Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

САМАРҚАНДЛИК ҲОЖИЛАРИМИЗ МУБОРАК ҲАЖ ЗИЁРАТИДАН ҚАЙТИШДИ

 
 

2017 йилги ҳаж мавсуми ҳам тобора ниҳояланиб бормоқда. Самарқанд вилоятидан борган ҳожилар Ислом динининг бешинчи рукнини адо этиб, соғ-омон юртимизга қайтиб келишди.

12 сентябр куни Муқаддас Макка ва Мадина заминидан қайтаётган қутлуғ инсонлар Самарқанд халқаро аэрапортида вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги ходимлари ва ҳожиларнинг яқинлари томонидан юқори ҳурмат-эҳтиром билан кутиб олинди.

Ҳожилар юзида эса исломнинг бешинчи рукни адо этилгани файзи, шукроналик ҳисси ва юрт соғинчи ифодаси кўриниб турарди.

Кўтаринки кайфиятда қайтган зиёратчиларимиз юқори савияда ташкил этилган зиёрат учун барча ташкилотчиларга миннатдорчилик билдирдилар.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 13/09/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 2249
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/samarqandlik-hojilarimiz-muborak-haj-ziyoratidan-qaytishdi
Чоп этилган вақт: 09/11/2024 05:58
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг