Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Учрашувлар давом этмоқда

 
 

5 ноябрь кунида “Диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик ғояларини кенг тарғиб қилиш” мавзусида олий таълим муассасаларида диний уламолар билан учрашувлар давом этирилди.

Тошкент ахборот техналогиялари университети Самарқанд филиали профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар билан мазкур мавзудаги учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда маърузачи сифатида иштирок этган вилоят бош имом хатиби ўринбосари Ё.Мансуров томонидан жамиятда ижтимоий барқарорликни сақлаш, миллатлар ва динлараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, диний экстремизм ва халқаро терроризмга қарши курашнинг долзарб йўналишлари, огоҳлик ва ҳушёрликни ошириш каби мавзуларда маърузалар қилиниб, муҳокамалар олиб борилди.

Учрашувлар давом этади.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 05/11/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 1439
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/uchrashuvlar-davom-etmoqda
Чоп этилган вақт: 20/04/2024 14:41
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг