“Қардош Ўзбекистонга келганимиздан жуда бахтиёрмиз”
31-октябрь куни Туркиянинг “Atlasglobal Airlines” авиакомпаниясига қарашли “Airbus-321” самолёти Истанбул-Бухоро йўналишидаги илк чартер рейсни амалга ошириб, унинг илк йўловчилар туркиялик журналист, блогер, туристик фирмалар раҳбарлари ва ходимлари, шунингдек, қатор дин арбоблари ва олимлардан иборат эди.
Дунё ва охират мукофатига сазовар бўлинг!
Аллоҳ талол муборак каломида шундай марҳамат қилган:
“Эркакми ё аёлми – кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирор эзгу иш қилса, бас, Биз унга пок ҳаёт бахш этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган амалларининг чиройлиги баробаридаги мукофот билан тақдирлаймиз.” Наҳл сураси 97-оятда:
Солиҳ амал иймон ҳақиқатларидан келиб чиқадиган йўл бўлиб, у ислом арконларини ва шу билан бирга инсоннинг ҳам ўзига, ҳам жамиятга фойдали бўлган, шариат мезонларига лойиқ келадиган бошқа яхши амалларни ҳам ўз ичига олади. Бу яхши амал бировнинг ҳожатини раво қилиш, муҳтожга ёрдам бериш, беморнинг кўнглини кўтариш, ёки бир оғиз ширин сўз ва бошқалар бўлиши ҳам мумкин.
Ўз жонига қасд қилиш ўзини-ўзи дўзахга отишдир
Аллоҳ таоло инсонни азиз ва мукаррам қилиб яратган. Инсон мўмин бўлсин ёки бўлмасин, у инсонлиги учун азиздир. Аллоҳ таоло инсонга омонат қилиб ҳаётни, умрни берган. У инсон бу умридан тўғри фойдаланиши, Аллоҳ қайтарган ишлардан сақланиши лозим бўлади. Чунки биздаги жон, биздаги аъзоларнинг эгаси биз эмасмиз. Буларнинг барчаси Аллоҳ таолонинг мулкидир!
Оила - муқаддас даргоҳ
Бош қомусимизнинг 63-моддасида “Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга. Никоҳ томонларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади” деб таъкидланган. Мазкур конституциявий қоидалар эртамиз эгаларини оилага тайёрлашда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилади. Энг муҳими, нафақат ота-оналар, балки қўни-қўшни, қариндош-уруғ, жамоатчилик ва барчамиздан жиддий масъулият талаб этади.
Бешикдан қабргача илм изла
Булунғур туман “Ниёзмат” жоме масжиди имом-хатиби Муслиҳиддин Ҳидоятов Ниёзмат маҳалласидаги 11-мактабда 8-синф ўқувчилари билан “Илмнинг фазилати ва ҳозирги кунда юртимизда ёшларга берилаётган имкониятлар” тўғрисида суҳбатлашди. Ёш имом-хатиб ўз ҳаётидан мисол келтирар экан, ўрта мактабни аъло баҳолар билан битиргач, Нукус шаҳридаги “Муҳаммад ал-Беруний” ислом ўрта махсус билим юртида таҳсил олиб келганини эслади.
“ВАҚФ” ФОНДИ АТРОФИДАГИ ГАПЛАР: Фонд раҳбари барчасига ойдинлик киритди!
– «Вақф» фонди ташкил этилганига 1,5 йил тўлди. Ўтган давр мобайнида унинг кенг кўламли фаолиятига қарамай ижтимоий тармоқларда турли танқидий қарашлар ҳам билдирилди.
Шу сабабли Фонднинг амалга оширган ишлари ва ижтимоий тармоқлардаги хабарларга ойдинлик киритиш мақсадида, Фонд раҳбари Искандар Халиловга саволлар билан юзландик.
Ҳурматли раис, аввало фонднинг бир ярим йиллик қисқа давр оралиғидаги фаолияти ҳақида қисқача сўзлаб берсангиз.
Яхши хулқ - жамиятнинг кўрки
Биламизки инсоннинг зийнати унинг ташқи кўринишида ёки бойлигида эмас балки унинг чиройли одобидадир. Одоб инсоннинг хулқ атвори гўзал муомаласи ҳалоллиги ўзини тоза покиза тутиши ҳамда инсонийлигидадир. Маълумки, ҳамма замонларда яхши хулқли, олийжаноб, ширин сўз, гўзал фазилатли инсонлар жамиятнинг кўрки, одамларнинг аълоси бўлиб келган. Мол-дунёлари, бойликлари кўплиги ёки насабларининг улуғлиги инсоннинг даражасини белгиламайди.
Ургут туман имом-хатиблари билан учрашув бўлиб ўтди
Шубҳа йўқки, диёримизда барча соҳаларда эришилаётган улкан ютуқларимизнинг замирида жамиятимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик ҳисобланади. Сўнгги йилларда ақидапараст оқимлар ёшлар ичидаги фаолиятини меҳнат мигрантларини таъсир доирасига олиш, диний экстремистик мазмундаги материалларни электрон кўринишда тарқатиш, “Интернет” орқали тарғибот ўтказиш, яширин “ҳужралар” ташкил этиш каби усулларда амалга оширмоқда. Шунинг учун ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, турли тўгаракларга жалб этиш, ёшларни юксак ахлоқий тарбиялаб, уларни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш, жамиятда ўз йўлини йўқотиб, бугун дунё қараши ўзгарган ва тўғри йўлга қайтган фуқароларнинг жамиятга мослашувига кўмаклашиш долзарб масалалардан ҳисобланади.
Франция президенти мамлакатдаги мусулмонларни ҳимоя қилишга ваъда берди
Франция Республикаси президенти Эмманюэл Макрон Байонна шаҳридаги масжидга қилинган тажовузни қоралашини билдириб, ислом динига эътиқод қилувчи фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чораларни кучайтирилишини қайд этди.
Сафарнинг ҳам ўз қоидалари бор
Бугунги кунда кўплаб Ўзбекистонликлар хориж мамлакатларида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширмоқдалар. Улар орасида аёллар ва ёшлар ҳам бор. Ҳозирги кунларимизда ҳам хорижга кетаётганлар ва бир муддат хорижда бўлиб ватанига қайтиб келаётган фуқаролар ҳар бир маҳаллада, ҳар куни учраб турибди. Ким қаерда меҳнат қилиш бу унинг истаги. Ана шу хорижга, ўқиш ва ёки бошқа мақсадларда кетаётган фуқароларимиз муносиб шарт-шароитларда меҳнат қилишлари, саломатлигини асраш ва адашиб турли террористик ва экстремистик ташкилотлар ҳамда ислом динини ниқоб қилиб олган гуруҳлар ва секталар таъсирига тушиб қолмасликлари, ўзлигини йўқотмаслик, шу билан бирга ҳар хил касалликларни орттириб олмаслик, ўз Ватани ва оиласига садоқатли бўлиб қолишлари муҳим саналади.
Самарқандда 2021 йилда қурилиши мўлжалланаётган халқаро аэропорт
Самарқанд халқаро аэропорти янги терминалининг лойиҳаси танланди, деб хабар берди "Ўзбекистон 24" телеканалининг "Янгиликлар 24" дастури.
Одам боласининг уч тоифа сўзи унинг фоидасигадир
Жомбой туманидаги “Кўктўнли бобо” жоме масжиди имом-хатиби Нурбек Хидиров ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш бўйича Жомбой туманида тузилган ишчи гуруҳ аъзолари билан таълим муассасалари, маҳаллалар, ташкилотлар ва хонадонларда бўлиб, аҳолини айниқса ёшларни турли бузғунчи оқимларнинг таъсирига тушиб қолишини олдини олиш, тинчлик-хотиржамликнинг қадрига етиш, ёш авлодни ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етишлари, ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларнинг ҳолидан хабар олиб, уларнинг жамиятга мослашишлари йўлида ёрдамлашиш, муаммо ва камчиликларини бартараф этиш борасида амалий чора-тадбирлар ва диний-маърифий учрашувлар ўтказиб келмоқда.
Вилоят вакиллигида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди
Самарқанд вилоят вакиллиги биносида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Вилоятдаги Тойлоқ, Оқдарё ва Пайариқ туманларида фаолият олиб бораётган имом-хатиб ва имом ноиблари иштирокида ўтказилган ушбу йиғилишда Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Д.Маматқулов, вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов ва вакил ўринбосарлари қатнашди.
Вилоят бош имом-хатиби жойларда бўлиб имом-хатиблар билан учрашди
Самарқанд вилоят бош имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов бугун Каттақўрғон шаҳар, Каттақўрғон, Пахтачи, Нарпай, Пайариқ, Пастдарғом, Нуробод туманларида бўлиб, имом-хатиблар, аҳоли, ижтимоий кўмакка муҳтож шахслар билан учрашди.
ИДОРАДА ИШЛАГАН ИБРАТЛИ ИНСОНЛАР Шайх Абдулғани Абдуллоҳ
Абдулғани ибн Иброҳимхўжа 1928 йили туғилган. Бухородаги “Мир Араб” мадрасасини ва Тошкент педагогика институтининг (ҳозирги педагогика университети) тарих факультетини битирган, Мисрнинг “Ал-азҳар” дорилфунунида ўқиган. Араб, форс, турк, ингилиз, фаранг, дарий тилларини пухта биларди. Йигирма бир йил “Совет Шарқи мусулмонлари” журнали бош муҳаррири, кейинчалик Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раисининг ноиби, Дин ишлари бўйича қўмита раиси бўлиб ишлади. Имом Бухорий “Ал-жомеъ ас-саҳиҳ” китобининг 4-жилдини арабчадан таржима қилган, “Ислом одоб-ахлоқи”, “Шариат аҳкомлари”, “Мусулмонлик ҳақ-ҳуқуқлари ва вазифалари” каби асарлари чоп этилган. 1999 йили Тошкентда вафот этган.
“Ўзбекистон мусулмонлари идораси” китобидан, 24-бет.
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги




















