Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Жума кунида нималар бўлди?

 
 

2 ноябрь, муборак жума куни. Бу кунда вилоят мусулмонлари идораси ва имом-хатиблар фаолияти қуйидаги аҳамиятли ҳолатлар кузатилди:

- 2018 йилги ҳаж мавсумига бориб қайтган Ҳожи ота ва ҳожи оналар билан навбатдаги учрашувлар бўлиб ўтди. Бу гал учрашув Нарпай ва Пахтачи тумани ҳожилари билан ташкил этилди. Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини сақлаш ишларида ҳожи ота ва ҳожи оналарнинг ролини ошириш, уларнинг халқ орасида алоҳида ҳурматга сазовор эканлигини эъиборга олган ҳолда кишилар маънавиятини юксалтириш ва ижтимоий иллатларга қарши курашиш ишларига кенг жалб қилиш мақсадида ташкил этилган учрашувлар октябрь ойи бошидан бери давом этиб келяпти.

- Вилоят бош имом хатиби З.Эшонқулов чекка туманлардан ҳисобланган Нарпай тумани марказий масжиди “Нақшбандий” жоме масжидида жума намозини адо этиб берди.

- Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакиллиги томонидан отинойилар масъулиятини ошириб бориш, қилиниши лозим бўлган ишлар ва вазифаларни аниқ белгилаш мақсадида вакиллик биносида Самарқанд шаҳри отинойилари билан “Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини сақлаш ва диний вазиятни соғломлаштиришда отинойиларнинг ўрни ва ролини ошириш мавзусида” навбатдаги учрашувлар ўтказилди.

- Самарқанд давлат архетиктура ва қурилиш институтида профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар “Диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик ғояларини кенг тарғиб қилиш” мавзусида учрашув бўлиб ўтди. Олий ва ўрта таълим вазирлиги, Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмита ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда бош имом хатиби ўринбосари Ё.Мансуров маъруза билан иштирок этди.

- 274 та жоме масжидда жума намози адо этилди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакилли


Киритилган вақти: 03/11/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 1580
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/juma-kunida-nimalar-boldi
Чоп этилган вақт: 04/10/2024 16:47
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг