техник воситалардан турмушнинг барча жабҳаларида, уйда, кўчада, марака-маросимларда фойдаланмоқдамиз ва буларсиз ҳаётни тасаввур қилиш қийин бўлиб қолди. Айниқса, бугунги кунда тўйларимиз овоз кучайтириш воситалари, видеотасвирчилар хизматисиз ўтмайди. Дарҳақиқат, тўй-тантаналарни тасвирга олиб, кейинчалик томоша қилиш инсонга завқу-шавқ беради, бир умрлик хотирага айланиб қолади.

 

Бош имом хатиблар йиғилиши ўтказилди

2017 йил 13 март куни Самарқанд вилоят вакиллиги ҳамда шаҳар ва туман бош имом хатиблари иштирокида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Дастлаб очиқ осмон остида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари” йилида қилинадиган ишлар ҳамда Наврўз байрами муносабати билан амалга ошириладиган чора-тадбирлар хусусида яна бир бор маслаҳатлашиб олинди. Сўнг йиғилишнинг асосий қисмига ўтилди. Имом хатиблар фаолиятига танқидий назар руҳида ўтган йиғилишда вилоят бош имом хатиби Н.Исламов имом хатиблар бугун ҳар доимгиданда фаол бўлиши лозимлиги, биринчи ўринда ўзини, оиласини ислоҳ этиши, бошқаларга ҳақиқий пешво бўлишга ҳаракат қилиши лозимлигини таъкидлади.

 

МАНЗИЛЛАР ОБОД КЎНГИЛЛАР ШОД БЎЛДИ

11-12 март кунлари юртимизда бўлиб ўтган умумхалқ ҳашари давомида вилоятимиз масжидлари ва масжидларга туташ қабристонларда оммавий тозалик ишлари олиб борилди.

 

ДИНАМОНИ ҚУТЛАЙМИЗ

2017 йил 12 март куни Олий Лиганинг 3-тур доирасидаги учрашувлардан бири бўлиб ўтди.

 

ИМОМ ХАТИБЛАР ФАОЛИЯТИДАН

Ҳафта давомида вилоятимиз имом хатиблари томонидан қатор маънавий-маърифий тадбирлар, моддий кўмак ишлари амалга оширилди. Қуйида улардан айримларини келтириб ўтамиз.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг