Мақолалар

Биз ҳам борармизми Каъбатуллоҳга?

Муборак сафарга бориб келганлар,

Биз ҳам борармизми Каъбатуллоҳга?

Зам-зам булоғидан қониб келганлар,

Биз ҳам борармизми Каъбатуллоҳга?

Ер юзида қанча мўмин мусулмон,

Сафланар муқаддас қибласи томон,

Аллоҳ насиб этса бўлсак соғ-омон,

Биз ҳам борармизми, Каъбатуллоҳга?

Макка-ю Мадина зиёратгоҳдур,

Гуноҳни кечирувчи ёлғиз Аллоҳдур,

Шафоатгоҳимиз Расулуллоҳдур.

Таъмагирлик қилмай бир хору хасдан,

Умрнинг гулзори хазон бўлмасдан,

Кўзлар косасига тупроқ тўлмасдан,

Биз ҳам борармизми, Каъбатуллоҳга?

Биз ҳам борармизми, Каъбатуллоҳга?

 

“Салафийлик” ташкилоти ғоялари

Сохта салафийлар қуйидаги ғояларни илгари сурадилар:

  • Қуръон ва суннада ёзилган қоидаларни сўзма-сўз тушуниб, кўр-кўрона амал қилиш орқали бошқа манбаларни ботилга чиқарадилар;
  • “жиҳод”ни исломнинг олтинчи аркони деб ҳисоблайдилар;
  • “такфир” (куфрда айблаш) ва “ҳижрат” (ватанни тарк этиш) масаласини илгари сурадилар;
  • фиқҳий мазҳабларни инкор қилиб, мазҳабсизликни тарғиб қиладилар;

 

Ҳадис илмида ким кимнинг шогирди?

Ислом дини бизгача етиб келгунига қадар жуда кўп уламолар, аҳли илмлар хизмат қилишган. Маълумки, Қуръони Карим устоздан шогирдга оғизма оғиз ўтиши орқали етиб келган. Шунингдек, ҳадислар ҳам устоз-шогирд анъанасига мувофиқ бизгача етиб келган. Ҳадис илмида мусулмонларнинг имоми, муҳаддисларнинг султони деб аталган бобомиз Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ ҳам устозлари орқали Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга туташадилар. Бобомизнинг илмда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламгача етиб боришлари ушбу кўринишда ҳам бўлган:

 

Исроф қилманг

Саҳобаи киромларнинг катталаридан бўлмиш Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу Пайғамбар алайҳиссаломдан тўйни қандай қилиш ҳақида маслаҳат сўраганида, Пайғамбаримиз: «Битта қўй сўй», деган эканлар. У Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам менга қийинчилик бўлмасин деган мақсадда шундай деяптилар деб ўйлаб: “Мен бир неча қўй сўйишга қодирман”, деб бир-икки қайтарибди. Шунда Сарвари коинотимиз: «Эй молинга Ҳудо барака бергур, битта қўй сўйгин» деб танбеҳ берган эканлар.

Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо солаллоҳу алайҳи васаллам қўйлари кўп бўлган Соҳабаи киромга биттагина қўй сўйишга буюрганликлари остида ҳикматлар жуда ҳам кўпдир.

 

ИСРОФДАН САҚЛАНАЙЛИК!

Аллоҳ таоло инсонларни турли миллат ва элат шаклида яратиб, уларни ер юзини макон тутиб, ундаги неъматлардан фойдаланиб ҳаёт кечиришга буюрди. Яна бандаларига беҳисоб неъматларни ато этиб қўйдики, буларни санаб адоғига етиб бўлмайди. Аллоҳ таолонинг Ўзи бу ҳақда Қуръони каримда бундай марҳамат этади:

  “Шунингдек, сизларга барча сўраган нарсаларингиздан ато этди. Агар Аллоҳнинг неъмат(лар)ини санасангиз, саноғига ета олмайсиз. Ҳақиқатан, инсон (ўзига) ўта золим ва (Раббига) жуда ношукрдир” (Иброҳим сураси, 34-оят).

 

Ислом ниқоби остидаги “Салафийлик” асосчиси ва юзага келиш тарихи

Сохта салафийликнинг зарур ғоявий асосларга эга бўлиши суриялик Ибн Таймия (1263-1328) фаолияти билан боғлиқ. Унинг ғоялари кейинчалик турли мутаассиб гуруҳ ва ҳаракатлар етакчилари қарашларига асос бўлиб хизмат қилди. Жумладан, ХVIII асрда тарихий адабиётларда “ад-даъватуд давамия”, яъни “қонли даъват” номини олган ҳарактлар пайдо бўлди. 

 

ИСЛОМ ДИНИ ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМНИ ҚОРАЛАЙДИ

Барчамизга маълумки, Ислом – ҳақиқат, тенглик ва адолат динидир. Шундай экан, бу динда ҳеч кимга зулм қилиниши мумкин эмас. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арабнинг ажамдан афзаллиги фақатгина тақво билан”, деганлар. Шунинг учун ҳам Ислом терроризмни қоралайди. Ислом дини кўриниши қанақа бўлишидан қатъий назар, терроризм билан муроса қилиши мумкин эмас. Чунки терроризм Ислом дини таълимотларига зиддир. Зеро, терроризмда одамларга зулм қилиш бор, бегуноҳ инсонларни ноҳақ ўлдириш бор. Одамлар ор-номусларининг топталиши, ҳимояга муҳтож заифа аёллар, болалар ва кекса ёшдаги инсонларнинг ўлдирилиши бор. Терроризмнинг ана шу жирканч тарафларини ҳисобга олиб, Ислом дини уни қаттиқ қоралайди ва рад этади. Турли оммавий ахборот воситаларида кўриб-эшитаётганимиз – терроризмнинг Ислом дини билан алоқадорлиги, Ислом дини террорчи гуруҳлар ва ташкилотларни тайёрлаб чиқариши, амалга оширилаётган террористик амалиётларнинг кўпчилиги айнан мусулмонлар тарафидан содир этилаётгани ҳақидаги хабарлар ва қарашларнинг барчаси хато бўлиб, уларнинг ҳеч қандай тўғри жойи йўқдир. Биз ана шу террористик амалиётларни ижро қилаётган ва ўзларини Ислом динига мансуб деб ҳисоблаётган кимсаларни ўз жонларига зулм қилувчилар бўлиб, уларнинг мақсадлари Исломнинг суратини бузиб кўрсатиш, унинг обрўсини туширишдир, деймиз. Улар аслида Ислом динидан узоқдадирлар.

 

Эҳсон фазилати

“Имон келтирган бандаларимга айтинг, намозни тўкис адо этсинлар. Савдо-сотиқ, ошна-оғайнигарчилик бўлмайдиган Кун келмасдан олдин уларга ризқ қилиб берган нарсаларимиздан махфий ва ошкор инфоқ-эҳсон қилсинлар” (Иброҳим сураси, 31-оят).

 

Фаришталар ювинтирган саҳоба

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларида, ҳижрий 3-санада жарчи ҳаммани Уҳуд ғазотига чорлай бошлади. Ҳанзала розияллоҳу анҳу бу нидони эшитиб, дарҳол қурол-аслаҳаларини олиб, урушга тайёргарлик кўрди. У бу пайтда аёли билан бирга бўлиб, ҳали ғусл қилишга улгурмаган эди. Жарчининг чақириғи янграгач, кеч қолмаслик мақсадида ғусл ҳам қилмай ташқарига отилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошчиликларида Уҳуд жангида иштирок этди. Жангда Ҳанзала розияллоҳу анҳу ўз ўлжасини излаётган оч бургутдек шиддат билан урушарди. Бир пайт кўзи Абу Суфёнга тушиб қолди ва у билан яккама якка олишди. Бир уриб, Абу Суфённи ерга йиқитади. Кейин Шаддод ибн Асвад дарҳол Абу Суфёнга ёрдам беришга келади ва қилич билан зарба бериб, Ҳанзала розияллоҳу анҳуни шаҳид этади.

 

Ислом ниқоби остидаги “Салафийлик”

Ҳаракат номи. “Салафийлик” тушунчаси араб тилидаги “салаф” сўзидан олинган бўлиб, “аввал яшаб ўтганлар”, “аждодлар”  маноларини англатади. Ҳадисларга кўра, Пайғамбаримиз Муҳаммад айлайҳис-салом замоналари ва ундан кейинги икки даврда яшаган мусулмонлар тушунилади. Ислом мужтаҳид уламолари илк мусулмонларни “салафи солиҳ”, яъни “солиҳ аждодлар” деб ҳисоблашда якдилдир. Улардан кейинги даврларда яшаган мусулмонларга нисбатан “салаф” ёки салафийлар тушунчалари асло ишлатилмайди.

 

Имом-хатибнинг вазифаси фақат жаноза ва никоҳ ўқиб беришдан иборат эмас

Аслида хато йўлдан бораётганларга тўғри йўл кўрсатиш имом-хатибнинг энг биринчи вазифаси. Масалан, бир киши кўп қийинчилик кўрган экан, саратонга чалиниб қолгани боис ҳаётдан тўйганини ҳеч нарса кўзига кўринмасдан ўзини ўзи осиб қўймоқчи бўлганини имом-хатибга айтибди. Бу ишга лоқайд ва бепарво қарамаган имом домла унга ҳаёт улуғ неъмат экани, Аллоҳ берган инъомнинг қадрига етиш зарурлиги ҳақида гапирибди. Беморлигига сабр қилиши борасида бир қанча шаръий ва ҳаётий мисоллар асосида насиҳат қилибди ва суҳбат сўнгида унга Зам-зам суви тортиқ этибди. Ўрнида қилинган насиҳат ва табаррук сувнинг фойдаси билиниб, у киши дарров ҳаётга бошқача кўз билан қарай бошлабди. Бу мудҳиш ишни асло қилмаслик кераклиги тўғрисида хулоса чиқариб олибди.

 

Телеграмдаги пул тикиб ўйналадиган ўйинлар

Ҳозирги кунда баъзи телеграм каналларида айрим кишилар спорт ўйинлари, масалан футболда қайсидир жамоага пул тикиб, кимнинг пул тиккан жамоаси ютса, ўша одам нариги жамоага тикилган пулларни ҳам олиши билан боғлиқ ўйинлар эълон қилинмоқда. Бу каби нарсалар қимор ҳисобланади. Бошқача қилиб айтганда ғолиб мағлубдан бирор нарса оладиган ҳар бир ўйинга қимор дейилади.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг