Нурчиларнинг” молиявий манбалари.
Ҳаракатнинг молиявий асослари ва имконятлари ҳақида гап кетар экан, “Нурчилар” ва уларнинг тарафдорлари қўлида 1980-йиллардаёқ йирик маблағлар жамланганини қайд этиш лозим. Маьлумотларга кўра, ҳозирги вақтда Фатҳулла Гюленнинг ўзи 6-8 миллиард, ҳаракат эса 80 миллиард долларга эгалик қилиб, умуман олганда, “Нурчилар” киритган “ислом капитали” Туркия иқтисодиётининг 30 фоизини ташкил қилади.
Ҳаракатнинг молиявий манбалари турли хил банк, фирма, медиа холдинглар, таьлим тизимлари ва хайрия жамғармаларидан тушган маблағларга асосланади. Шундай бўлса-да, мутахассислар томонидан “Нурчилар”нинг молия тизимига шубҳа билан қаралган ҳолда, баъзи Ғарб давлатларининг “хайрихоҳ” муносабатининг акси экани таькидланади.
Ҳаракатга аъзолик. Таълим соҳасига алоҳида эътибор берадиган “Нурчилар” ҳаракатга аъзолик босқичида мазкур йўналишдан фаол фойдаланишади. Хусусан, дастлабки босқичда ўқувчиларга турк маданиятига нисбатан тарафдорлик, исломий қадирятлар ва мусулмонлар бирдамлигини англаш туйғуси фаол тарзда сингдириб борилади. Бу жароёнда лиццей тарбияланувчилари, уларнинг яқинлари ва қариндошларининг маънавий ахлоқий ва шахсий сифатларини ўрганишга, ўзаро шахсий муносабатлар ўрнатишга алоҳида эътибор қаратилади.
Тўпланган малумотлар ҳар бир лицей ўқувчисининг қизиқишлари, ўзлаштириш қобиляти, ўқишдаги муваффақиятлари, ахлоқий писихологик хусусиятлари, ислом ва Туркияга нисбатан муносабатининг тадрижий ривожланиб бориши билан махсус қайт қилиб борилади. Шу йўл билан келажакда “Нурчилар”нинг фаол аьзоси бўлиши мумкин бўлган ёшлар сараланади. Бунда ҳудуддаги обрўли ва зиёли оилаларнинг фарзандларини танлаб олишга ҳам алоҳида эьтибор бериладики, буни ҳам ҳаракатнинг ўз таьсир доирасини кенгайтириш йўлида қўллайдиган услубий тизимининг узвий ҳалқаси сифатида қараш зарур.
Ўрганиш бундай саралашдан муваффақиятли ўтган ўқувчилар ҳомий ташкилотлар томонидан моддий қўллаб-қувватланиши, уларга Туркияда ўқиш имконияти берилиши ва мамлакатга келган талаба ўша заҳотиёқ 5-6 та талаба яшайдиган бир уйга жойлаштирилиб, махсус “имом”га бириктирилишини кўрсатади. Шу босқичдан бошлаб, талабалар “имом”нинг мунтазам ғоявий босими остида яшаб, тайёргарликдан ўтадилар ва бу жараён ҳаракат раҳбарлари томонидан турли синовлар шаклида назорат қилиб борилади. Бундай шаклда “тарбия” кўрган, берилган кўрсатмаларга қатьий бўйсунишга ўргатилган талабалар ҳаракатининг фаол аъзоларига айланадилар.
Шу ўринда қайд этиш керакки, “Нурчилар” ўзларини ошкора намоён қилмасликлари туфайли уларнинг ҳаракатга аъзо эканини англаш осон эмас.
Зайниддин Эшонқулов - ЎМИ Самарқанд вилоят вакили (манбалар асосида)
Киритилган вақти: 16/12/2019 23:25; Кўрилганлиги: 1911
Чоп этилган вақт: 10/10/2025 20:17