Тинчлик буюк неъмат
Тайлоқ тумани бош имом хатиби Бекмурод Исмоилов туманда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш бўйича тузилган ишчи гуруҳ аъзолари билан 20-мактабда бўлиб, 9-10-синф ўқувчилари билан экстремизм, терроризм балоси, тинчлик неъматининг қадрига етиш мавзуларида давра суҳбати ўтказди.
ИДОРАДА ИШЛАГАН ИБРАТЛИ ИНСОНЛАР Шайх Юсуфхон Шокиров
Юсуфхон Олимхон тўра ўғли 1926 йили туғилган. Илк сабоқни отасидан олган, 1948-1955 йиллари Бухородаги “Мира Араб” мадрасасида, 1955-1961 йиллари Мисрдаги “Ал-азҳар” дорилфунунининг араб тили факультетитда ўқийди. 1981 йилдан Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси халқаро алоқалар бўлими мудири, 1975-1977 йиллари идора раисининг ўринбосари, 1977 йили раисга бош маслаҳатчи бўлиб ишлади. 1975 йили Москвада номзодлик илмий ишини ҳимоя қилгач, Бухородаги “Мир Араб” мадрасасида, кейин Тошкент Ислом олий маъҳадида тафсир ва ҳадис, араб адабиёти, балоғат фанларидан дарс берди. Араб, ингилиз, рус, турк, форс тилларини мукаммал билган. “Исломий эътиқод”, “Ислом шариъати асослари” ва бошқа асарлари чоп этилган. 2000 йил Тошкентда вафот этган.
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги
Аллоҳнинг масжидларини обод қилувчилар
Жомбой шаҳрида жойлашган “Исломобод” жоме масжиди 1990-1995 йиллар давомида ҳашар йўли билан барпо қилинган. Масжиднинг ҳажми 18,0 м х 360,0 м.га тенг. Унинг қурилишида ўша даврдаги масжид имом-хатиби Турсунқулов домла Абдураҳмоновнинг кўп хизматлари синган.

2000 йилдан буён “Исломобод” жоме масжидига Хайруллоҳ домла Саттаров имом-хатиблик қилиб келмоқда. Кези келганда шуни айтиш лозимки, домла масжид имомлиги билан биргаликда 2017 йилга қадар Жомбой туман бош имом-хатиби вазифасида ҳам хизмат қилди. 2017 йилдан ҳозирги қадар Самарқанд вилоят бош имом-хатибининг ўринбосари вазифасида ҳам ишлаб келмоқда.
“Улар билан энг гўзал услубда мунозара қилинг”
Ислом таълимотга кўра, тинч аҳоли устига бостириб кириш, уларни ваҳшийларча бўғизлаш, уйларини вайрон қилиш асло мумкин эмас. Одамлар билан тинч ва тотув ҳаёт кечириш керак. Аллоҳ таол ўз каломида: “(Эй, Муҳаммад!) Раббингизнинг йўли (дини)га ҳикмат ва чиройли насиҳат билан даъват этинг! Улар билан энг гўзал услубда мунозара қилинг! Албатта, Парвардигорингизнинг ўзи Унинг йўлидан чалғиган кимсаларни яхши билувчи ва ҳидоят топганларни ҳам У билувчироқдир”, дейди (Наҳл, 125).
ИДОРАДА ИШЛАГАН ИБРАТЛИ ИНСОНЛАР Шайх Исмоил Махдум Саттиев
Исмоил Сотти Охунд ўғли 1908 йили Наманганда туғилган. Ўн уч ёшида Қуръони каримни ёд олган. Намангандаги “Мулла Қирғиз” мадрасасида таҳсил кўрган, тафсир, ҳадис, фиқҳ илмларини пухта эгаллаган. Бир мунча вақт имом-хатиблик ва мактабдорлик қилди.
Маърифий Ислом - ақидапарастликни қоралайди
Самарқанд шаҳар "Хўжа Нисбатдор" жоме масжиди имом хатиби Бобохонов Бобохон Самарқанд давлат университетининг География ва Физика факултетлари талабалари билан “Маърифий Ислом - ақидапарастликни қоралайди”, “Маьнавиятимизга таҳдид - келажагимизга таҳдид” мавзуларида бўлиб ўтган тадбирда иштирок этди.
Йиқилганни суяш – савобли амал
Самарқанд вилоятида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган шахслар ва уларнинг оилалари билан ишлашда тизимли амалий ишлар олиб борилмоқда.
Ўзбекистон мусулмон аёл сайёҳлар учун энг қулай мамлакатлар ўнталигига кирди
уризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакили Шерзод Султоновнинг маълум қилишича, “Mastercard” молия ташкилоти ва “CrescentRating” агентлиги эълон қилган ҳисоботга кўра, Ўзбекистон мусулмон аёл сайёҳлар учун энг қулай мамлакатлар қаторидан ўрин олди. Унга кўра, мусулмон аёллар саёҳати жаҳон туризм бозорида энг тезкор ривожланаётган сегментлардан ҳисобланади.
Диний идора ҳаётига доир "Муҳим воқеалар йилномаси"
1980 йил сентябрь. Тошкентда “XV ҳижрий аср халқлар ўртасида дўстлик ва тинчлик асри бўлиши керак!” мавзуида халқаро илмий-амалий анжуман бўлди. Унда жаҳоннинг 27 мамлакатидан давлат, жамоат ва дин арбоблари иштирок этди.
* * *
1990 йил сентябр. Улуғ муҳаддис Абу Исо Термизий таваллудининг 1200 йиллигига бағишлаб, Тошкентда ўтказилган халқаро Ислом анжуманида дунёнинг йигирмага яқин мамлакатидан келган давлат, жамоат ва дин арбоблари, йирик уламолар иштирок этишди.
* * *
1990 йил 2 июнь. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг “Мусулмонларнинг Саудия Арабистонига ҳаж қилиш учун бориши тўғриси”даги Фармони эълон қилинди.
* * *
1991 йил 20 июнь. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов “Қурбон ҳайитини дам олиш куни деб эълон қилиш ҳақида”ги Фармонига имзо чекди.
“Ўзбекистон мусулмонлари идораси” китобидан, 22-бет
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги
Маслаҳатли тўй тарқамас
Халқимиз тўй ва турли муносабатлар билан ўтказиладиган маросимларни, шодиёналарни яхши кўради. Не-не машаққатлар билан йиллар мобайнида меҳнат қилиб топган маблағини фарзандларининг тўй-хашамларига деб сарфлайди. Бир жиҳатдан қараганда бу каби меҳр-мурувват таҳсинга лойиқ. Лекин, ном чиқариш, обрў қозониш, бошқалардан устун бўлиш, тўй ва маросимларини бошқаларникидан бир неча баробар дабдабали қиламан деб фарзандларининг бахтини ўйламай бир қанча исроф ишларга қўл уриб, натижада кўнгилсизликларга учраш эса ачинарли ҳол.
Муҳим воқеалар йилномаси.
1976 йил. Муфтий Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон Маккаи Муакаррамада бўлиб ўтган Жаҳон масжидлар бўйича Олий Кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди.
* * *
1976 йил октябрь. Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси ташкил этилганининг 30 йиллигига бағишлаб Тошкентда “Ҳозирги замон ва Суннати набавиййа таълимотларининг ҳаётга татбиқ этилиши” мавзуида анжуман ўтказилди.
* * *
1978 йил. Қарочида (Покистон) бўлган Биринчи Осиё Ислом анжуманида диний бошқарма вакиллари ҳам иштирок этишди.
“Ўзбекистон мусулмонлари идораси” китобидан, 19-20-бетлар
Кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш давом этмоқда
Муҳтарам Президентимиз томонидан мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, ижтимоий соҳани ривожлантириш орқали кам таъминланган оилаларга амалий ёрдам кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар бугун ўз самарасини бериб, халқимиз турмуш даражасидаги ижобий ўзгаришларда акс этмоқда.
Ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштиришга бағишланган тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда
Вилоятда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, маҳалла ва оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштиришга бағишланган тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Муқаддас ислом динини ниқоб қилиб турли ғаразли мақсадларни амалга оширишга уриниш ҳаракатлари содир бўлаётганидан кўз юмиб бўлмайди. Ақидапараст, экстремист, террорчилар жирканч қиёфасини турли кўринишларда намоён қилиб, қонунга хилоф хатти-ҳаракати билан жамиятимиздаги барқарорликка салбий таъсир кўрсатишга уринмоқда. Тарғибот тадбирларида аҳолини бундай таҳдидлардан огоҳ этилмоқда.
Мусибат келган хонадонга Имом-хатиб чақириғи билан ёрдам кўрсатилди
Беморни зиёрат қилиш, ҳолидан хабар олиб, хизматида бўлишнинг фазилати динимизда ниҳоятда улуғ амал. Мусулмон киши бошқа биродарининг беморлигини билганида, уни бориб кўриши мусулмонларнинг бир-бирларидаги ўзаро ҳақларидан ҳисобланади.
Ҳорманг пахтакорлар!
Пахта далаларидан фоторепортаж
Ҳозир юртимизда куз фасли бўлганлиги сабабли далалармизда пахта ҳосили пишиб етилган. Пахта ҳосилининг кўп қисми йиғиштириб олинди. Ҳали анча пахта дур каби оппоқ бўлиб, айни теримга шай бўлиб турибди. Бободеҳқоннинг заҳматли меҳнатлари самараси бўлган мана шу мўл ҳосилни бирортасини ҳам нес-нобуд қилмаган ҳолда териб олиш, сарфланган меҳнатнинг самарасини кўриш, уни исроф этмаган ҳолда йиғиб олиш учун барчамиз қайси соҳа вакили бўлишимиздан қатъий назар бирдек ҳаракат қилишимиз зарур.




















