Долзарб мавзу

ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ ВА СОФ ИСЛОМ

Дин - арабча сўз бўлиб, “ишонч” деган маънони англатади. Ислом дини нуқтаи назарига кўра ҳаниф диннинг ақидавий асоси – Аллоҳ таолога, пайғамбарларга, фаришталарга, муқаддас китобларга, охиратга, барча яхшилик ва ёмонлик Яратганнинг иродаси билан бўлишига ишонмоқликдир.

 

МУТААССИБЛИКНИНГ ИСЛОМ ДИНИГА ВА ЖАМИЯТГА ЕТКАЗГАН ЗАРАРЛАРИ ВА ШАРИАТДА УНИНГ ҚОРАЛАНИШИ

Ислом дини тарихига назар ташласак айнан мутаассиблик ва ақидапарастлик каби иллатлар  оқибатида кўплаб хунрезлик ва нотинчликлар келиб чиққанини гувоҳи бўламиз. Ислом оламида тарихда ва ҳозирда диний мутаассиблик, динда ғулу (чуқур) кетиш оқибатида ҳатто мўъмин-мусулмон кишини кофир (иймонсиз), муртад (диндан қайтган) деб аталиш ҳоллари ҳам учрайди. Бунга мисол қилиб ал-Ҳарурия фирқасини келтириш мумкин, уларнинг асл даъвоси, Али ибн Абу Толибга куфр билан гувоҳлик берадилар. Ундан воз кечиб инсонларни ҳам ундан воз кечишга ҳамда Али ибн Абу Толибни кофирга чиқаришга даъват қиладилар. Динда чуқур кетиб, ҳаддидан ошиш натижасида  мусулмонлар ичида кўплаб адашган фирқалар вужудга келган, бунга мисол қилиб рофизийлар фирқасини келтириш мумкин, чунки улар Али ибн Абу Толибни севишда ҳаддан ошдилар, ҳатто уни  Пайғамбар (с.а.в), муҳожир ва ансорийлардан ҳам устун қўйдилар. Рофизийлар айнан мана шу эътиқод, яъни динда чуқур кетиш сабабли тўғри йўлдан адашдилар.

 

ИСРОФГАРЧИЛИКДАН САҚЛАНАЙЛИК

Барчамизга маълумки, Ислом дини мўътадил дин бўлиб, барча ишларда мўътадил йўлни тутишга буюради. Айни пайтда исрофдек оғир гуноҳдан қайтаради. Чунки ҳар қандай ишда ҳаддан ошиши исроф саналади ва у ислом динининг мўътадилликка асосланган таълимотига зид келади.

 

ДИНИЙ БАҒРИ КЕНГЛИК ВА МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК

Дарҳақиқат, гўзал ва бетакрор ислом дини инсониятни бағрикенг бўлиб, ўзаро ҳамжиҳатликда яшашга буюрган. Инсоният тарихига назар ташлайдиган бўлсак, қайси жамият ёки юртда ҳамжиҳатлик, аҳиллик, бағрикенглик, бирдамлик ва меҳру оқибат бўлган бўлса шу жамият ёки юртда албатта осойишталик, фаровонлик ва тараққиёт бўлган. Агарда инсонлар орасида бирдамлик, ҳамжиҳатлик, бағрикенлик деган умуминсонийлик фазилатлари бўлмаса бундай жамиятда тинчлик ва тараққиёт бўлмайди.

 

ИСЛОМ МУТААССИБЛИККА ҚАРШИ.

Ислом дини инсон ҳаётининг ҳар бир жабҳасини ўзида мужассам этган, ҳар замонга мос эзгуликка асосланган бағрикенг, мўътадил диндир. Ислом фақат диний аҳкомлардан иборат бўлган дин эмас, балки у жамият маънавияти ва маърифатини шакллантирувчи ҳамда камолга етказувчи  ҳамда унинг ижтимоий-сиёсий, руҳий-маънавий талабларини қондирувчи диндир. Аммо, исломий арконларнинг ижроси баробарида инсон диний илмсизлик сабабли кўплаб муаммоларга дуч бўлиши табий ҳолдир. Мана шу муаммолардан бири мутаассиблик ва динда чуқур кетишдир.

 

МУТААССИБЛИК НИМА?

Ислом фақат диний аҳкомлардан иборат бўлган дин эмас, балки у жамият маънавияти ва маърифатини шакллантирувчи ҳамда камолга етказувчи ҳамда унинг ижтимоий-сиёсий, руҳий-маънавий талабларини қондирувчи диндир. Аммо, исломий арконларнинг ижроси баробарида инсон диний илмсизлик сабабли кўплаб муаммоларга дуч бўлиши табий ҳолдир. Мана шу муаммолардан бири мутаассиблик ва динда чуқур кетишдир.

 

Қуръон, ҳадислар ва уламолар талқинида терроризм ва экстремизм...

Ислом дини тинчлик дини бўлиб, у эзгу ишлар, меҳрибонлик, раҳм-шафқат, тозалик, қўллаб-қувватлаш, ривожланиш каби ғояларни илгари суради. Буларниннг акси ўлароқ, худбинлик, тажовузкорлик, зўравонлик ва бузғунчилик каби жиноий ишлар Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда қораланади.

 

Ахборотда холислик муҳим

Бугун ахборот алмашинуви шиддат билан ривожланиб бормоқда. Шу билан бирга ҳар бир ахборот тарқатувчининг ўз вазифасига холисона ва ҳаққоний ёндашиш каби мезонларга риоя этиши ҳам зарурдир.

Динмиз таълимотларида нотаниш одам ёки хабари синаб кўрилмаган кимсанинг хабари текширилмай туриб, қабул қилинмайди. Бошқа ишончли манбалардан хабарнинг тўғрилиги собит бўлсагина, қабул қилинади.

 

Ислом террорга қарши

“Террор” сўзи луғатда “қўрқитиш, ваҳима солиш” маъноларини англатади. Кўпчилик террорни “Ўз мақсадига эришиш йўлида бошқаларнинг жони, моли ва обрўсига куч ва қурол ишлатиш йўли билан зарар етказиш” деб атамоқдалар. Баъзилар: “Террорчи мавжуд қонуний тартиб ва бутун маданиятли дунё билан ҳамма алоқаларини узган кишидир…Унинг учун фақат битта фан – йўқ қилиш, қириб ташлаш фани бор холос” демоқда.

 

ЛАЙЛАТУЛ ҚАДР КЕЧАСИ ВА УНИНГ ФАЗИЛАТИ

Рамазон ойини Аллоҳ таоло хоссатан уммати муҳаммадия учун алоҳида баракотли, фазилатли қилиб қўйган. Рамазоннинг хусусияти, фазилати, баракаси жуда ҳам кўп ва беқиёс. Қуръони карим мазкур ойда Лавҳул маҳфуздан дунё осмонига нозил қилинган. Бу ойда Жаннат эшиклари очилиб, дўзах эшиклари ёпиб қўйилади, Аллоҳнинг раҳматлари кўплаб нозил бўлади. Бу ойда шайтонлар ва жинларнинг ашаддийлари занжирбанд қилинади.Ушбу ойда бир фазилатли кеча борки, У кечанинг фазли ва барокати бемислдир. Бу “Лайлатул-қадр” бўлиб, унинг бошқа ойлардаги кечалардан шарофатли ва улуғ эканлиги ояти карима ва ҳадиси шарифлар билан собит қилинган.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг