Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Меҳр саховат давом этмоқда

 
 

Бугун, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги ташаббуси билан ҳамда Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби Зафар домла Маҳмудов билан биргаликда Самарқанд шаҳрида жойлашган “Самарқанд вилоят ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази”да хайрли тадбир ташкил қилинди. Мазкур маскандаги 145 нафар кўнгли ўксик нуроний отахон ва онахонларга ҳомийлар жалб қилинган ҳолда эҳсонлар улашилди.

Жумладан, 105 нафар отахонлар ва 40 нафар онахонлар учун кийим-кечаклар топширилди. Кўнгиллари шодликка тўлган нуронийлар аввало бундай хайрли ишларга сабабчи ва бош бўлиб турган ҳурматли Юртбошимизга ҳамда диний соҳа ходимлари хусусан Самарқанд вилояти имом-хатиблигига чин дилдан миннатдорчилигини изҳор қилдилар ҳамда халқимиз ва раҳбарларимиз ҳаққига доим дуода эканликларини кўзларида ёш билан тилга олдилар.


Киритилган вақти: 18/03/2024 15:50;   Кўрилганлиги: 1925
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/mehr-saxovat-davom-etmoqda
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 00:54
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг