Масъулиятимиз ҳамиша юқори
1 ноябрь куни имом хатибларимиз фаолиятининг бир қисми ҳисобланган “маънавият соати”нинг навбатдаги машғулотлари вилоят бўйлаб олиб борилди. Машғулотларда шаҳар ва туман бош имом хатиблари ҳамда Маънавият ва маърифат маркази шаҳар ва туман бўлими раҳбарлари томонидан Одам савдосига қарши курашиш, бу борада имом хатиблар олдида турган вазифалар мазмун-моҳияти, уни амалиётга тадбиқ этишга оид маърузалар қилинди. Бу борадаги тавсиялар, кўрсатмалар берилди.
Аҳоли турмуш тарзи ўрганилди
Чоршанба. Ушбу кун Самарқанд вилояти имом хатиблари учун аҳоли турмуш тарзини ўрганишга алоҳида хосланган кун ҳисобланади. Ўтган йилнинг ёз фаслидан бошлаб самарқандлик имомлар ҳар ҳафтанинг чоршанба куни аҳоли яшаш уйларига ташриф буюриб, турмуш тарзлари билан яқиндан танишиш, мавжуд муаммоларини бартараф этишга кўмаклашаш ишларига алоҳида эътибор қаратиб келмоқдалар.
"Оила дорулфунуни" ўқув-машғулотлари ўтказилди
2018 йил 30 октябрь куни вилоятимиздаги мавжуд ФҲДЁ бўлимларида ёш оила қуриш истагида турганлар ва яқинда оила қурган бир қатор жуфтликлар билан “Оила дорулфунуни” ўқув машғулотлар ўтказилди.
Ҳафта отинойилар учун сермаҳсул ўтди
Маълумки жамият орасида аёлларнинг диний-маърифий онгини юксалтириш, турли бидъат хурофотларнинг олдини олишда отинойиларнинг салмоқли ўрни бор. Шунга биноан ҳафта давомида вилоятимиз отинойилари олдиларида турган вазифаларни тўлақонли бажаришга интилган ҳолда сермаҳсул фаолият олиб бордилар
Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини сақлашга доир тадбир бўлиб ўтди
Самарқанд ветеринария медицинаси институтида “Диний-экстремистик оқимлар, миссионерлик – давлат ва жамиятга таҳдид” мавзусида маънавий-маърифий учрашув бўлиб ўтди. 23 октябрь кунида ўтказилган тадбирда Самарқанд шаҳридаги “Хўжа Нисбатдор” жоме масжиди имом хатиби Бобохонов Бобохон маъруза билан иштирок этди.
Вилоятимизда "Энг марифатли имом" аниқланди
2018 йил 24 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2018 йил 10 сентябрдаги 01/А092-сонли буйруғига асосан Самарқанд вилояти вакиллиги мажлислар залида «Энг маърифатли имом» кўрик танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
ҲАШАРГА КЕЛИНГ (имомларимиз пахта далаларида ҳашарда)
Пахта – миллий ифтихор, давлат иқтисодиёти таянчи ва кундалик турмушда доимий эҳтиёж тушадиган бебаҳо бойликдир. Ҳар йили оқ олтинни йиғиб олиш вақтида миллат бирдамлиги, ўзаро ҳамжиҳатлиги яққол намоён бўлади.
Сайёр йиғилиш: навбатдаги бекат Каттақўрғон тумани
23 октябрь куни шаҳар ва туман бош имом хатиблари иштирокида Каттақўрғон тумани, "Қаландархона" жоме масжидида навбатдаги сайёр йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилиш вилоят бош имом хатиби ўринбосари Х.Сатторов бошчилигида ўтказилди.
Отинойилар олдидадаги вазифалар ўта долзарб (Ўқув-семинар тафсилоти)
2018 йил 20 октябрь куни Самарқанд вилоятида фаолият олиб бораётган отинойилар учун ўқув семинар ташкил этилди.
САМАРҚАНД ШАҲРИ КУНИ НИШОНЛАНДИ
2018 йил 18 октиябр куни Самарқандда кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрига Амир Темур ордени берилган кун муносабати билан вилоят миқёсида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ҳокимлиги, ташкилот ва жамоат бирлашмаларидан вакиллар қатнашдилар.
Ўқув-семинарнинг иккинчи куни
Олдин хабар қилганимиздек, 16 октябрь куни бошланган имом-хатиблар учун ташкил этилган ўқув семинар машғулотлари давом эттириляпти.
Имом-хатиблар учун ўқув семинар ташкил этилди
2018 йил 16-18 октябрь кунлари Самарқанд вилояти имом-хатиблари учун махсус ўқув семинар бўлиб ўтади.
Покистонлик "Нақшбандия" тариқати вакиллари Самарқандда
2018 йил 14 октябр куни юртимизда меҳмон бўлиб турган Покистон Ислом Республикасидан муфтий М.Ризван раҳбарлигидаги “Нақшбандия” тариқати вакилларидан иборат делегация Самарқандга ташриф буюрди.
Туманларга саёҳат
11 октябр 2018 йил, пайшанба. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакиллиги ва вилоят имом хатиблари томонидан амалга оширилган маънавий-маърифий тадбирлар, аҳоли турмуш тарзини ўрганишга доир ишларнинг қисқача тафсилоти билан танишинг:
"Оила дорулфунуни" ўқув-машғулотлари ўтказилди
2018 йил 9 октябрь куни Жомбой туман ФҲДЁ бўлимида ёш оила қуриш истагида турганлар ва яқинда оила қурган бир қатор жуфтликлар билан “Оила дорулфунуни” ўқув машғулотлар ўтказилди.




















