Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

Яхши хулқ - жамиятнинг кўрки

 
 

Биламизки инсоннинг зийнати унинг ташқи кўринишида ёки бойлигида эмас балки унинг чиройли одобидадир. Одоб инсоннинг хулқ атвори гўзал муомаласи ҳалоллиги ўзини тоза покиза тутиши ҳамда инсонийлигидадир. Маълумки, ҳамма замонларда яхши хулқли, олийжаноб, ширин сўз, гўзал фазилатли инсонлар жамиятнинг кўрки, одамларнинг аълоси бўлиб келган. Мол-дунёлари, бойликлари кўплиги ёки насабларининг улуғлиги инсоннинг даражасини белгиламайди.

Илм билан одоб доимо ёнма-ён бўлиши лозим. Кишида шу хислатларнинг иккисидан бири бўлиб, бошқаси мужассам бўлмаса, у комил инсон бўла олмайди. Ҳар томонлама комил бўлмаган инсонда нуқсонлар бўлади, адашиш, хатолар, бошқаларга тобелик бўлиши, мустақил дунё қараш ва фикрлаши йўқ бўлиши мумкин.

Самарқанд шаҳар “Дарғом” жоме масжиди имом-хатиби Маъмур Узоқов ҳам 54-мактаб ўқувчилар билан бўлган суҳбатда ана шулар ҳақида тўхталиб ўтди. Албатта, ёшларимизнинг ҳар томонлама комил инсон бўлиб, динимиз, халқимиз ва ватанимзга муносиб фарзандлар бўлиб вояга етиши энг олий мақсадларимиздандир.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 30/10/2019 15:12;   Кўрилганлиги: 1459
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/seminars-briefings/yaxshi-xulq-jamiyatning-korki
Чоп этилган вақт: 05/10/2024 11:30
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг