Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Ёшлар оила қадриятларини ҳис этмоқдами?

 
 

2018 йил 6 ноябрь куни вилоятимиздаги бир нечта ФҲДЁ бўлимларида ёш оила қуриш истагида турганлар ва яқинда оила қурган бир қатор жуфтликлар билан оила қадриятлари уни мустаҳкамлашга доир ўқув машғулотлар ўтказилди.

Шаҳар ва туман бош имом хатиблари ва малакали имом хатиблар томонидан ёш оила қурувчиларга оила масъулияти, эр-хотиннинг ҳуқуқлари, бурч ва вазифалари, поклик, умр ҳою-ҳавасдан иборат эмаслиги каби муҳим масалалар бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Бугунги кунда аксарият ёшларнинг оила қадриятларидан бехабарлиги, масъулиятни ҳис қилмаслик, катталар томонидан уларга тўғри тушунчалар етарли даражада берилмаётгани сабабли нотинч хонадонлар, ажрилишлар тез-тез юзага келмоқда. Ана шу кўнгилсизликларнинг муолажаси сифатида вилоятда ФҲДЁ бўлимларида “Оила дорулфунуни” ўқув машғулотлари ташкил этилган бўлиб, имом-хатибларимиз томонидан ёшларга бу борада ҳаётлари учун муҳим бўлган тушунчалар бериб борилади.

Машғулотлар Оқдарё, Ургут, Каттақўрғон, Иштихон, Пахтачи тумани ФҲДЁ бўлимларида бўлиб ўтди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 06/11/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 644
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/yoshlar-oila-qadriyatlarini-his-etmoqdami
Чоп этилган вақт: 30/09/2020 19:32
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг