Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Дангасаликнинг зарарлари

 
 

Шубҳасиз дангасалик ва ғайратсизлик кишининг динига ҳам, дунёсига ҳам фойда бермайди. Унинг киши учун дини ва дунёсига кўплаб зарарлари бор. Зотан халқ орасида на оиласига ва на ўзгаларга фойдаси тегадиган кишига нисбатан эътибор берилмайди, у билан дўстлашилмайди. Бунинг ҳақиқат эканига шубҳа қилмаймиз.

Дангасаликнинг зарарлари:

  1. Кўплаб савоблардан бебаҳра бўлиш. Ҳаётда дангаса, беҳафсала киши нафақат дунёси учун балки охират учун қилинадиган савобли ишларни бажаришда ҳам сусткашликка йўл қўяди. Мисол учун намозни ўз вақтида адо қилмасдан ҳали ўқийман ёки ҳали вақтим борку дия, ўз вақтидан қолдиради ёки умуман ўқимайди. Кишининг бу сифати фақатгина фарзни бажарсам бўлди дея, вожиб, суннат ва нафл ибодатларни тарк қилишига сабаб бўлади. Бунинг яна бир сабаби вақтини гуноҳу маъсиятларни қилиш билан ўтказганлигидадир.
  2. Умр ва саломатликни бой бериш. Инсон учун энг катта неъматлардан бири унинг умридир. Дангаса киши ана шу неъматни қадрига етмай, уни танбаллик ёки ўзига фойда бермайдиган, балки зарар берадиган ишлар билан ўтказиб юборади. Бора-бора бундай кишилар кунларини, ойларини ёки йилларини фойдасиз ўтказишга одатланиб қоладилар, ҳатто ажал соати келганини билмай қоладилар ҳам.

Шунингдек, инсон учун берилган яна бир катта неъмат бу саломатликликдир. Кишини ҳаётда барча савобли ишларни амалга оширишлари учун албатта жисмининг саломатлиги ҳам муҳим. Масалан: намозда бемалол ўтириб туриш, рўза тутиш ҳамда ҳаж қилиш каби ибодатларда қувватга эга бўлиш, Қуръон ўқиш, таълим олиш ва таълим беришдек ишларда.

Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Икки неъмат бор. Инсонлардан кўпчилиги унга беэътибордирлар. У: саломатлик ва бўш вақт”, деганлар.

 

Абдураҳманов Яҳё УБАЙДУЛЛОҲ ўғли,

“Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатиби


Киритилган вақти: 27/06/2020 08:25;   Кўрилганлиги: 1111
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/dangasalikning-zararlari
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 14:29
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг