Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

“САХОВАТ ВА КЎМАК” ШИОРИ ОСТИДА ИМОМ-ХАТИБЛАРИМИЗ ФАОЛЯТИ

 
 

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясини олдини олиш мақсадида эълон қилинган карантин даврида эҳсон-саховатларини ҳар қачонгидан кўпайтириш, кам таминланган оилаларга, бемор ва ногиронларга ёрдам қўлини чўзиш, муҳтожлар ҳолидан хабар олиш фазилатли ва савобли ишлардан саналади.

Давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилаётган ҳар бир йиғилишлар аввалида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида тўхталиб, вақтинча ишламаётган ва ёрдамга муҳтож оилаларни аниқлаб, уларни манзилли асосда озиқ-овқат ва дори-дармон билан таъминлаш кўламини янада кенгайтириш кераклигини таъкидламоқдалар.

Юртбошимиз халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда,  Саховат ва кўмак”  умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббусини илгари сурди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган ташаббусни қўллаб-қувватлаш мақсадида Самаранд вилоятининг барча шаҳар ва туманларида фаолият юритаётган имом-хатибларимиз ана шундай савобли ишга қўл урдилар.

“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати Рамазон ойи кунларидаги эзгу амаллар билан уйғунлашиб кетишида ҳам чуқур маъно бор. Муқаддас ойда муҳтожларга ёрдам кўрсатилиши, эҳтиёжмандлар қўллаб-қувватланиши руҳий бирдамлигимиз ва бардамлигимизни оширади. Айни шу туйғулар мураккаб синовларни енгиб ўтишда ҳаммамизга қўшимча куч-қувват беради, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати халқимизни янада жипслаштиради.



 

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги ахборат хизмати


Киритилган вақти: 25/04/2020 15:36;   Кўрилганлиги: 1210
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/saxovat-va-komak-shiori-ostida-imom-xatiblarimiz-faolyati
Чоп этилган вақт: 28/04/2024 05:24
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг