Булунғур туманида сайёр йиғилиш ва унинг доирасида учрашув ва маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди
Бугун, 2025 йил 21 январь куни навбатдаги сайёр йиғилиш Булунғур туманида ташкил қилинди. Тумандаги мавжуд 16 та масжид имом-хатиблари ва имом-ноиблари ҳамроҳлигида вилоятдаги 16 та шаҳар ва туман бош имом хатиблари тумандаги 16 та маҳаллаларга тарқалиб, жойларда аҳолининг кам таъминланган ва нотинч оилаларга ташриф буюрди.
Шунингдек, маҳалла марказларида уюшмаган ёшлар билан суҳбатлар ташкил қилинди. Ҳар бир маҳалладаги фуқаролар сони, ижтимоий ҳолати ва муаммолари таҳлил қилинди. Шу билан бир қаторда, вилоят ишчи гуруҳи Булунғур туманидаги 16 та масжидда Пешин намозини ўқиб, йиғилган намозхонларга “Тинчлик-энг олий неьмат”, “Қўшничилик ҳақлари”, “Неъматларга шукроналик”, “Фарзандлар тарбиясига эътиборли бўлайлик”, “Оилангизни асранг”, “Ёт ғояларга алданманг” ва шу каби бугунги кундаги долзарб мавзулар юзасидан маърузалар қилдилар ҳамда уларнинг муаммо ва таклифларини тингладилар. Иш жараёнидаги ҳолатлар ишчи гуруҳ томонидан далолатнома асосида хатланди.
Мазкур тадбирлардан сўнг, ушбу сайёр учрашувда иштирок этган диний соҳа ходимлари билан таҳлилий йиғилиш ташкил қилинди. Унда Булунғур туманидаги маҳаллаларда ўрганилган муаммолар, туманда диний соҳадаги ютуқ ҳамда камчиликлар ва намозхонлар томонидан қилинаётган шикоятлар муҳокама қилинди. Мазкур йиғилишга вилоят вакиллиги мутахассиси Х.Темиров ва туман бош имом-хатиби М.Жомонқулов бевосита бош бўлдилар. Ўтказилган таҳлилий йиғилишда аҳолининг турли қатламларидан ўрганилган камчилик ва муаммолар ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ижрога йўналтириш чоралари муҳокама қилинди. Шунингдек, диний соҳа ходимларига раҳбарлар томонидан аҳолининг муаммоларини янада чуқурроқ ўрганиб, уларни бартараф этиш, улар билан янада яқинроқ ишлаш, соҳанинг ривожини янада такомиллаштириш бўйича керакли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Самарқанд вилояти имом-хатиблари кейинги сайёр учрашуви 2025 йилнинг 28 январь куни Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилди.
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати
Киритилган вақти: 21/01/2025 19:08; Кўрилганлиги: 2162
Чоп этилган вақт: 27/03/2025 05:23