Саховатли инсонлар
Бугунги мураккаб вазиятда мамлакатимизда амалга оширилаётган хайрли тадбирлар, ташаббускор, саховатпеша кишиларнинг амалий саъй-ҳаракатлари кўлами бардавом бўлиб бормоқда. Эътиборлиси, ана шундай синовли кунларда ҳеч ким меҳр-эътибордан четда қолмаяпти.
Бу Президентимиз раҳнамолигида юр тинчлиги, халқимизнинг сиҳат-саломатлиги ҳамма нарсадан устун эканлигининг амалий ифодасидир. Албатта, бу эзгу амаллар, янги ташаббусларни нуронийларимиз қўллаб-қувватлаб, дуолар қилишмоқда.
Хусусан, Самарқанд вилоятида кўплаб эҳтиёжманд оилалар кундалик озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланмоқда. Аҳамиятлиси, бу борада амалга оширилаётган ишлар кўлами бир дақиқа ҳам тўхтагани йўқ.
Яна бир жиҳат, Юртбошимиз томонидан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқди.
Айниқса, саховатпеша инсонлар, ишбилармонлар, деҳқон ва фермерлар ихтиёрий равишда ташаббус билан чиқаётганлиги ҳам аҳамиятга моликдир. Бугун вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов ташаббуси билан “Хўжа Исмоил” маҳалласида яшовчи бир нечта ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз ёшлар, кам таминланган оилалар учун бир ойлик кундалик озиқ-овқат махсулотларини ҳадя қилинганини қайд этиш жоиз.
Шу ўринда бундай эзгу ишларга ҳар биримиз муносиб ҳисса қўшайлик. Зотан, саховат ва кўмак халқимизга хос азалий қадриятлардандир.
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги ахборат хизмати
Киритилган вақти: 24/04/2020 17:08; Кўрилганлиги: 1010
Чоп этилган вақт: 16/09/2024 01:34