Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Мақолалар

БОЛА НИДОСИ

 
 

БОЛА НИДОСИ

Урушда хору зор бўлиб ўз жонидан ҳам боласининг жонини азиз билиб боласига отилган ўқга кўкрагини тутиб жон талвасасида ётган онаю меҳрибонга мурғак гўдакнинг айтиб турган сўзлари:

Душман бўлди тарафма-тараф

Отилганди ўқ менга қараб

Онам кўксин тутдику ё Раб

Қиёматга айланди макон

Кўзингизни очинг онажон

Меҳрингизни сочинг онажон

Зўрға турдим судралиб ёндан

Қўрқиб қетдим қип-қизил қондан

Нима истар мен мурғак жондан

Ҳали ҳам бор қочишга имкон

Кўзингизни очинг онажон

Мени олиб қочинг онажон

Юзингизни мен тамон буринг

Жон онажон оёққа туринг

Ғанимларни калтаклаб уринг

Ўқ отмасин асло биз тамон

Кўзингизни очинг онажон

Мени олиб қочинг онажон

Кимдир қочар боласин ташлаб

Аламидан юрагин ғашлаб

Қалтирайман кўзларим ёшлаб

Бунча ёвуз босқинчи нодон

Кўзингизни очинг онажон

Мени олиб қочинг онажон

Тизиб қўйиб қаторма-қатор

Гўдакларга қараб ўқ отар

Болажонлар қон қусиб ётар

Бир кун жазо олар бегумон

Кўзингизни очинг онажон

Мени олиб қочинг онажон

Кўча-куйлар ўликка тўлди

Отам, акам, опам ҳам ўлди

Онагинам сизга не бўлди

Ўтинаман бериб қўйманг жон

Кўзингизни очинг онажон

Мени олиб қочинг онажон

Сиз ўлсангиз айтинг ким куяр

Эркалатиб мени ким суяр

Улар тутса бўғзимдан сўяр

Келиб қолса аҳволим ёмон

Кўзингизни очинг онажон

Мени олиб қочинг онажон

Керак эмас менга музқаймоқ

Турли-туман ҳар хил ўйинчоқ

Тинчлик керак кўнглим бўлсин чоқ

Яшаш учун қолайлик омон

Кўзингизни очинг онажон

Мени олиб қочинг онажон

Юзингизга қўйдим юзимни

Она тингланг менинг сўзимни

Ёлғиз ташлаб кетманг ўзимни

Чалажонман рангларим самон

Кўзингизни очинг онажон

Мени олиб қочинг онажон

Яшамоқни жуда хоҳлайман

Тирик қолсам бурчим оқлайман

Ўз юртимда тинчлик сақлайман

Бир томчи ҳам тўкилмагай қон

Кўзингизни очинг онажон

Мени олиб қочинг онажон

Кўзларингиз очилди она

Энди туринг қилманг баҳона

Ўқ отмасдан бизларга яна

Нон, сув эмас топинг бошпана

Етим қолсам яшашим гумон

Меҳрингизни сочинг онажон

Мени олиб қочинг онажон

Отабек Боқоний

Самарқанд вилоят Иштихон туман

"Муҳожирлар" жоме масжиди имом хатиби


Киритилган вақти: 01/12/2015 00:00;   Кўрилганлиги: 3239
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/bola-nidosi
Чоп этилган вақт: 26/04/2024 02:11
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг