ЧАҚИМЧИЛИК ҲАҚИДА
Ислом дини кишиларни яхшиликка чорлаш билан бирга барча ёмонликлардан, жумладан тил офатларидан ҳимоя қилиш чораларини ҳам кўради.Тил офатлари жуда кўп, шулардан: бефойда сўзларни гапириш, ботил, гуноҳ ишларни сўзлаш, фаҳш, сўкиш, одобсиз, ахлоқсиз, чақимчилик ва шунга ўхшаш сўзларни айтиш, ўзгаларни мазаҳлаш ва устидан кулиш, сирни ошкор қилиш, ёлғон сўзлаш, ғийбат ва бошқалар. Хуллас, рўйхатни давом эттириш мумкин. Буларнинг ҳаммаси қораланган ва қайтарилган амаллардир. Чунки бу сўзларнинг замирида ёмонлик ва маломат бор.
Мумтоз тасаввуф ва замонавий тариқатчилик (6-давоми)
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки айрим тарриқатчилар халқона табобат усуллари орқали даволаш, турли ўт дамламалар тайёрлаб сотиш, суфий табобати, суфий гимнастикаси, суфий жанг санъати каби марказларни очиб, шу орқали одамларнинг эътиборини жалб қилиш усулларидан ҳам фойдаланишмоқда.
Яхшиликни яқинлардан бошлаш
Дарҳақиқат, динимиз таълимотида ҳамма масалалар ҳақида очиқ ойдин баён қилинган. Жумладан яхшиликнинг фазилати ва зарарлари ҳам баён қилинган бўлиб, ислом динида яхшиликни аввал ўз яқинларингдан бошланглар деб буюрилгандир. Яқинларга қилинадиган яхшилик эса шаръий истилоҳда силаи раҳм дейилади. “Силаи раҳм” ибораси арабча сўз бўлиб, у қавму қариндошлик ришталарини маҳкам боғлаш маъносида тушунилади.
Замонавий Миссионерлик уюшмалари (давоми)
Миссионерлик фаолияти мафкурамиз учун ёт унсур бўлиб қолмай, балки маънавиятимиз ривожи учун ҳам тўсиқдир. Яқиндагина сиёсий мустақилликка эришганимизда, нима, энди маънавий қулга айланамизми? Айтинг, миссионер найрангбозларнинг қўғирчоғи бўлишимиз керакми?
“МЕНДАН КЕЙИН ХАЛИФАЛИК ЎТТИЗ ЙИЛ”
Маълумки, Ислом динининг илк даврларида мусулмонлар жамиятининг идора қилиниши пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам бошқарувларида бўлган. Ул зот вафотларидан сўнг мусулмонлар жамияти халифалар бошқарувига ўтади. Кейинчалик Ислом сарҳадлари кенгайиб халифалик ҳам турли ҳудудларга бўлиниб кетади ва алалоқибат мусулмон ўлкаларида номи халифалик, бошқарув тузуми эса мулкчиликка, маълум бир ҳудудларга асосланган подшоҳликлар вужудга келади. Улар расман халифалик деб номлансада, аслида давлат бошқаруви подшоҳлик тузуми кўринишида эди. Вақтлар ўтиши билан у давлатлар ҳам халифалик деб аталмай, ўз номи билан подшоҳлик, султонлик деб юритила бошланди. Аслида ҳам шундай бўлиши керак эди. Чунки, айтиб ўтганимиздек, у давлатлардан фақат халифалик деган ном қолган эди холос.
ЭРТА НИКОҲНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ
Барчаларингизга яхши маълумки, ислом таълимотида инсоннинг жони, ақли ва унинг соғлигини сақлаш, муҳофаза қилиш энг муҳим мақсадлардан. Инсон учун энг бебаҳо бойлик бу соғлик саломатликдир. Уни асраш эса ҳар биримизга омонат қилиб берилган. Бироқ саломатлик каби илоҳий неъматни қадрини баъзида йўқотиб, унутиб қўяётгандекмиз.
БЕМОР КЎРДИ ОДОБЛАРИ
Аллоҳ таоло башариятни яратган экан беҳисоб неъматлар билан сийлаган. Инсон учун берилган неъматлардан иккитаси баъзида бой берилади. Бу- сиҳат-саломатлик ва хотиржамликдир.
Замонавий Миссионерлик уюшмалари.
«Миссионерлик ( лот.- юбориш, топшириқ)-бирор динни ўз юртидаги ёки ўзга юртлардаги ғайридинлар ўртасида тарқатиш соҳасидаги черков ташкилотларининг фаолияти. Миссионерлик босқинчилик урушлари даврида мустамлакачи империяларни барпо этиш ва мустаҳкамлашда идеологик экспанция турларидан бири бўлган. Миссионерлар ошкора ёки махфий равишда Америка, Осиё, Африка халқларини забт этишда қатнашганлар»(Энциклопедик луғат)
Мумтоз тасаввуф ва замонавий тариқатчилик (5-давоми)
“Эҳтиёти пешин” масаласи ҳам тариқатчилар томонидан илгари сурилаётган долзарб масалалардан бири бўлиб, бир қанча муаммоларнинг юзага келишига сабаб бўлади. Юртимизнинг баъзи ҳудудларида жума намозидан кейин эҳтиёти пешин деб тўрт ракаатли намоз ўқиш одати мавжуд. Уламоларимиз фикрига кўра бу иш бидъат ҳисобланади. Эҳтиёти пешин ўқилишининг Қуръон ва суннатда далили йўқ. Уламоларнинг фикрича ибодатнинг моҳияти Расулуллоҳ (алайҳис-салом)нинг суннатларига мувофиқ бўлишдир. Жума намозидан кейин эҳтиётан пешин ўқиш ҳақида эса Муҳаммад (алайҳис-салом) ҳеч нарса демаганлар.
Одоб инсон ҳаётининг гўзаллигидир
Дарҳақиқат, ҳаётнинг янада чиройли ва гўзал бўлиб давом этишлиги инсоннинг одоб-ахлоқига боғлиқ. Бизнинг тилимизда "одоб" тарзида талаффуз қилинишга одатланиб колинган, арабча "адаб" сўзи аслида "маьдаба" ўзагидан олинган. Маъдаба эса одамларни яхшиликка, маьнавий зиёфатга чақиришни англатади. Одоб ҳам одамлар доимо даъват қилинадиган маьнавий “маъдаба” яъни зиёрат бўлгани учун шу номни олган. Демак, одоб яхшилик демакдир.
Сохта салафийлар Қуръон тиловатини Ўтганлар руҳига бағишлаш жоиз эмас деб биладилар. Ҳанафий мазҳабида (давоми)
Ибн Ҳажар Маккийдан: «Биров қабристон аҳлига “Фотиҳа” сурасини ўқиса, савоб уларнинг ўртасида тақсимланадими ёки ҳар бирига унинг савобича тўлиқ бериладими?”, деб сўралганда, у: “Бир жамоа уламолар иккинчисига фатво беришган ва Аллоҳнинг фазлига шуниси лойиқроқ”, - деб жавоб берган.
БЕКОРЧИЛИКНИНГ ЗАРАРЛАРИ
Инсоннинг нафас олиб нафас чиқаришига эътибор берса, вақтнинг ўтиб бораётганини сезади. Демак, инсоннинг умри қисқа вақтлардан ташкил топган экан. Вақтнинг ҳар бир сонияси ғанимат! Қиёматда сўраладиган энг аввалги нарсалардан бири ҳам вақтдир. Шунинг учун кексаларимиз “...вақтинг кетди-бахтинг кетди”, деб бежиз айтишмаган. Улуғларимиз ҳам: “Эй одам фарзанди, сен вақтлардан иборатсан, агар бир кунинг бекор ўтса, сенинг бир қисминг кетибди”, деган. Дангасанинг омади чопмаслиги, унинг эринчоқлигидадир. Баъзан саъй-ҳаракатни тўғри тақсимлаш қанчадан-қанча инсонлар ҳаётини бахту-омадга тўлдиради. Аксинча, айрим кишиларнинг ғайратининг сўниши, уни танбалликка элтади. Бекорчилик кўпайгани сайин дангасалик кучаяди. Инсон доим ҳаракатда бўлса, дангасаликдан асар ҳам қолмайди.




















