Ахборот хизмати

Янги уйлар ўз эгаларига топширилди.

Кеча, 20 декабрь куни Жомбой тумани Узуновул массивида янги уйлар  ўз эгаларига топширилди. Ҳар томонлама қулай, жаҳон стандартларига мос ушбу уйлар туманнинг Узуновул массивида қисқа фурсатда қуриб битказилди.

 

Илм олишнинг ажри улуғдир

Қуръони Каримнинг илк ояти  Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга “Ўки!” деган хитоб билан нозил бўлган. Пайғамбаримиз ҳам: “Бешикдан қабргача илм изланг, илмни Чин-мочинда бўлса ҳам эгалланг”-, дея таълим берганлар. Зеро, илм инсонни юксакликка ундовчи кучдир. Аллоҳнинг иродаси, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашиб вилоятимизда фаолият юритаётган отинойиларимизнинг 30 нафари бугун, 21 декабрь куни 7-давра ўқув машғулотларини якунладилар. Тест синовларидан муваффақиятли ўтиб сертификат билан тақдирландилар.

   Отинойиларимизнинг олган илмлари манфаатли ва икки дунё саодат бахтига эришувларида ҳужжат бўлсин.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги

 

Зиёратчиларимизга Умра сафарига оид тушинчалар берилмоқда.

Жорий йилнинг 21 декабрь куни Самарқанд вилоятидан муборак Умра зиёратига бориши режалаштирилган юртдошларимиз учун ўқув-амалий машғулотлари бўлиб ўтди.  

 

“Жўш ота” масжидида қурилиш ишлари якунига етмоқда

Самарқанд вилояти марказидан қарийб 150, Қўшработ тумани марказидан 45 километр узоқликда жойлашган Жўш маҳалласида олти асрлик тарихга эга “Жўш ота” жоме масжиди жойлашган. Бирмунча таъмирталаб аҳволга келиб қолган жоме масжид “Обод қишлоқ” дастури асосида қайта реконструкция қилиниб, ўзгача қиёфа касб этди. Масжидда, шунингдек, қўшимча бинолар, кутубхона, таҳоратхона барпо этилди.

Қурилиш, ободонлаштириш ишларининг бориши билан танишиш, яқинлашиб келаётган сайлов тадбирлари олдидан намозхонлар билан учрашиш ва узоқ ҳудудларда жойлашган масжидларда жума намозини ўқиб бериш дастурининг ижросини таъминлаш мақсадида вилоят бош имом-хатибининг ўринбосари Ёқубжон Мансуров 20 декабрь куни “Жўш ота” жоме масжидида бўлиб, жума намозини ўқиб берди.

 

Жомбой туманида диний соҳа вакилларининг меҳнатлари эътироф этилди

Бугунги кун давр талаби барча соҳалар каби диний соҳа вакиллари олдига ҳам бир қатор муҳим вазифа ва талабларни қўймоқда. Ислом дини равнақи йўлида меҳнат қилиб келаётган имом-хатиб ва имом ноиблар қаторига кейинги вақтларда маҳалла муллалари ҳамда отинойилар ҳам қўшилиб, ўзларининг илм ва тажрибаларини кишилар диёнати,  Ватан равнақи, Юрт ободлиги, халқ фаровонлиги учун сарфлаб келмоқдалар. Уларнинг ҳам меҳнатларини эътироф этган ҳолда муносиб тақдирлаш мақсадида бугун, 20 декабрь куни Жомбой туманида фаолият юритаётган маҳалла муллаллари ва отинойилар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Аҳолига соф ислом таълимотларини етказиш, бидъат ва хурофатларга барҳам бериш, аҳолини, айниқса ёшларни она ватанига садоқатли, имон-эътиқодли, одоб ва ахлоқли бўлиб вояга етишлари, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш тамоили асосида диний-маърифий ишларни олиб бориш соҳасида фаоллик кўрсатган бир гуруҳ маҳалла муллалари: Исоқов Тожибой, Ашуроф Абюдуғани, Бўриев Барот, Эргашев Суюн ва Аброров Одиллар ва отинойилардан Сатимова Ҳимоят, Самарова Истода, Турсунқулова Рафоат, Рустамова Фарида ва Ҳукумова Асолатлар Жомбой туман бош имом-хатиблиги томонидан “Фахрий ёрлиқ” ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Шунингдек, ушбу йўналишда фаолият юритаётган барча ходимларга йил давомида амалга оширган самарали ташвиқот ва тарғибот ишлари учун эсдалик совғалари улашилди.

 

Отинойиларнинг жамиятдаги ўрни

Қадим-қадимдан халқимиз фарзандлар тарбиясида, қўни-қўшни орасидаги тушунмовчиликни бартараф этишда,  оилавий ажримларнинг олдини олишда, кизларни оилавий ҳаётга ва  улар руҳиятини бекаликка тайёрлашда отинойилар хизматидан фойдаланишган. Отинойилар Қуръонни чиройли ўқишган, ҳадислар, халқ оғзаки ижоди ва пайғамбарлар тарихини яхши билишган. Никоҳнинг Аллоҳ даргоҳида тузиладиган илоҳий аҳд эканлигини, оиланинг муқаддаслигини, фарзанд тарбиясида ота-онанинг масъулияти, фарзандларнинг ота-онаси, эл-юрти олдидаги бурчлари, эрнинг аёли, аёлнинг ўз эри олдидаги бурчларини  туғри тушунтиришган. Ўзлари эса бу борада ўзгаларга ўрнак бўлишган.

 

Умра ибодатларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамду санолар бўлсин, Юртимизда умра ибодатига кенг йўл очилиб, Байтуллоҳни тавоф қилувчилар сони кундан-кунга ортиб бормоқда. Илоҳим кўпайишда давом этаверсин!

Умра ибодатининг ўзига хос бир қанча фазилатлари бор. Ўшалардан бири гуноҳларнинг ўчирилиши. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилиб айтади:

 

Қирғизистон Президенти Умра зиёратини адо этди

Қирғизистон Республикаси президенти Сооронбой Жээнбеков ва қирғизистонлик бир гуруҳ маъмурият вакиллари Умра зиёратини бажаришди. Бу ҳақда saudi-arabia.ru нашри хабар берди.

 

Ургут туманида аҳоли билан учрашув бўлиб ўтди

Ургут туман 31-сон мусиқа мактабида 200 кишидан иборат аҳоли иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Туманнинг ҳуқуқ-тартибот ташкилотлари раҳбарлари қатнашган ушбу йиғилишда синов муддатида бўлган шахсларни қайта жиноят қилмаслик юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди. Унда туман бош имом хатиби Шоди домла Ҳақбердиев ҳаётда шукроналик билан яшаш, фарзандлар тарбиясига эътибор бериш масалаларида оят ва ҳадислар билан мисол келтириб, тегишли маслаҳатларни берди.

 

СамДУ талабалари Президент билан Японияда учрашди

18 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Японияга расмий ташрифи доирасида ўзбекистонлик талаба-ёшлар билан учрашди.

Эътирофли жиҳати, Нагоя университетида таҳсил олаётган 30 нафар истеъдодли ҳамюртларимиз орасида Самарқанд давлат университетидан ўқишга юборилган икки нафар талаба ҳам бор.

Японияда ўқишини давом эттираётган самарқандлик талабаларнинг Ш.Мирзиёев билан учрашуви таассуротлари ҳақида сўрадик.

 

Асримиз вабосидан халқимиз ва келажак авлодни асрайлик

Ўқувчи ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар содир бўлиши, гиёҳвандлик, ичкиликбозликка берилиш, диний ақидапарастлик ва турли зарарли, бузғинчи оқимлар таъсирига тушиб қолишини олдини олиш бўйича имом-хатиблар мактаб ва бошқа таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Ёшлар билан бу каби салбий иллатларнинг оқибати, дунё ва охиратдаги зарарлари борасида суҳбатлар узвий равишда ўтказилмоқда. Самарқанд туман бош имом-хатиби Баҳодир домла Шарипов тумандаги 32-сонли умумий ўрта мактаб ўқувчилари билан учрашиб “Ўз жонига суиқасд қилишнинг оқибати нима?”, “Гиёҳвандлик ва ОИТС – умр заволи” мавзуларида суҳбатлашди. Унда мактабнинг юқори синф ўқувчилари, устозлар ва маҳалла фаоллари қатнашди.

 

Диний идора раисига биринчи ўринбосар тайинланди

Бугун, 17 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Олий ҳайъатининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Олий ҳайъат аъзолари, Диний идора раҳбарияти, бўлим бошлиқлари, таниқли имом-хатиблар иштирок этди.

 

Тарбияга масъулият билан ёндашайлик

Ургут туманидаги 85-мактабнинг бошланғич синф ўқувчилари билан Ургут туман “Боғишамол” жоме масжиди имом ноиби Латипов Маҳмуд учрашиб, улар билан суҳбатлашди. Эндигина илм сабоқларини олаётган болаларда илмга нисбатан муҳаббат туйғусини шакллантириш борасида ҳамда одоб ва ахлоқнинг инсон зийнат эканлиги, ота-она, устозларни ҳурмат қилиш, уларга итоат этиш ҳақида тушунчалар берилди.

 

Гуруҳ раҳбарлари билан машғулот ўтказилди

Диний-маърифий жабҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида мўмин-мусулмонлар Ҳаж ва Умра ибодатларини адо этиб келмоқда. Фуқароларимизнинг муқаддас зиёратни адо этиши учун Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Умра сафарига борувчи зиёратчиларнинг сонини белгилаш бўйича чекловлар олиб ташлангани фуқароларимизни янада қувонтирди.

 

“...Менинг бу масжидимда ўқилган бир ракат намоз мингта намоздир”

Масжиди Набавийнинг фазилати жуда улуғдир, унинг зикри ва шарафи Қуръони карим ва суннати набавияда келтирилган:

...لَمَسْجِدٌ أُسِّسَ عَلَى التَّقْوَى مِنْ أَوَّلِ يَوْمٍ أَحَقُّ أَنْ تَقُومَ فِيهِ فِيهِ رِجَالٌ يُحِبُّونَ أَنْ يَتَطَهَّرُوا وَاللَّهُ يُحِبُّ الْمُطَّهِّرِينَ

 “...Биринчи кундан тақвога асосланган масжид эса, унда туришингизга лойиқроқдир. Унда покланишни хуш кўрадиган кишилар бор. Аллоҳ эса покланувчиларни севар” (Тавба сураси, 108-оят).

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг